15.04.2019 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 6 мартдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлиги тўғрисида Битим, 2009 йил 22 майдаги Жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида маълумотлар алмашиш тўғрисида Битим ва 1998 йил 30 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим қоидаларига таяниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 15 ноябрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенциясини тўлдирувчи, Мигрантларни қуруқлик, денгиз ва ҳаво йўллари орқали ноқонуний олиб киришга қарши Протоколнинг қоидаларини эътиборга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграция миллий хавфсизлик ва иқтисодий барқарорликка жиддий таҳдид солишини ҳамда Томонлар давлатларининг ҳудудларида криминоген вазиятнинг мураккаблашишига олиб келишини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграцияга қарши курашишдаги ҳамкорлик Томонлар давлатларининг ҳудудида миграция жараёнларини тартибга солишнинг энг муҳим йўналишларидан бири эканлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш ниятини ифодалаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига ҳамда Томонлар давлатларининг қонунчилигига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграцияга қарши курашишда Томонларнинг икки томонлама ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос яратишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасида Томонлар ўз давлатларининг қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битим доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ўзаро қизиқиш уйғотадиган статистик, илмий-услубий ва бошқа маълумотларни алмашиш, шу жумладан қуйидагилар тўғрисидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган ноқонуний миграция каналлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграцияни ташкил этиш ва амалга оширишга дахлдор бўлган, Томонлар давлатларининг ҳудудларида фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграцияни ташкил этиш ва амалга оширишда фойдаланиладиган жўнатиш ва қабул қилиш пунктлари, йўналишлар, ташувчилар ва транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш визалари ва бошқа ҳужжатларни олиш ҳамда улардан ноқонуний миграция мақсадларида фойдаланиш усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароликни бериш ва ноқонуний миграцияга қарши курашишни ташкил этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграциянинг олдини олишга қаратилган амалиёт ва чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи миграцияни тартибга солиш усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқий бўлмаган ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда берилган Томонлар давлатлари фуқароларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг фуқаролигини олган шахслар, шунингдек, шахсларнинг Томонлар давлатлари фуқаролигига мансублиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг миграция, шу жумладан, миграция жараёнларини тартибга солиш, ноқонуний миграцияга қарши курашишни ташкил этиш соҳасидаги қонунчилиги, шунингдек, Томонлар давлатларининг мазкур соҳалардаги қонунчилигидаги ўзгаришлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миграция масалалари бўйича учинчи давлатлар билан тузилган халқаро шартномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа Томон давлати ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Томонлар давлатларининг фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ва давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг намуналари, уларнинг шаклларидаги ўзгартиришлар, шунингдек, Томонлар давлатлари ҳудудларига кириш, унда бўлиб туриш ва ундан чиқишга рухсат берувчи ҳужжатларга доир талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ҳудудига киришга (ёки уларнинг ҳудудидан чиқиб кетишга) чекловлар мавжудлиги ва асослари, шунингдек, Томонлар давлатларининг ҳудудидан чиқариб юборилаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мансабдор шахс томонидан тасдиқланган ва ваколатли орган томонидан муҳрланган, сўровномага илова қилинадиган, Томонлар давлатлари фуқароларнинг ўз шахсий маълумотларини трансчегаравий топширишга розилик бериш тўғрисидаги ёзма аризалари мавжуд бўлган тақдирда, собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи паспортларининг 1974 йилдаги намунаси берилганлигини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Томонлар давлатларининг чегараларини ноқонуний кесиб ўтаётган ва уларнинг ҳудудларида ноқонуний равишда бўлиб турган шахсларни аниқлаш ва ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) бир Томон давлати фуқаросининг бошқа Томон давлатининг ҳудудида вафот этганлиги муносабати билан топиб олинган ёки олиб қўйилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини тўғридан-тўғри Томонлар давлатларининг дипломатик ваколатхонасига ва/ёки консуллик муассасасига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) учинчи давлатлар фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Томонлар давлатлари фуқароларининг турар жойи (яшаш жойи) бўйича миграцион ҳисобга қўйиш ёки рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бошқа Томон давлатининг ҳудудида фуқароликни расмийлаштириш факти тўғрисида унинг санаси кўрсатилган хабарнома билан биргаликда тўғридан-тўғри фуқаролиги тугатилаётган Томон давлатнинг дипломатик ваколатхона ва/ёки консуллик муассасасига қайтариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим Томонларга ҳамкорликнинг бошқа ўзаро мақбул йўналишларини мазкур Битимнинг 1-моддасида белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда белгилаш ва ривожлантиришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битим доирасида қуйидаги шаклларда ҳамкорликни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) мазкур Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган маълумотларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Томонлар ваколатли органларининг миграция масалалари билан шуғулланувчи ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан, мазкур соҳада семинарлар ва стажировкаларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Томонлар давлатларининг ҳудудида ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича қўшма тезкор профилактика тадбирларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим доирасидаги ҳамкорлик манфаатдор Томоннинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномалари (кейинги ўринларда — сўровнома) асосида амалга оширилади. Ҳар бир Томон бошқа Томонга миграция масалалари бўйича ўзида мавжуд бўлган маълумотларни, башарти бундай маълумотлар бошқа Томон учун қизиқиш уйғотишига асослар мавжуд бўлса, сўровномасиз ҳам юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўровнома рус тилида ёзма шаклда, шу жумладан, матн узатишнинг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровноманинг ҳақиқийлиги ёки мазмуни юзасидан шубҳа туғилса, қўшимча тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўровномада қуйидагилар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўраётган ва сўралаётган органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровнома моҳиятининг баёни, унинг мақсади ва асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровномани лозим даражада бажариш учун фойдаланилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўровнома расмий идоравий бланкда расмийлаштирилади ҳамда сўраётган Томон давлати ваколатли органининг мутасадди мансабдор шахси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари ваколатли органларининг сўровномаларни имзолаш ваколатига эга мансабдор шахслари рўйхатини ва идоравий бланклар намуналарини мазкур Битим имзолангандан сўнг қирқ беш (45) кун ичида алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модданинг 4-бандида кўрсатилган сўровномаларни имзолаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар рўйхати ёки бланклар ўзгарган тақдирда, Томонлар бу ҳақда бир-бирларини дарҳол хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон сўровнома ўттиз (30) календарь кун ичида тез ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Томон сўровноманинг бажарилишига тўсқинлик қилувчи ёки унинг бажарилишини сезиларли даражада кечиктирадиган ҳолатлар ҳақида сўраётган Томонни дарҳол хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон сўровномани лозим даражада бажариш учун зарур деб ҳисобланган қўшимча маълумотларни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўровномани бажариш сўралаётган Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар сўралаётган Томон сўровномани бажариш ўз давлатида амалга оширалаётган жиноий таъқиб ёки жиноят ишлари юритувига ҳалақит бериши мумкин деб ҳисобласа, у сўровномани бажаришни кейинга қолдириши ёки унинг бажарилишини сўраётган Томон билан маслаҳатлашувдан сўнг зарур деб топилган шартларга риоя қилиш билан боғлаши мумкин. Агар сўраётган Томон сўровноманинг бундай шартларда бажарилишига рози бўлса, уларга риоя қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўралаётган Томон сўровномани бажариш натижалари ҳақда сўраётган Томонни дарҳол хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон сўровнома бажарилиши унинг давлати суверенитети, хавфсизлиги, жамоат тартибига зарар етказиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилишига олиб келиши мумкин ёки ўз давлатининг қонунчилигига ёҳуд халқаро мажбуриятларга зид деб ҳисобласа, сўровномани бажаришни тўлиқ ёки қисман рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган Томон сўровнома бажарилишининг тўлиқ ёки қисман рад этилиши тўғрисида ёзма равишда рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар мазкур Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистон Томонидан — Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Томонидан — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органларнинг номлари ва вазифалари ўзгарган тақдирда, Томонлар бу ҳақда зудлик билан бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари иштирокчи ҳисобланадиган халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон, сўраётган Томоннинг илтимосига кўра, сўровнома келиб тушганлик факти, унинг мазмуни ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар, шунингдек, мазкур Битим доирасида ёрдам кўрсатилганлик фактининг махфийлигини таъминлаш учун зарурий чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномани махфийлигини сақлаган ҳолда бажариш имкони бўлмаса, сўралаётган Томон сўраётган Томонни бу ҳақда хабардор қилади, сўраётган Томон эса сўровномани бундай шартларда бажариш ёки бажармаслик масаласини ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўровномалар ижросининг натижаларидан уларни тақдим этган Томоннинг розилигисиз сўралган ва тақдим этилгандан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимга асосан бир Томон тарафидан олинган маълумотларни учинчи томонга бериш учун бундай маълумотларни тақдим этган бошқа Томоннинг олдиндан розилиги талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар мазкур Битим асосида, шунингдек, Томонлар давлатларининг қонунчилиги ва улар давлатлари иштирокчиси бўлган халқаро шартномаларига мувофиқ юбориладиган ва бажариладиган сўровномалар доирасида алмашиладиган жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайдилар. Томонлар, шунингдек, жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларни тасодифий йўқотиш, улардан рухсатсиз фойдаланиш, уларни ўзгартириш ёки тарқатишдан ҳимоя қилишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Битимнинг амал қилиши тугатилган тақдирда, мазкур модданинг сўровнома келиб тушганлик факти, унинг мазмуни ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг, шунингдек, ёрдам кўрсатилганлик фактининг махфийлигини таъминлаш учун зарурий чораларни кўришга доир қоидалари Томонлар учун амал қилишда давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўзаро келишувга кўра мазкур Битимга асосан миграция соҳасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар мазкур Битим қоидаларининг янада самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қўшма ишчи гуруҳлар тузишлари, экспертлар учрашувларини ўтказишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битимни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган харажатларни, башарти ҳар бир алоҳида ҳолатда бошқача тартиб келишиб олинмаган бўлса, Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ мустақил равишда қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг қоидалари Томонларнинг давлатлари иштирокчи ҳисобланадиган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битим доирасида ҳамкорликни амалга оширишда рус тилидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасидаги муносабатларда юзага келадиган ва мазкур Битимни бажариш ёки талқин қилиш билан боғлиқ барча низоли масалалар маслаҳатлашув ва музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро розилиги билан мазкур Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва мазкур Битимнинг 15-моддаси 1-бандида белгиланган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим номуайяи муддатга тузилади ва Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида сўнги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб ўттиз (30) кун ўтгач, кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлардан ҳар бири мазкур Битимнинг амал қилишини дипломатик каналлар орқали бошқа Томонга унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида ёзма хабарнома юбориш орқали тугатишга ҳақли. Бу ҳолда, мазкур Битимнинг амал қилиши бундай хабарнома олинган санадан бошлаб тўқсон (90) календарь кун ўтгач, тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2019 йил 15 апрелда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда тафовутлар юзага келган тақдирда, рус тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)