15.04.2020 йилдаги 231-сон
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2019 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-594-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4146-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2. 2-банднинг иккинчи хатбошисига «якка тартибдаги тадбиркор» сўзларидан кейин «, ёхуд якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс» сўзлари қўшилсин.
3. 5-банднинг «д», «е», «ж», «з» кичик бандларидаги «қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисида» сўзлари «қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
5. 35-банднинг иккинчи хатбошисига «якка тартибдаги тадбиркор,» сўзларидан кейин «якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс» сўзлари қўшилсин.
6. 37-банднинг «в» кичик бандидаги «банкротликнинг тегишли тартиботини» сўзлари «банкротлик таомилларини» сўзлари билан алмаштирилсин.