Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.07.1992 йилдаги 334-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.07.1992 йилдаги 334-сон
Кучга кириш санаси
20.07.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИНИ ЧЕТ МАМЛАКАТЛАРГА ЎҚИШГА ЮБОРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида кадрлар ва илмий ходимлар тайёрлаш соҳасидаги давлатлараро битимларни бажариш, халқ хўжалиги тармоқларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, фан ва таълим соҳаларида ўзаро муносабатларни рағбатлантириш, маданият, тил ва адабиётни ривожлантириш ва ўзаро бойитиш, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, шунингдек чет мамлакатларнинг ўқув юртларида Ўзбекистон вакилларининг таълим олишлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, давлат идоралари томонидан тузилган битим ва шартномаларга мувофиқ, чет мамлакатларга ўқишга юборилаётган шахсларга ўқишга бориш ва ватанига қайтиб келиш, шунингдек, таътил вақтида, аммо бир йилда кўпи билан бир марта келиб-кетиш харажатлари тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Туркия Республикасига ўқишга бораётган ҳар бир кишининг тижорат курси бўйича АҚШнинг 50 долларигача миқдорда валюта сотиб олишига ёрдам берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар чет мамлакатларга ўқишга юборилаётган етим талабалар ва ўқувчиларни АҚШнинг 50 долларигача миқдорда валюта сотиб олиш учун бир йўла кўрсатиладиган ёрдам билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар ва идораларнинг талабномалари бўйича ҳар йили ушбу қарорнинг 1 ва 3-бандларида назарда тутилган маблағларни ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
334-сон