06.05.2020 йилдаги 269-сон
2. Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Маданият вазирлиги бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган моддий маданий мерос объектларини белгиланган тартибда қабул қилиш ва топшириш ишларини амалга оширсин.
3. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган моддий маданий мерос объектларида режалаштириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон қарори талаблари асосида Маданият вазирлигининг Маданий мерос департаменти ҳамда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан мажбурий тартибда келишилган ҳолда амалга оширилади.