Ҳужжат рақами
274-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Имзоланган сана
11.05.2020
Кучга кириш санаси
12.05.2020
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, илмий ташкилотлар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини рейтинг асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
5. Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Рейтинг балларини ҳисоблаш ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш мезонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланган Илмий ташкилотлар рейтингини ҳисоблаш методикаси асосида амалга оширилади.

Т/р

Индикаторлар

Балл

Жами

100

I. Кадрлар салоҳияти бўйича кўрсаткичлар

15

1.

Илмий ходимларнинг илмий салоҳияти, шу жумладан

4

1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари

2. Фан доктори (DSc)

3. Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD)

2.

Илмий ходимлар таркибидаги ёш олимлар улуши

2

3.

Илмий ходимларнинг ўртача ёши

1

4.

Педагогик фаолият билан шуғулланаётганлар улуши

1

5.

Илмий ходимларнинг мобиллиги (хорижий илмий ташкилотларда маъруза ва семинар машғулотларини олиб бориш, хорижий илмий изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш)

1

6.

Устоз-шогирд анъанаси асосида илмий кадрларни тайёрлаш тизимининг мавжудлиги

1

7.

Докторлик (фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилиш самарадорлиги:

3

1. Жорий йилда ҳимоя қилганлар улуши

2. Ўтган йилда ҳимоя қилганлар улуши

3. Илмий ташкилотнинг илмий ходимлари раҳбарлигида ҳимоя қилинган докторлик диссертациялар улуши (жорий ва ўтган йилда)

8.

Илмий унвон олиш самарадорлиги:

1

1. Профессор илмий унвони ёки етакчи (бош) илмий ходим унвони

2. Катта илмий ходим ёки доцент илмий унвони

9.

Диссертациясини муддатида ҳимоя қилган докторант ёки мустақил изланувчилар (PhD ва DSc) улуши (ҳузурида докторантура мавжуд бўлса)

1

II. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари, халқаро грантлар ва хўжалик шартномалари доирасидаги илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш натижалари кўрсаткичи

30

10.

Фундаментал лойиҳалар улуши

6

11.

Амалий лойиҳалар улуши

4

12.

Инновацион лойиҳалар улуши

4

13.

Халқаро ҳамкорликдаги қўшма лойиҳалар улуши

6

14.

Халқаро грантлар улуши

5

15.

Бюджетдан ташқари маблағларнинг жалб қилинганлиги (хўжалик шартномаси)

5

III. Илмий фаолият натижаларини чоп этиш, ундан фойдаланиш, жорий этиш ва тижоратлаштириш кўрсаткичлари

55

16.

Халқаро кўрсаткичларга кўра илмий ходимлар нашрларига иқтибослар, шу жумладан:

16

1. Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари нашрларидаги улуши

2. Маҳаллий ва хорижий илмий журналлардаги улуши

3.Умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари нашрларида битта илмий мақоланинг умумий иқтибослилик сони

17.

Халқаро илмий журналларда, маҳаллий илмий нашларда чоп этилган мақолалар ва монографиялар улуши, шу жумладан:

16

1. Илмий ходимларнинг ўртача Scopus ва WebofScience маълумотлар базаларидаги «Хирш индекси» (h-index)

2. Чоп этилган монографиялар:

босма нашрдаги илмий ишлар;

электрон нашрдаги илмий ишлар (researchgate.com, science.com, pubmed.comва бошқалар)

3. Халқаро илмий журналлардаги мақолалар

4. Республика илмий журналлардаги мақолалар

5. Ҳалқаро анжуманларда чоп этилган тезислар

6. Республика миқёсида ўтказилган анжуманлар илмий тўпламларида чоп этилган тезислар

18.

Илмий ташкилот томонидан конференция ёки семинарлар ташкил этилганлиги

2

1. Халқаро конференция ва семинарлар

2. Республика миқёсидаги конференция ва семинарлар

19.

Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштириш ҳамда қўшимча нобюджет молиявий ресурсларни жалб этиш асосида олинган маблағлар ҳажми(млн сўмда), шу жумладан:

6

1. Илмий фаолият натижаларидан фойдаланган ҳолда яратилган ишланмаларни (бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни) реализация қилишдан олинган маблағлар

2. Муассис ёки таъсисчиларнинг устав жамғармасига улуш сифатида интеллектуал мулк объекти ёки тайёр технологияни киритган ташкилот (ёки ихтисослаштирилган аффилланган ташкилот) иштирокида тижорат ташкилотларини ташкил этишдан олинган маблағлар

3. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини учинчи шахсга ўтказиш ва мазкур объектдан фойдаланиш ҳуқуқини роялти тўловларига асосан лицензия шартномаларини тузиш орқали, жумладан, уларни кейинчалик ушбу ҳуқуқлар олувчиси томонидан тижоратлаштириш шарти билан бериш ва бошқа усуллар орқали олинган маблағлар

4. Иқтисодиёт тармоқлари томонидан илмий ишланмаларга бўлган эҳтиёж улуши (лицензия шартномалари)

5. Хорижий инвесторлар томонидан сотиб олинган патентланган технология асосидаги лицензия шартномалари улуши

20.

Илмий-тадқиқот натижаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

3

1. Интеллектуал мулк объектларига олинган муҳофаза ҳужжатлари (патентлар)

2. Дастурий маҳсулотларга гувоҳномалар

3. Интеллектуал мулк объектига талабномалар

21.

Илмий-ҳажмдор маҳсулотларнинг ташқи бозорга йўналтирилганлик улуши (экспорт)

4

22.

Илмий-тадқиқот фаолиятининг самарадорлигини бевосита амалда синаб, ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича ташкил этилган инфратузилмалар мавжудлиги:

1

1. Инновация марказлари

2. Технопарклар

23.

Илмий ташкилот ҳузурида тажриба ишлаб чиқариш тузилмасининг мавжудлиги:

1

1. Синов-тажриба майдончалари (полигонлар),

2. Махсус лабораториялар

24.

Илмий ташкилотда инновацион стартап акселератор ва инкубаторларнинг ташкил этилганлиги ҳамда тўлиқ фаолият юритаётганлиги

2

25.

Ёш олимлар ижодий-тажриба устахонаси («Maker space») ташкил этилганлиги ҳамда тўлиқ фаолият юритаётганлиги

1

26.

Илмий ташкилотнинг фаолият йўналишига оид лаборатория ва бошқалар билан таъминланганлик даражаси

27.

Муассасанинг расмий веб-сайтининг Миллий қидирув тизимидаги ўрни

3