14.04.2020 йилдаги 218-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан оширишга, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига таъсирини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларни қабул қилиш жараёнларининг мураккаблиги, шаффофлиги таъминланмаганлиги ҳамда ушбу соҳага ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги жойларда юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал қилишга тўсқинлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қарорлар қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — ҳокимликлар), Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — «Давергеодезкадастр» қўмитаси) ҳокимликлар томонидан «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни расман кучга кирган вақтдан эътиборан (1993 йил 18 сентябрдан) 2020 йил 1 мартга қадар қабул қилинган жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ўз кучида бўлган қарорларни 2020 йил 1 сентябргача тўлиқ хатловдан ўтказиб, тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизимини (кейинги ўринларда — «E-qaror» электрон тизими) 2021 йил 1 январга қадар синов тариқасида ишга туширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнини бошқариш ва назорат қилиш, шу жумладан, зарурат туғилганда манфаатдор идоралар томонидан лойиҳаларга электрон кўринишдаги виза қўйилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича идоралараро электрон ҳамкорликни, шунингдек, уларни ишлаб чиқиш жараёни мониторинг қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ягона электрон тизимдан фойдаланишда қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-qaror» электрон тизимига эгалик қилиш ҳамда унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-qaror» электрон тизимининг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш, тизимдан фойдаланиш жараёнида техник ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «E-qaror» электрон тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимдан фойдаланувчилардан тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда «E-qaror» электрон тизимини мунтазам такомиллаштириш ва модернизация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорларни фақат «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнининг доимий мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-qaror» электрон тизимининг ишлаш тартиби ва механизмини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг «E-qaror» электрон тизимидан самарали фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек, ундан фойдаланиш масаласига методик раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнлари «E-qaror» электрон тизими орқали тўлиқ амалга оширилиши бўйича тезкор ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, махсус рақамлаш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнида «E-qaror» электрон тизимидан мажбурий фойдаланиш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-qaror» электрон тизимини ишлаш тартиби ва механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-qaror» электрон тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-qaror» электрон тизими орқали маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролар ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш (имзолаш) ва киритишнинг ташкилий схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-qaror» электрон тизимининг узлуксиз фаолият кўрсатиши, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига молиялаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил январь — май ойларида Қашқадарё вилоятида «E-qaror» электрон тизимини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида «E-qaror» электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, заруратга кўра, 2021 йил 15 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасига «E-qaror» электрон тизими фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/373/0559-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
218-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-qaror» электрон тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

«E-qaror» электрон тизимини яратиш.

1. «E-qaror» электрон тизимининг техник топшириғини ишлаб чиқиш.

2. «E-qaror» электрон тизимининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича белгиланган тартибда танлов эълон қилиш.

3. «E-qaror» электрон тизимининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича ғолиб ташкилот билан шартнома тузилишини таъминлаш.

4. «E-qaror» электрон тизимини ишлаб чиқиш.

2020 йил 1 июнь


2020 йил 15 июнь



2020 йил июль-август



2020 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

2.

«E-qaror» электрон тизимини Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларида жорий этиш

1. Қуйидагиларни ўрганиш учун Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш:

уларни «E-qaror» электрон тизимга улаш;

мазкур давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги;

«E-qaror» электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш.

2. Хатлов якунларига кўра Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш.

3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочилар (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) «E-qaror» электрон тизимига уланишини таъминлаш.

2021 йил январь









2021 йил январь






2021 йил январь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
(З. Мирзаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Давлат солиқ қўмитаси
(Б. Мусаев)

3.

Қашқадарё вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида «E-qaror» электрон тизимида ишлашнинг моҳияти ва тартибини тушунтириш.

1. Масъул шахслар контингенти билан белгилаган ҳолда семинарлар ўтказиш режасини тасдиқлаш ҳамда семинар ўтказувчи мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2. Семинар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш.

3. Семинарларни режа-жадвал асосида самарали ташкил қилиш.

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Давлат солиқ қўмитаси
(Б. Мусаев)

4.

Қашқадарё вилояти маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қарорларни «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказиш.

1. Қарорлар «E-qaror» электрон тизими орқали фақат «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилинишини таъминлаш.

2. Эксперимент натижалари юзасидан хулоса ва таклифлар тайёрлаш.

2021 йил январь — май





Заруратга кўра

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
(З. Мирзаев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

5.

«E-qaror» электрон тизимини республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этиш.

1. Қуйидагиларни ўрганиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш:

уларни «E-qaror» электрон тизимга улаш;

мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги;

«E-qaror» электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш.

2. Хатлов якунларига кўра маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш.

3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочилар (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) «E-qaror» электрон тизимига уланишини таъминлаш.

2021 йил июль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Давлат солиқ қўмитаси
(Б. Мусаев)

6.

«E-qaror» электрон тизимида ишлаш тартибини тушунтириш.

1. Масъул шахслар контингенти билан белгилаган ҳолда семинарлар ўтказиш режасини тасдиқлаш ҳамда семинар ўтказувчи мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2. Семинар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш.

3. Семинарларни режа-жадвал асосида самарали ташкил қилиш.

2021 йил июнь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Давлат солиқ қўмитаси
(Б. Мусаев)

7.

«E-qaror» электрон тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш.

1. «E-qaror» электрон тизимини техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб бориш.

2. «E-qaror» электрон тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш ва модернизация қилиш.

Тизим ишга туширилганидан сўнг доимий равишда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-qaror» электрон тизими орқали маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролар ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш (имзолаш) ва киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Манфаатдор жисмоний ёки юридик шахс

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ариза билан мурожаат қилади

Заруратга кўра


2-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг масъул бўлинмаси

1. «E-qaror» электрон тизимига белгиланган тартибда аризани кирим қилади, иш юритувига қабул қилади.

2. Аризани масъул таркибий бўлинма ёки ҳудудий давлат органига (кейинги ўринлардалойиҳани ишлаб чиқувчи) юборади.

Белгиланган муддатларда


3-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқу?чи

1. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқади.

2. Лойиҳани «E-qaror» электрон тизими орқали манфаатдор ҳудудий давлат органлари билан келишади.

Белгиланган муддатларда


4-босқич

Манфаатдор ҳудудий давлат органлари

1. Қарор лойиҳасини «E-qaror» электрон тизими орқали иш юритувига белгиланган тартибда қабул қилади.

2. Белгиланган тартибда лойиҳани кўриб чиқади.

3. Қарор лойиҳасини келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда қарор лойиҳасини ишлаб чиқувчига белгиланган тартибда уни «E-qaror» электрон тизими орқали янада такомиллаштириш учун қайтаради.

4. Имзоланган қарор лойиҳасини лойиҳани ишлаб чиқувчига юборади.

Белгиланган муддатларда


5-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Имзоланган қарор лойиҳасини «E-qaror» электрон тизимидан олади.

Қарор лойиҳасини манфаатдор ҳудудий давлат органининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқади.

Электрон шаклда «E-qaror» электрон тизими орқали тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг юридик хизматига киритади.

Белгиланган муддатларда


6-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи юридик хизмати

1. Қарор лойиҳасини «E-qaror» электрон тизими орқали иш юритувига белгиланган тартибда қабул қилади.

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда қайта кўриб чиқади (агар зарур бўлса).

3. Қарор лойиҳасини имзолаш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи раҳбарига киритади.

Белгиланган муддатларда


7-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари

1. Қарор лойиҳасини «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилади.

2. Қарор лойиҳасини имзолаш ёки белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиш учун юридик хизматга қайтаради.

3. Имзоланган қарорни «E-qaror» электрон тизими орқали маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг умумий бўлимига эълон қилиш учун юборади.

Белгиланган муддатларда


8-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг масъул таркибий бўлинмаси

1. Имзоланган қарорни «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиб олади.

2. Қарорни мажбурий тартибда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органнинг ўз расмий-веб сайтида эълон қилади.

Белгиланган муддатларда

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/218/0429-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/373/0559-сон; 23.06.2021 й., 09/21/390/0588-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)