Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1815-4]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1815, 2008 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 5 март,
5/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 мартдаги 5/3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 65-банднинг еттинчи хатбошисидаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўзга алмаштирилсин.
2. 67-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тугатиш натижасида фаолияти тугатилган кредит уюшмалари тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 10/20/1815-4/0389-сон)