Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКЛИКАСИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида дипломатия муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Москва шаҳридаги тугатилаётган Ўзбекистон доимий ваколатхонаси негизида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси очилсин. Элчихона Ўзбекистон доимий ваколатхонасининг ҳуқуқий вориси ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2—5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 октябрдаги 438-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
6. Мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Элчи Ўзбекистон Республикасининг вазирига, маслаҳатчи-элчи вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 октябрдаги 438-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 22 июль,
339-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)