Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
фармойиши
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишда ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасини босқичма-босқич автотранспорт воситалари билан таъминлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. 2020 — 2022 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасини замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тегишли муддатини ўтаб бўлган автотранспорт воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ сотилиши ва тушган маблағлар белгиланган тартибда тақсимланишини таъминласин.
4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 27 март,
166-Ф-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 мартдаги 166-Ф-сон фармойишига
ИЛОВА
ИЛОВА
2020 — 2022 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасини автотранспорт воситалари билан таъминлаш
ДАСТУРИ
|
Т/р |
Транспорт воситасининг русуми |
Жами |
Шундан йиллар бўйича харид қилинадиган транспорт воситаси |
Молиялаштириш манбаи | |||||||||||
|
2020 йил (сони) |
2021 йил (сони) |
2022 йил (сони) | |||||||||||||
|
1-чорак |
2-чорак |
3-чорак |
4-чорак |
1-чорак |
2-чорак |
3-чорак |
4-чорак |
1-чорак |
2-чорак |
3-чорак |
4-чорак | ||||
|
1. |
Тез тиббий ёрдам машинаси (HUNDAI) |
3 |
3 |
Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари | |||||||||||
|
2. |
Трекер |
18 |
18 |
Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари | |||||||||||
|
3. |
Ласетти |
8 |
2 |
2 |
2 |
2 |
Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари | ||||||||
|
4. |
Нексия-3 |
258 |
25 |
25 |
25 |
23 |
20 |
20 |
20 |
20 |
20 |
20 |
20 |
20 |
Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари |
|
5. |
Спарк |
200 |
20 |
15 |
15 |
15 |
15 |
15 |
20 |
20 |
10 |
20 |
15 |
20 |
Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари |
|
6. |
Дамас |
36 |
4 |
5 |
5 |
4 |
5 |
4 |
4 |
5 |
Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари | ||||
|
Ҳаммаси |
523 |
52 |
45 |
65 |
42 |
42 |
39 |
46 |
45 |
32 |
40 |
35 |
40 |
| |
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, заруратга кўра, автотранспорт воситаларининг сонига ва русумига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.