Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази УСТАВИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари

3-боб. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш

5-боб. Марказни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

6-боб. Ўқув жараёнини ташкил қилиш

1-ИЛОВА
Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш

5-боб. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат

6-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари

3-боб. Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини ташкил этиш

4-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш СХЕМАСИ

3. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) буйруқ ва фармойишлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Уставга мувофиқ амалга оширади.

Босқичлар

Ижрочилар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати


I босқич

1. Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар (Буюртмачилар)

2. Марказ

1. Курсларда малака оширишга номзодлар рўйхатини Архив иши ва иш юритиш марказига (Марказ) тақдим этади.



2 . Номзодлар (тингловчилар) рўйхатини ва гуруҳларни шакллантиради ҳамда тегишли буйруқ чиқаради.

ҳар йили
15 ноябрга қадар


гуруҳлар шаклланиши билан белгиланган меъёрларга мувофиқ


II босқич

1. Марказ


2. Буюртмачилар

1. Тасдиқланган йиллик режа ва рўйхат бўйича белгиланган тартибда тингловчилар учун малака ошириш курсларини ташкил этади.

2. Тасдиқланган йиллик режа ва рўйхат бўйича тингловчиларнинг белгиланган муддатларда курсларга қатнашишини таъминлайди (шартнома асосидаги тингловчилар белгиланган тўловларни амалга оширади).

тасдиқланган йиллик режа асосида


III босқич

Марказ

Курслар бошланиши ва якунланиши бўйича режа-жадвални тасдиқлайди

1 иш кунида

IV босқич

1. Марказ


2. Буюртмачилар

1. Ўқув курслари бошланиши тўғрисида буюртмачини (тингловчини) 3 кун олдин (иш кунида) хабардор қилади.

2. Белгиланган муддатда ўқиш жараёнига ва шартнома шартларини бажаришга киришади.

тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ


V босқич

Марказ

Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режага мувофиқ Марказ раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда тингловчи курсларга ўз вақтида келмаганлиги (тингловчи 1 кун давомида курсларга келмаса четлатилади) тўғрисида буюртмачига дарҳол хабар беради.

курслар бошланиши санасидан бошлаб
1 кун давомида


VI босқич

Марказ

Тест синов асосида тингловчининг дастлабки билим даражаси аниқланади. Ўқув жараёнида (маъруза, амалий машғулот, семинар тренинг, кўчма машғулот, махорат сабоқлари, интерфаол ва бошқа шакллар) тингловчилар билим олади.

Якуний тест синови асосида тингловчининг билим даражаси аниқланади.

тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ


VII босқич

Марказ

Якуний тест синовида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56%) миқдорида тўплаган тингловчи курслардан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда бу хақида тингловчига сертификат берилади.

Якуний тестга ажратилган 100 баллдан 56 балл (56%) миқдоридан кам тўплаган тингловчига «малака ошириш курсини тинглади» мазмунида маълумотнома берилади.

1 кун иш кунида
Курс синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчига сертификат берилади ёки ўта олмаган тингловчилар рўйхати эълон қилинади.

Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги
СЕРТИФИКАТ
(тавсифи)

Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кулрангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

3. Жамғарма фаолияти ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
5. Жамғармага мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ташкилотлар ҳамда Марказнинг пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг мажбурий ажратмалари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай туширилиши шарт.

Босқич

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари


I босқич

Давлат архивлари,
Архив иши ва иш юритиш маркази

Давлат архивлари, Архив иши ва иш юритиш маркази томонидан пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадларидан мажбурий ажратмалар тўланади.

ҳар чоракда,

кейинги ойнинг

25 санасигача


II босқич

Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги

Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Жамғармани бошқариш Кенгаши тузилади ва унинг шахсий таркиби тасдиқланади.

ҳар йили


III босқич

Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги,
Молия вазирлиги

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилиб тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган муддатларда


IV босқич

Жамғармани бошқариш Кенгаши

1. Жамғармадан маблағ ажратиш масалалари Жамғармани бошқариш Кенгаши мажлисида муҳокама этилади, маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

2. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори буйруғи асосида амалга оширилади.

заруратга кўра
(ҳар чоракда камида бир марта)


V босқич

Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Жамғармани бошқариш Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги Ҳайъати йиғилишида тасдиқланади.

ҳар йили 15 апрелга қадар

Давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
14. Давлат назорати ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ўтказилади:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси