Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКЛИКАСИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида дипломатия муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Москва шаҳридаги тугатилаётган Ўзбекистон доимий ваколатхонаси негизида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси очилсин. Элчихона Ўзбекистон доимий ваколатхонасининг ҳуқуқий вориси ҳисоблансин.
2. Элчихона ходимларининг сони 50 кишидан иборат қилиб белгилансин (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Элчихонани сақлаш учун, иш ҳақини ҳам қўшган ҳолда, зарур маблағларни назарда тутсин.
3. Қуйидагилар белгилансин:
элчихона ходимларининг лавозим маошлари иловага мувофиқ;
ходимларга бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш.
4. Фавқулодда ва Мухтор Элчи ўртоқ Ю.Н. Абдуллаев:
бир ой муддат ичида Элчихона тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этсин;
штат жадвалига мувофиқ Элчихонани тегишли кадрлар билан тўлдирсин, Ҳукумат қарори талаб қилинадиган масалалар бўйича эса таклифлар киритсин.
5. Молия вазирлиги Элчихонага 1992 йилда зарур ташкилий техника ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун пул маблағлари ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Элчи Ўзбекистон Республикасининг вазирига, маслаҳатчи-элчи вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
7. Элчихона мустақил фонд эгаси ҳисоблансин. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзшартномесавдо», «Ўзбексавдо» уюшмалари ва «Ўзқилоқхўжаликтаъминоттузатиш» ҳар йили белгиланган тартибда Элчихонага моддий-техника ресурслари, бюджетдан маблағлар, хорижий валюта, жиҳозлар, асбоб-анжомлар, транспорт воситалари ва вакиллик мақсадлари учун товарлар ажратсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 22 июль,
339-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)