16.03.2020 йилдаги 159-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳрида барпо этилган Шароф Рашидов хиёбони, Ҳамид Олимжон ва Зулфия боғи, «Хотира майдони», «Тошлоқ» маҳалласи ҳудудидаги боғ, «Ўрда» экологик боғи, вилоят драма театри истироҳат боғи ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳудудидаги янги боғни ободонлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турлари сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиззах вилояти ҳокимлигининг мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов хиёбони, Ҳамид Олимжон ва Зулфия боғи, «Хотира майдони», «Тошлоқ» маҳалласи ҳудудидаги боғ, «Ўрда» экологик боғи, вилоят драма театри истироҳат боғи ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳудудидаги янги боғларнинг намунали сақланишини таъминлаш, ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ишларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлаклар, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дов-дарахтлар, буталар ва гулларни сақлаш ва парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, ҳудудни янада кўкаламзорлаштиришнинг агротехник тадбирларини қўл меҳнатини камайтирган ҳолда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаб қолиш ишларини ташкил этиш, яшил майсаларни сақлаш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш объектларини сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг санитария жиҳатидан тозаланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бўлган Шароф Рашидов хиёбони, Ҳамид Олимжон ва Зулфия боғи, «Хотира майдони», «Тошлоқ» маҳалласи ҳудудидаги боғ, «Ўрда» экологик боғи, вилоят драма театри истироҳат боғи ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳудудидаги янги боғларга бириктирилган штат бирликлари ва техникаларни белгиланган тартибда Департаментга ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Жиззах вилоятининг маҳаллий бюджети параметрларида ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга мақсадли йўналтирилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият йўналиши бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Департамент ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жиззах вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов хиёбони, Ҳамид Олимжон ва Зулфия боғи, «Хотира майдони», «Тошлоқ» маҳалласи ҳудудидаги боғ, «Ўрда» экологик боғи, вилоят драма театри истироҳат боғи ва вилоят ҳокимлиги ҳудудидаги янги боғ ҳудудида жойлашган игнабаргли ва манзарали ўсимликлар қимматли турларини, кўчаларни ёритиш объектларини, фаввораларни ва бошқа ободонлаштириш объектларини хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижалари бўйича ободонлаштириш объектларини келгусида фойдаланиш учун Департаментга белгиланган тартибда ажратиб берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментни малакали муҳандис-техник ходимлар ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) доимий равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳрини ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларга ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан амалий мониторинг олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш ишларини шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ Жиззах шаҳри ва унинг ташқи қиёфасига қўйиладиган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этсин ва амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 159-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари —

бош аграном

Иқтисодий таҳлил бўлими

2

Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш участкаси бошлиғи

Кадрлар бўйича инспектор

Кўкаламзорлаштириш
ва ирригация бўлими

1

Юрисконсульт

Автотранспорт воситаларидан

фойдаланиш бўлими

1

Техника хавфсизлиги
бўйича муҳандис

Ёрдамчи ходимлар

6

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг чекланган сони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ходимлари — 10 нафар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрдамчи ходимлар — 6 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2020 й., 09/20/159/0320-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)