1-ИЛОВА
|
Ҳудудлар номи |
Жами ер майдони |
Ер ости сувидан фойдаланиш ҳисобига, га |
Қайта тикланадиган ер майдони, га |
Шундан, ер турлари | |||||||
|
Экин ерлар |
шундан суғориладигани |
Кўп йиллик дарахтзорлар |
шундан суғориладигани |
Бўз ерлар |
шундан cуғориладигани |
Яйлов ва лалми ерлар | |||||
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
22 210 |
1 210 |
21 000 |
21 000 |
21 000 |
- |
- |
- |
- |
- |
|
2. |
Андижон |
2 024 |
860 |
1 164 |
1 164 |
1 164 |
- |
- |
- |
- |
- |
|
3. |
Бухоро |
27 916 |
25 360 |
2 556 |
2 470 |
2 470 |
86 |
86 |
- |
- |
- |
|
4. |
Жиззах |
35 812 |
23 942 |
11 870 |
2 320 |
2 320 |
- |
- |
- |
- |
9 550 |
|
5. |
Қашқадарё |
58673 |
38 932 |
19 741 |
19 741 |
19 741 |
- |
- |
- |
- |
- |
|
6. |
Навоий |
26 153 |
11 038 |
15 115 |
1 590 |
1 590 |
4 |
4 |
750 |
750 |
12 771 |
|
7. |
Наманган |
9 959 |
8 644 |
1 315 |
888 |
888 |
- |
- |
427 |
427 |
- |
|
8. |
Самарқанд |
32 027 |
21 179 |
10 848 |
3 788 |
3 788 |
- |
- |
- |
- |
7 060 |
|
9. |
Сурхондарё |
12 787 |
- |
12 787 |
2 621 |
2 621 |
- |
- |
- |
- |
10 167 |
|
10. |
Сирдарё |
7 620 |
2 156 |
5 464 |
5 464 |
5 464 |
- |
- |
- |
- |
- |
|
11. |
Тошкент |
28 689 |
14 989 |
13 700 |
6 716 |
6 716 |
- |
- |
- |
- |
6 984 |
|
12. |
Фарғона |
7 145 |
5 159 |
1 986 |
1 971 |
1 971 |
15 |
15 |
- |
- |
- |
|
13. |
Хоразм |
9 108 |
1 590 |
7 518 |
7 189 |
7 189 |
- |
- |
25 |
25 |
304 |
|
Республика бўйича жами |
280 121 |
155 059 |
125 063 |
76 921 |
76 921 |
105 |
105 |
1 202 |
1 202 |
46 836 | |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар номланиши |
Амалга ошириш шакли |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Асосий майдонга экинларни 15 майга қадар тўлиқ экиш бўйича кунлик графикларни тасдиқлаб, ҳар бир кластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари кесимида кунлик мониторинг юритишни йўлга қўйиш. |
Амалий |
2020 йил май |
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
2. |
Сув тежовчи технологияларни жорий қилган ҳолда 38 минг гектар лалми ва яйлов ерларни ўзлаштириб, озуқа ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Йил якунига қадар ҳар бир вилоятда 6 минг бош наслли қорамол тайёрлаш ва етказиб беришни ташкил этиш чораларини кўриш. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида чорвачилик йўналишида 74 та оилавий кооперация фаолиятини йўлга қўйиш. |
Амалий |
2020 йил декабрь
|
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекчорванасл» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
3. |
Балиқчиликда интенсив усулни жорий қилган ҳолда балиқ ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг тоннага етказиш чораларини кўриш. Ҳар бир ҳудудда битта туманни балиқчиликка ихтисослашган намунали туманга айлантириш чораларини кўриш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2020 йил декабрь |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари |
|
4. |
Ўрмон хўжаликларида 16,5 мингта янги асалари уяларини ташкил қилиб, асал ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўриш. Асал ишлаб чиқаришни 5 баробарга ошириш ва ҳар бир ҳудуднинг битта туманида асаларичилик кластерини ташкил қилиш, 300 тадан 500 тагача аҳоли хонадонларига 10 тадан 20 тагача асалари уяларини тарқатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2020 йил май |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Асаларичилари уюшмаси, «Алоқа банк» АТБ |
|
5. |
Қуёнчиликни ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда қуёнлар бош сонини 2 баробарга кўпайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2020 йил май |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Микрокредитбанк |
|
6. |
Жойларда пилла етиштириш ишларини ташкил этиш учун 20 минг нафар малакали мутахассисларни аниқлаб, уларни Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан ишга ёллаш чораларини кўриш. «Бир хонадонга — бир қути ипак қурти» тамойили асосида ипак қурти уруғи тарқатилишини ташкил этиш. Аниқ ҳисоб-китоблар асосида 2020 йилда 400 минг қути ипак қурти уруғи боқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Инқирозга қарши курашиш дастури доирасида ажратилган маблағлардан пилла етиштириш мавсумида белгиланган ҳосилни олган ишсиз, кам таъминланган оилаларга, ҳар бир қути ипак қурти учун қўшимча 700 минг сўм қўшиб бериш. Дала атрофидаги 95 миллион туп якка қатор тутлар жойлашувидан келиб чиқиб, фермер хўжаликлари, пахта ва ғалла кластерларини пилла боқишга жалб этиш. |
Амалий |
2020 йил май
2020 йил май 2020 йил май — сентябрь |
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
7. |
Ер майдонлари четларида тутлар экилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. |
Амалий |
2020 йил май |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
8. |
Сунъий ҳавзалардан фойдаланиш самарадорлигига қараб ер солиғининг табақалашган ставкаларини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2020 йил май |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги |
|
9. |
Мева-сабзавотчилик кластерларига айланма маблағ учун зарур бўлган 258 миллиард сўм кредит ажратиш чораларини кўриш. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таклифлари асосида камбағалликни қисқартириш бўйича ишлаб чиқилаётган давлат дастури лойиҳасига жун, пахта ва ипак хом ашёсидан гилам ишлаб чиқариш йўналишини алоҳида компонент сифатида киритиш. Инқирозга қарши курашиш дастури доирасида ажратилган маблағлардан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қўшимча мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга автотранспорт воситаларида юк ташиш харажатларини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратиш чораларини кўриш. |
Комплекс |
2020 йил |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж. Қўчқоров, Молия вазирлиги, тижорат банклари |
|
10. |
Пандемия шароитида маҳсулотларни юклаш, чегарадан ўтказишга кўмаклашувчи доимий штаб ташкил этиш. Мева-сабзавот маҳсулотларига харидор топиш, уларни экспорт қилишларини вилоятлар, туманлар, экспорт қилувчилар кесимида аниқ ҳисоб-китоб қилиш ишларини тизимли равишда ташкил этиш. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга автотранспорт воситаларида юк ташиш харажатларининг 50 фоизигача Экспортга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш чораларини кўриш. |
Амалий |
2020 йил |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Умурзоқов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
11. |
Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган ихтисослашган 55 та туманга бириктирилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда кредит, уруғлик, ўғит, сув, транспорт, экспорт билан боғлиқ масалаларни оператив ҳал этиш. Ҳар бир маҳаллада ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси бўйича кўчма дўконларни ташкил қилиш. Асосий, боғ ва токзорлар қатор ораларига ҳамда такрорий майдонларга талаб қилинган уруғликларни олиб келиш ҳамда жойларга етказиш чораларини кўриш. Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманда махсус ўғит дўконларини ташкил этиш ва минерал ўғитларнинг тўғридан-тўғри савдосини йўлга қўйиш. |
Амалий |
2020 йил |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў. Барноев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Давлат божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ |