Норасмий таржима
Битим
Минерал-хом ашё ресурсларини ўрганиш, қидириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳукумат номидан ушбу Битимни Давлат — иштирокчилари бундан кейин-Томонлар,
1993 йил 24 сентябридаги Иқтисодий иттифоқни яратиш ҳақидаги Шартнома ва 1993 йил 23 декабрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг иштирокчи-давлатлари ва корхоналари ишлаб чиқариш кооперацияларини умумий шароитлари ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш механизми тўғрисидаги Битим низомларига таянган ҳолда;
иқтисодий ва илмий техник соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантириш, илмий, ишлаб чиқариш ва иқтисодий алоқалар механизмини такомиллаштиришни мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб;
Минерал-хом ашё ресурсларини ўрганиш, қидириб чамалаш ва оқилона фойдаланиш, геоэкология ва атроф-муҳитни асраш муаммоларини самарали ҳал этишга катта эътибор қаратган ҳолда;
қуйидагилар ҳақида келишди:
1-модда
Томонлар қуйидаги вазифаларни ҳал этишга ёрдам берадилар:
минерал-хом ашё ресурсларини ўрганиш, қидириб чамалаш ва оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш;
Томонларнинг халқ хўжалиги ва маиший бозорларини минерал-хом ашё, шунингдек уни қайта ишлаш маҳсулотлари билан таъминлаш;
конни қазиб олиш ва конни қайта ишлаб чиқаришини барқарорлаштириш ва кейинги ривожлантириш, Ҳамдўстлик иштирокчи-давлатлар корхоналари орасида юзага келган ишлаб чиқариш-технологик алоқаларни инобатга олган ҳолда, минерал-хом ашёдан оқилона фойдаланишни таъминлаш.
2-модда
Томонлар ўз миллий қонунчиликларига мувофиқ ҳолда минерал-хом ашёнинг танқис ва стратегик турлари конларидан фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш қувватларини ошириш бўйича, минерал-хом ашёни ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини экспорт салоҳиятини ошириш бўйича, импорт қарамлигини камайтириш дастурини амалга оширишга, Томонлар иқтисодиётини фойдали қазилмаларни танқис ва стратегик турлари билан минерал-хом ашё таъминлашнинг тизимини қўллаб қувватлаш, фундаментал ва амалий муаммолар бўйича мажмуавий инвестицион дастурларни амалга оширишда кучларини сарфлайдилар.
3-модда
Томонлар геологик-қидирув, қазиб олиш ва қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш, уларни инвестициялаш учун шароитлар яратиш, халқаро тан олинган талаблар негизида минерал-хом ашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификациялаш соҳасида келишилган сиёсатни шакллантириш.
4-модда
Томонлар геологик-қидирув ва кон қазиб олиш корхоналари учун мажмуавий ускуналар ва техника билан таъминлаш, ишлаб чиқиш ва тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
5-модда
Томонлар илмий-техник ахборотлар таъминоти, геологик муҳитнинг мониторинги тизими соҳасида, геодинамик ва ҳалокатли геологик жараёнларни башоратлашга тайёрлаш, геоахборот таҳлилий тизимларни шакллантириш ва илмий, муҳандис ҳамда ишчи кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун шароитлар яратиш бўйича ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширади.
6-модда
Томонлар регионлардаги минерал-хом ашё ресурсларини қидириб-чамалаш, қазиб олиш ва фойдаланиш билан боғлиқ экологик муҳит муаммоларини ҳал этиш, ресурсларни асраш технологияси ва техникасини яратиш ва татбиқ этиш, шунингдек биргаликда бажарилган тадқиқотлар билан бирга, чегара олди ҳудудлардаги геологик муҳитнинг экологик мониторинги тизимини халқаро даражада ривожлантириш учун чора-тадбирлар кўради.
7-модда
Минерал-хом ашё комплексини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун Томонлар ер қаърини қидириш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро кенгаш тузадилар. Ушбу Кенгаш мазкур Битимни ажралмас қисми бўлган Низом асосида фаолият юритади.
8-модда
Мазкур Битимни амалга ошириш Томонларнинг тегишли орган, ташкилот, корхона ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлари томонидан икки ва кўп томонлама битимлар, шартномалар, ёки ўзаро Битим асосидаги бошқа ҳужжатлар тузиш орқали амалга оширилади.
Муайян ҳамкорлик йўналишларини қўллаб-қувватлаш шаклини танлаш ва аниқлашда Томонлар ўзаро хоҳиш-истакларига таянади.
9-модда
Томонлар минерал-хом ашё ресурсларини қидириш ва фойдаланишда қўлланиладиган атамаларни халқаро талаблар асосида бир хиллаштиришга келишиб оладилар.
10-модда
Ер қаърини қидириш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни алмашинишни амал оширади ва уларни мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўради.
11-модда
Мазкур Битим Томонлар аъзо бўлган бошқа халқаро шартномаларда кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир кўрсатмайди.
12-модда
Томонлар давлат сири ҳисобланган маълумотларни қўллаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ўзларининг миллий қонунчилиги ва улар аъзо бўлган халқаро шартномалар қоидаларига амал қилади.
13-модда
Мазкур Битимни қўллаш ёки талқин этиш билан боғлиқ мунозарали саволлар Томонлар ўртасида ўзаро маслаҳат ва музокаралар ўтказиш йўли билан ёки халқаро ҳуқуқ қоидаларига зид бўлмаган бошқа тартибларда ҳал этилади.
14-модда
Мазкур Битимга Томонларнинг умумий розилиги асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
15-модда
Мазкур Битим Томонларнинг, уни кучга кириши учун зарур бўлган ички ҳукумат норматив ҳужжатлари бажарилганлиги тўғрисидаги учинчи хабарномани депозитарийга сақлаш учун топширилгандан кейин кучга киради. Ички давлат норматив ҳужжатларни кечроқ бажарган Томон учун у депозитарийга тегишли хабарномани топширган кундан бошлаб кучга киради.
16-модда
Мазкур Битим кучга кирган кундан кейин 2 ой ўтиб, уни амалга оширишга доир устивор чораларни белгилаш учун Томонлар тегишли миллий органларининг йиғилишини ўтказади.
17-Модда
Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади.
18-Модда
Томонлар, мазкур Битимдан чиқиш ҳақида дипозитарийни 12 ой олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, чиқиб кетиши мумкин бўлади.
19-Модда
Мазкур Битим, унинг мақсади ва принципларини ўртоқлашадиган, қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатларни депозитарийга бериш йўли билан барча Томонларни розилиги инобатга олган ҳолда, бошқа давлатларнинг қўшилиши учун очиқдир. Депозитарий қўшилишга розилиги тўғрисидаги охирги маълумотни олган кундан бошлаб кучга кирган ҳисобланади.
1997 йил 27 мартда Москва шаҳрида битта асл нусхада рус тилида тузилган. Асл нусхаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижро Котибиятида сақланади, ушбу Битимни имзолаган ҳар бир мамлакатга унинг тасдиқланган нусхаси юборилади .
(имзолар)
1997 йил 27 мартдаги Минерал хом ашё ресурсларини ўрганиш, қидириш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга
ИЛОВА
ИЛОВА
Ер қаърини қидириш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича Ҳукуматлараро кенгаш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Ер қаърини қидириш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича Ҳукуматлараро Кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида ер қарини ўрганиш, қидириш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида тузилган, шунингдек Ҳамкорликни иштирокчи давлатлари фаолиятини шакллантириш ва самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган сиёсатни амалий амалга оширишга хизмат қилади.
Кенгашнинг асосий мақсади минерал хом ашё ресурсларини ўрганиш, қидириш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (кейинги ўринларда Битим иштирокчи давлатлари) шартларини ўз зиммасига олган иштирокчи-давлатлар ҳаракатларини мувофиқлаштириши йўли билан, минерал хом ашё ресурсларини ўрганиш, қидириш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Тоғ-кон хартиясининг мақсад ва вазифаларини белгилайди.
1. Кенгаш ўз фаолиятини Мустақил Давлат Ҳамдўстлиги Устави ва минерал хом ашё ресурсларини ўрганиш, қидириш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ва мазкур Низомига мувофиқ олиб боради.
2. Кенгаш ўз фаолиятини Иқтисодий Иттифоқнинг Давлатлараро иқтисодий Қўмитаси ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги органлари устави билан яқин ҳамкорликда амалга оширади.
3. Кенгаш таркиби Битим давлат-иштирокчиларнинг тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг ваколатли вакиллари-раҳбарларидан шакллантирилади.
Ҳар бир Битим иштирокчи-давлати Кенгашда битта овозга эга.
4. Кенгаш таркибига Иқтисодий иттифоқнинг Давлатлараро иқтисодий қўмитаси вакили маслаҳат овози билан киради.
II. Кенгашнинг вазифалари ва функциялари
Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари:
1. Минерал хом ашё ресурсларини ўрганиш, қидириш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битими иштирокчи-давлатлари Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, келишилган сиёсатни мувофиқлаштириш ва олиб боришни белгилайди.
2. Ҳамдўстлик доирасида янги ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда, Битимнинг иштирокчи-давлатлари хўжалик субъектларининг ўзаро манфаатли кооперацион алоқаларини ташкил қилиш йўли билан, минерал хом ашё ресурслари ва маҳсулотларни қайта ишлаш бозорини шакллантириш ва ривожлантириш.
3. Битимнинг ҳар бир иштирокчи-давлатининг қонунчилигига мувофиқ, ер ости бойликларига, уларни қидириш ва қазиб олишга имкон беришга ёрдам бериш.
4. Ер ости бойликларини геологик ўрганиш, минерал-хом ашё базасини қайта тўлдириш ва сифат жиҳатидан яхшилаш соҳаларида ҳамкорлик дастурлар ва ишларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкиллаштириш.
5. Тоғ-кон саноати комплекси корхоналарини жойлаштириш ва ривожлантириш сиёсатини уйғунлаштириш.
6. Минерал-хом ашё ресурслари қидириш, қазиб олиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш соҳасида қўлланиладиган янги технологияларга тижорат мақсадларида киришни рағбатлантириш.
7. Фойдали қазилма конлари захираларидан оқилона ва ялпи фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш.
8. Минерал-хом ашё ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш (конвертация қилиш) бўйича корхоналарда йирик авариялар оқибатларини олдини олиш ва бартараф этишда ҳамкорлик, юқори даражадаги хавфсизликка эришиш ва/ёки қўллаб-қувватлашга қаратилган техник хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик дастурлари ва ишларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш.
9. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари ечишда ва ушбу соҳада аниқ ҳамкорлик дастури ишларини ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш.
10. Битим иштирокчи-давлатлари, жумладан учинчи давлатлар томонидан, тоғ-кон саноати комплексларига инвестиция ва кредитларни жалб қилиш, шунингдек, Битим иштирокчи-давлатлари бюджетдан ташқари манбаларидан маблағларни жалб қилиш механизмлари ва шарт-шароитларини яратишда кўмаклашиш.
11. Илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини аниқлаш, истиқболли лойиҳалар ва тажриба-конструкторлик ишланмалар, кўрсатилган тадқиқотларни ва ишланмаларни мувофиқлаштириш ўзаро манфаатли ишлар, лойиҳалар ва дастурларни улуш асосида молиялаштириш.
12. Фойдали қазилма захиралари баланси ва классификацияси ҳамда бошқа геологик маълумотлар билан биргаликда, фойдали қазилма конларини қидириш ва қазиб олиш соҳасида меъёрий-услубий ҳужжатларни такомиллаштириш, мавжуд стандартлар ва техник шарт-шароитларни умумлаштириш бўйича чораларни амалга ошириш.
13. Битим иштирокчи-давлатлари тоғ-кон комплекси корхоналари ҳамкорлигида, шунингдек тоғ-кон ускуналарини тайёрлаш ва таъмирлаш, модернизация қилишга буюртмаларни ўзида жойлаштиришга, технологияларни ишлаб чиқариш, уларни ташиш ва ишлатиш ва геологик қидирув билан боғлиқ хизматларни бажаришга буюртма беришга тайёр бўлган мудофаа ташкилотлари билан ҳамкорликда кўмаклашиш, атроф- муҳит муҳофазаси таъминлаш шарти билан.
14. Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш, шу жумладан, учинчи мамлакатлар таълим муассасаларида, бизнес, маркетинг, менежмент мактаблари ва курсларини ташкиллаштириш.
15. Ҳамдўстликка иштирокчи-давлатларнинг бошқа давлатлараро ва ҳукуматлараро органлари билан Кенгаш ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш.
III. Кенгаш ҳуқуқлари
Ўз вазифа ва функцияларини амалга ошириш учун Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1. Битим иштирокчи-давлатларининг тегишли идораларидан ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган маълумотларни, шунингдек Кенгаш қарорларининг бажарилиши тўғрисида маълумотларни сўраш.
2. Кенгаш ва Ҳамдўстликнинг бошқа органлари томонидан тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари Кенгаши ва ҳукумат раҳбарлари Кенгашига ўргатилган тартибда кўриб чиқиш учун киритиш.
3. Кенгашнинг доимий ёки вақтинчалик ишчи ва бошқа органларини, шу жумладан, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган органни яратиш, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, уларнинг жойлашуви, фаолияти ва молиялаштириш тартибини белгилаш; кадрлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш; раҳбарларни тайинлаш ва ушбу органларнинг фаолиятини назорат қилиш.
4. Давлатлараро лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш манбаларини аниқлашда иштирок этиш.
5. Ушбу Битимга аъзо бўлмаган давлатларнинг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар билан фойдали қазилма бойликларини ўрганиш, қидириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш.
6. Ишлаш тартиби тўғрисидаги Регламент қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек унга ўзгартиришлар киритиш.
IV. Кенгашни ташкил этиш ва иш тартиби
1. Кенгаш иши, қоида тариқасида, Битим иштирокчи-давлатларнинг Кенгаш сессиясини ўтказиш орқали амалга оширилади.
2. Кенгаш сессиялари зарур ҳолларда, лекин йилига бир марта ўтказилади. Кенгашнинг навбатдан ташқари сессияси ҳар қандай Давлат томонининг ташаббуси билан Битимга биноан ва Кенгаш аъзоларининг кўпчилик қисми розилиги билан чақирилиши мумкин. Унда кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этган бўлса, кенгаш Мажлиси амал қилади.
3. Сессияда раислик функцияси сессия ўтказиладиган ҳудуддаги давлатнинг вакили Кенгаш аъзоси томонидан амалга оширилади. У кейинги сессиягача Кенгаш раиси вазифасини ҳам бажаради.
4. Кенгаш мажлисларининг ўтказиш харажатлари Битим бўйича Кенгаш йиғилиши ўтказиладиган Давлат томонидан қопланади. Кенгаш аъзоларини қатнашувчиларининг хизмат сафари харажатлари юборувчи Давлат томонидан қопланади.
5. Кенгаш аъзоси Кенгашнинг ишчи ва бошқа органлари фаолияти, қабул қилинган қарорлар тўғрисида зарур маълумотларни олиш, шунингдек Кенгаш ваколатига кирувчи ҳар қандай масалаларни муҳокама қилиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга.
6. Кенгаш сессиясига кузатувчи ёки эксперт сифатида Битим иштирокчи-давлатларнинг манфаатдор вазирликлари, идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари, корхоналари, Ҳамдўстликнинг қонуний ва тармоқ органлари, шунингдек халқаро ташкилотларнинг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
7. Кенгашнинг ҳар бир кейинги сессияси йиғилишини ўтказилиш жойи, санаси ва кун тартиби Кенгашнинг навбатдаги сессиясида белгиланади.
8. Кенгаш қарорлари қатнашувчи Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Дастур ва лойиҳаларни тасдиқлаш бўйича Кенгаш қарорлари, ушбу Низомни ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар, шунингдек, молиявий масалалар бўйича қарорлар овозларнинг учдан икки қисми билан қабул қилинади.
9. Кенгашнинг ҳар қандай аъзоси муайян масала бўйича ўз норозилигини эълон қилиши мумкин, бу қарор қабул қилиш учун тўсиқ сифатида қаралмаслиги керак.
10. Кенгашнинг Битим иштирокчи-давлатларнинг қай бирининг манфаатларига бевосита таъсир этувчи қарорлари унинг ваколатли вакили бўлмаган тақдирда қабул қилиниши мумкин эмас.
11. Кенгаш ишчи органининг вазифалари ДИҚ аппаратига юклатилади.