Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.07.1992 йилдаги 342-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 23.07.1992 йилдаги 342-сон
Кучга кириш санаси
23.07.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ЯХШИЛАШНИНГ КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ВА КОРХОНАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ УЧУН УЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат корхоналари ва ташкилотларининг бир маромда ишлаши учун зарур шароитлар яратиш, тўлов танглигини бартараф этиш, халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизими самарадорлигини ошириш, корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ва заём ресурслари ҳисобига айланма маблағларини кўпайтириш ҳамда тўлов-ҳисоб-китоб интизомининг аҳволи устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Олий Кенгаш билан келишилган, халқ хўжалигида тўловларни нормаллаштириш учун иловага* мувофиқ 20 млрд. сўм миқдорида кредит линияси очиш тўғрисида Ҳукуматга таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идораларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, ҳокимиятларнинг раҳбарлари Марказий банк муассасалари ва тижорат банклари билан биргаликда ўзаро қарздорликнинг, шу жумладан, бюджетга тўловларнинг 1 августдаги ҳолатига кўра тармоқлараро республика ички зачётини ишлаб чиқилган шартларга мувофиқ юқори ташкилий даражада ўтказсинлар ва унинг самарадорлигини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу мақсадларда корхоналарнинг раҳбарларига шу йилнинг 1 августига қадар дебит ва кредит қарздорликни рўйхатдан ўтказиш юклатилсин, унинг натижалари тўғрисида банкларнинг хизмат кўрсатувчи бўлимларига маълум қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда июль-август ойларида МДҲ давлатлари марказий (миллий) банклари билан ўзаро талабларнинг республикалараро зачётини ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига вазирликлар ва идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоблари бўйича айланма маблағларни кўпайтиришга мақсадли кредит бериш учун республика Молия вазирлиги билан келишилган кредит ресурслар ажратиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайд этилган кредитлардан корхоналар томонидан фақат товарлар ва кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб ҳужжатларига ҳақ тўлаш, бюджетга тўловлар ва зачёт бўйича илгари берилган кредитларни тўлаш учун фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан барча мижозлар учун бир хил миқдорда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зарурат бўлганда республика вазирликлари ва идоралари томонидан айланма маблағларни кўпайтириш учун республика банкларидан олинган кредитлар бўйича давлат кафолатини берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси давлат корхоналарининг айланма маблағларни кўпайтиришга ёки кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун олинган кредитларни тўлашга йўналтирилаётган даромадларини 1992 йилда солиқ солишдан озод қилиш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари шу йилнинг III чорагида бюджетдаги муассасалар ва ташкилотларни иш ҳақи, стипендияларнинг — ошишини ва нархларнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда шу йилнинг II чорагида ҳақиқатда сарфланган харажатлар доирасида маблағ билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда республика Марказий банки ана шу мақсадлар учун белгиланган тартибда кредит берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Республика Марказий банки бир ҳафта муддат ичида республика халқ хўжалигида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги янги низомларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тўловларнинг муддати ўтиб кетганлиги учун пеня миқдори маҳсулот етказиб берувчи билан харидор ўртасидаги келишувга кўра маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномада белгиланмаган ҳолларда 1992 йил 1 июлдан бошлаб муддати ўтиб кетган тўловлар учун маҳсулот етказиб берувчилардан кунига 0,1 фоиз миқдорида пеня олиш жорий этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларнинг счётига тўловларни ўтказиш банкларнинг айби билан кечиккан тақдирда қайд этилган банкдан маҳсулот етказиб берувчи фойдасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 3 фоиз пеня ундириш назарда тутилсин.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 411-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари — комплексларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 23 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
342-сон