Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги пайтларда тамаки маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда, бироқ амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи солинмайдиган янги турларини олиб кириш тенденцияси кузатилмоқда.
Хусусан, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари ва таркибида никотин мавжуд суюқликлар оммалашиб кетмоқда.
Қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган (снюс) ва чилим учун тамакига, таркибида никотин мавжуд суюқликларга талаб ортаётганлигини инобатга олган ҳолда, шунингдек, аҳолини тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатларидан ҳимоя қилиш, уларнинг ноқонуний савдоси олдини олиш мақсадида:
1. 2020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тамаки, чилим, электрон сигаретлар, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, таркибида никотин мавжуд маҳсулотлар айланмасини тартибга солишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг киритилиши таъминласин.
3. 2020 йил 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги «Алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг замонавий усулларини жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4042-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 6 апрель,
ПҚ-4665-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 апрелдаги ПҚ-4665-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига 2020 йил 1 июндан киритилаётган
ҚЎШИМЧАЛАР
2-илова:
«2402 20 900 0» позициясидан кейин қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:
«
|
2403 11 000 0 |
Табак для кальяна |
25 долл. США/ кг |
|
2403 19100 0 |
Табак курительный |
25 долл. США/ кг |
|
2403 99100 0 |
Табак жевательный, нюхательный и сосательный |
25 долл. США/ кг |
|
2403 99 900 9 |
Изделия с нагреваемым табаком (нагреваемая табачная палочка, нагреваемая капсула с табаком и пр.) |
25 долл.США/кг |
|
2403 99 900 9 |
Никотиновый бестабачный снюс |
10 долл. США/ кг |
»;
«3824» позициясидан кейин қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:
«
|
3824 99 960 8 |
Никотиносодержащая жидкость (в картриджах, резервуарах и других контейнерах для использования в электронных сигаретах) |
0.045 долл. США/ мл |
».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 07/20/4665/0400-сон; 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)