27.02.2020 йилдаги 149-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг қўшма қарори, 27.02.2020 йилдаги 149-IV-сон
Кучга кириш санаси
27.02.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясини тузиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг татбиқ этилишини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси»ни ўз вақтида ва сифатли бажариши учун фуқаролар ва давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа ташкилотлари ўртасида алоқани таъминлаш, шу билан бирга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларини бажаришда Парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бу масалада мунтазам равишда парламент ва жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш, шунингдек ҳар бир инсоннинг манфаатларини таъминлашга қаратилган сиёсатни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси 1-иловага мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича парламент комиссияси регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 27 феврал,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 27 феврал,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-16-IV-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 27 февралдаги № 149-IV/КҚ-16-IV-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Нарбаева Танзила Камаловна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Парламент комиссияси ҳамраиси

Исмоилов Нуриддин Мўйдинхонович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Парламент комиссияси ҳамраиси

Сафоев Содиқ Солихович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Парламент комиссияси ҳамраиси ўринбосари

Ходжаева Мавлудахон Исламовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Парламент комиссияси ҳамраиси ўринбосари

Гадоев Эркин Файзиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг раиси

Туйчиев Анвар Мирзаахмедович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг раиси

Эшмуратов Абдулхаким Хушбокович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг раиси

Бурханов Кутбидин Нукритдинович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси

Абдуллаев Бахром Исмоилович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг раиси

Қозихонова Орзигул Мўйдиновна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг раиси

Маматкаримов Одилжон Охундедаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари

Назаров Шарофиддин Хакимович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг раиси

Шерматов Улуғбек Убайдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси

Мамутов Равшан Аминаддинович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг раиси

Агзамова Гулрух Анваровна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг раиси

Абдуллаев Илхом Зайирович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг раиси

Ширинов Джахонгир Джаббарович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси

Бекмуродов Бобур Мансурович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг раиси

Жумаев Нодир Хосиятович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг раиси

Гаппоров Хайрилло Лутпиллаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг раиси

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг раиси

Иззатиллаев Отабек Олимжонович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўлимининг мудири, Парламент комиссиясининг масъул котиби.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги 242-V, КҚ-26-V-сонли қўшма қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 27 февралдаги № 149-IV/КҚ-16-IV-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг
РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) тузилиши ва фаолияти тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳайъат органи ҳисобланади. Миллий мақсадлар ва вазифаларни бажариш, секторлараро мувофиқлаштиришни ва Барқарор ривожланиш мақсадларига (бундан буён матнда БРМ деб юритилади) эришишга интеграцияланган ёндашувни таъминлаш бўйича давлат органлари, алоқадор вазирлик ва идоралар самарали ишлашини ташкил этишни таъминлашда Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларни 2030 йилгача бўлган даврда амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (бундан буён матнда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб юритилади) кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Парламент комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормаларига, шунингдек ушбу Регламентга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Парламент комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш зиммасига юкланган вазифаларни бажариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, назорат қилиш ва унга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда уларга эришиш масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳисоботларини ҳар чоракда бир марта эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги мақсадлар ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини тизимли мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларга киритилган соҳалар (жумладан, ижтимоий, соғлиқни сақлаш, экология, гендер тенглик, камбағалликни бартараф қилиш ва бошқа масалалар) ривожини танқидий таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларнинг амалдаги ҳолатини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибани ўрганиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат томонидан тақдим этиладиган йиллик бюджет параметрларининг етарлилигини ва миллий БРМни Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича режаларига мослигини кўриб чиқиш ва, зарурат бўлса, кейинги календарь йилига мўлжалланган Давлат бюджетига ва Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БРМ соҳасидаги ютуқларни кенг ёритиш мақсадида жамоатчилик билан алоқаларни, шу жумладан БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг (ЭКОСОС) юксак даражадаги Сиёсий форумида Ихтиёрий миллий шарҳларни муҳокама қилиш ва тақдим этишда иштирок этиш орқали, қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни муҳокама қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Парламент комиссияси зиммасига юкланган вазифаларни ҳал қилиш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш бўйича бажарилган ишларнинг бориши ҳақида ахборот сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БРМ амалга оширилишини таъминлаш бўйича аҳоли, мутахассислар билан учрашувлар ўтказиш, аҳоли ўртасида аноним сўровлар ташкил этиш ва/ёки жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент сўрови лойиҳаларини тайёрлаш, давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларига депутат сўрови ва Сенат аъзоси сўрови юборилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган таҳлил якунлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ахборотини эшитиш ва тегишли тавсиялар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БРМ масалалари бўйича мавзуга доир конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар ташкил этилишини таклиф қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Парламент комиссияси ўз ваколатларини амалга оширишда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва илмий муассасалар вакиллари, экспертлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан Ҳамраислари ва аъзолардан иборат таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Парламент комиссиясининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси таркибига ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма қарори билан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери Парламент комиссияси Ҳамраислари ҳисобланадилар, улар навбатма-навбат мажлисларда раислик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Парламент комиссияси аъзолари жамоатчилик асосида ўз фаолиятини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Парламент комиссияси аъзоси депутат ёки Сенат аъзоси сифатидаги ваколатлари тугатилса, Парламент комиссиясидаги ўз фаолиятини тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Парламент комиссияси фаолиятни самарали ташкил этишни таъминлаш ва таҳлилий тадқиқодлар олиб бориш мақсадида тегишли соҳаларда катта назарий ва амалий тажрибага эга мутахассислар орасидан илмий-экспертлар гуруҳлари, ишчи гуруҳлари ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Парламент комиссияси Раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мансабдор шахсларини, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, илмий муассасалар вакилларини, мутахассислар ҳамда олимларни Парламент комиссияси мажлисларида иштирок этишга таклиф қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссиясининг истиқболдаги ва жорий фаолияти режалаштирилишини ташкил этади, Парламент комиссиясининг иш режаси ва қарорлари бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси кун тартибини ва унинг мажлисига таклиф этиладиган шахслар рўйхатини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси мажлисини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси мажлиси кун тартибида масалалар муҳокамасини ташкил этади ва уларни овозга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси аъзоларининг барча таклифларини улар тушган тартибда овозга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссиясининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси аъзолари ва таклиф этилганлар ушбу Регламент нормаларига риоя этишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Парламент комиссияси аъзоси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси мажлислари ҳақидаги ахборотни олдиндан олишга, Комиссия мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси мажлисида сўзга чиқишга, Парламент комиссияси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси фаолиятига тааллуқли ҳар қандай ҳужжатлар ва материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссиясининг навбатдан ташқари мажлисини чақириш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси Ҳамраислари топшириқларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссиясининг қабул қилган қарорларига қўшилмаса, ёзма шаклда ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқига эга, унинг фикри Парламент комиссияси мажлиси баённомасига илова қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Парламент комиссияси мажлисларини ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Парламент комиссиясининг мажлиси унинг ишининг ташкилий шакли ҳисобланади. Парламент комиссияси мажлислари иш режасига мувофиқ мунтазам равишда ўтказилади. Зарурат бўлганда, Парламент комиссиясининг навбатдан ташқари мажлислари ўтказилиши мумкин. Парламент комиссиясининг мажлисини Парламент комиссиянинг Раиси ёки унинг топшириғига биноан Комиссия аъзоларидан бири олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси ўз ваколати доирасида ҳар қандай масалани кўриб чиқишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссиясининг мажлиси, агар унда Парламент комиссияси аъзолари умумий сонининг камида ярми иштирок этса ваколатли ҳисобланади. Парламент комиссияси аъзоси Парламент комиссияси мажлисида иштирок этиши имкони бўлмаганда, у кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан ўз фикрини ёзма шаклда тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Парламент комиссияси мажлислари одатда очиқ ва ошкора ўтказилади. Парламент комиссияси мажлисларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, илмий муассасалар вакиллари, мутахассислар ва олимлар, шунингдек БМТ агентликларининг вакиллари ва масъул ҳодимлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси мажлисларида Сенат ва Қонунчилик палатаси девонлари ходимлари иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Парламент комиссияси мажлиси давлат тилида ўтказилади. Зарур ҳолларда Парламент комиссияси мажлиси иштирокчиларининг нутқлари бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси мажлиси баённома билан расмийлаштирилиб, у мажлисга раислик қилувчи ва мажлис котиби томонидан имзоланади. Парламент комиссиясининг масъул котиби мажлис баённомасини юритади. Парламент комиссиясининг баённомасида Парламент комиссиясининг кун тартиби, аъзоларининг ва мажлисда иштирок этган бошқа шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, ҳар бир кўриб чиқилган масала бўйича овоз бериш натижалари, қабул қилинган қарорлар қайд этилади. Кун тартиби материаллари баённомага илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Парламент комиссияси мажлиси якунлари бўйича қабул қилинадиган қарорлар Парламент комиссияси Раиси томонидан имзоланадиган Парламент комиссияси қарорлари билан расмийлаштирилади. Парламент комиссияси қарорлари мажлисда иштирок этаётган Парламент комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси қарорлари тавсиявий хусусиятига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар Парламент комиссияси Раисининг имзоси билан тегишли давлат органлари ва бошқа корхоналарга, муассасаларга, ташкилотлар ҳамда масалани ҳал қилиш ваколатига эга мансабдор шахсларга юборилади. Парламент комиссияси қарорини олган давлат органлари ва бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар белгиланган муддатда уни (ҳужжатни) кўриб чиқиши ва Парламент комиссияси Раисини кўриб чиқиш натижаларидан хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Парламент комиссиясининг муҳокама масалалари ва боришига қўшилмаган аъзоси ўз фикрини ёзма тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу Парламент комиссияси аъзоларининг барчасига етказилади ва мажлиснинг тегишли баённомасига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Парламент комиссияси томонидан муҳокама этиладиган ижтимоий муҳим масалалар ва Парламент комиссияси мажлисида қабул қилинган қарорлар Парламент комиссияси Раисининг топшириғи билан оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчилик эътиборига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Парламент комиссияси фаолиятини ахборот-таҳлилий жиҳатдан ва бошқача тарзда таъминлаш Мувофиқлаштирувчи кенгаш ва унинг Котибияти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси аъзолари малакасини ошириш, амалиётини ва сафарларини ташкил этиш масалалари Парламент комиссияси Раиси томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Регламентга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифлар Парламент комиссияси мажлисида кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларига кейинчалик кўриб чиқиш учун киритилади.