Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, давлат буюртмачиларининг масъулиятини ошириш, инвестиция лойиҳаларини самарали ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш, шунингдек, бюрократик тўсиқларни қисқартириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 апрель,
ПҚ-4678-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 07/22/332/0677-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан 3-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги «Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, саноат тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4077-сон қарори 2-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишга бўлган техник топшириқларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида мажбурий экспертизадан ўтказиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган (биргаликда молиялаштириладиган) ҳолатлар бундан мустасно;».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4105-сон қарорининг 4-бандида:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4544-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «ўн беш» сўзлари «ўн» сўзи билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 07/22/332/0677-сон; 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)