1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 16 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3226]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 11 февралдаги 130-сон буйруғига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (бундан буён матнда Мудофаа вазирлиги деб юритилади) қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт бўйича ҳарбий хизмат — Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида Мудофаа вазирлиги орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-касбий саралаш (бундан буён матнда саралаш деб юритилади) — фуқароларни (номзодларни) контракт бўйича ҳарбий хизматга қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга қаратилган тадбирлар комплекси (интеллектуал ривожланганлик ва психоэмоционал барқарорлик даражасини психологик ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний имкониятларни баҳолаш, шунингдек ҳарбий хизмат учун касбий жиҳатдан муҳим бўлган бошқа сифатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзод — контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ҳақидаги аризаси кўриб чиқиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун саралаш тадбирлари ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, суҳбат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тиббий кўрик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки махфий маълумотлар билан ишлаш учун рухсатнома (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мудофаа вазирлиги учун зарур ҳолларда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фан арбоблари, шунингдек маданият вакиллари, сўнгги уч йил давомида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1 — 3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар истисно тариқасида саралашнинг фақатгина тиббий кўрик, мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно) босқичларидан ўтадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2024 йил 5 августдаги 685-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-2, 05.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Саралашда Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролари иштирок этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган қирқ ёшгача бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резервдаги ва захирадаги қирқ ёшгача бўлган офицерлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши керак.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2024 йил 5 августдаги 685-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3226-2, 05.09.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Номзодлар Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) белгиланган махсус талабларга жавоб бериши шарт. Махсус талаблар мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган шахсларга татбиқ этилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2024 йил 5 августдаги 685-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3226-2, 05.09.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Саралаш тадбирларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Номзодларни саралаш тадбирлари Мудофаа вазирлиги қўшинларида мавжуд бирламчи бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Саралаш тадбирлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлигининг тегишли ҳарбий округлари, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари (бундан буён матнда ҳарбий округ ва бирлашмалар деб юритилади) қўмондонларининг буйруғи билан тегишли ҳарбий округ ва бирлашмаларда доимий фаолият юритадиган Ҳарбий-касбий саралаш комиссиялари (бундан буён матнда Саралаш комиссияси деб юритилади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Саралаш комиссияларининг таркиби тегишли ҳарбий округ ва бирлашмалар қўмондонларининг ўринбосарлари ва тегишли таркибий бўлинмалар мутахассислари орасидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий округ ёки бирлашма қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари — тегишли Саралаш комиссияси раиси, ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг ҳарбий-касбий саралаш бўлимлари бошлиқлари эса — тегишли Саралаш комиссияси котиблари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирининг буйруғига асосан Саралаш комиссиялари таркибига Мудофаа вазирлигининг бошқа мансабдор шахслари ёки мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Саралаш комиссияси котиби томонидан саралаш тадбирларини ўтказиш бўйича режа-жадвал шакллантирилади ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Режа-жадвалда саралаш тадбирларини ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Саралаш тадбирлари ҳарбий округ ва бирлашмалар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳудудида қуйидагича ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ҳарбий округи бўйича — Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий ҳарбий округ бўйича — Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ бўйича — Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарқий ҳарбий округ бўйича — Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг ҳарбий-касбий саралаш бўлимлари ҳамда кадр органлари мутахассисликлар бўйича бирламчи бўш лавозимлар, номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, қабул кунлари ва жойи, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда камида бир марта Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармасига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайтига (www.mudofaa.uz) жойлаштирилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳудудига кириш жойларида номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, қабул кунлари ва жойи, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ахборот стендлари мажбурий тартибда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Саралаш тадбирлари давомида ҳарбий округлар ва бирлашмаларнинг фахрийлар кенгашлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва номзодларнинг яқин қариндошлари (бундан буён матнда жамоатчилик вакиллари деб юритилади) иштирок этишлари мумкин. Бунда, жамоатчилик вакиллари ёки номзодлар саралаш тадбирларини ўтказиш жараёни ва унинг натижаларидан норози бўлган тақдирда тегишли Саралаш комиссияси раисига ёзма равишда мурожаат қилишлари ва ўз таклиф ҳамда эътирозларини билдиришлари мумкин. Жамоатчилик вакиллари ва номзодларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича хизматга номзодларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Номзодларни дастлабки ўрганиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро доимий яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Вақтинча яшаш жойи бўйича таҳсил олаётган ёки расмий меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ушбу ҳудуддаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган бўлса, аризада контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилиш сабабини кўрсатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Навбатдаги саралаш тадбирлари бошланишидан ўн кун олдин мудофаа ишлари бўйича бошқармалар томонидан номзодларга саралаш тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Саралаш комиссиясининг навбатдаги қабул куни давомида номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш ва ўрганиш ҳамда суҳбат ўтказилади. Бунда, номзоднинг мутахассислиги мавжуд бўш лавозимларга мос келиши ҳамда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва улардаги маълумотлар тўғрилиги ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Саралаш учун ҳозир бўлган номзод мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида Саралаш комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан унинг бўйи ўлчанади. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга дастлабки ўрганиш тадбирларида иштирок этишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Саралаш комиссияси котиби бўйга қўйилган талабларга мувофиқ келган номзоднинг ҳужжатларини комиссия кўриб чиқиши учун қабул қилади ҳамда тегишли маълумотларни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига қайд этади ва номзодга унинг идентификациялаш рақамини — хос рақамини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
анкета-маълумотнома.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2022 йил 10 февралдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-1, 28.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/3226-1/0164-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Номзод тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлган ҳолларда номзод шу вақтнинг ўзида сухбатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларида камчилик аниқланган номзодга ушбу камчиликни бартараф этиши ва навбатдаги қабул кунида ҳозир бўлиши Саралаш комиссияси котиби томонидан тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Суҳбат Саралаш комиссиясининг суҳбат ўтказилишига масъул бўлган аъзоси (аъзолари) томонидан номзодга мазкур Низом талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар, хизматнинг зарарли ва хавфли жиҳатлари ҳамда касб касаллигини орттириб олиш эҳтимолини тушунтириш ҳамда номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истаги бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Саралаш комиссияси аъзолари томонидан номзодни дастлабки ўрганиш босқичида ўтказилган тадбирлар натижалари умумлаштирилиб, шу куннинг ўзида номзодни саралашнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида хулоса чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Саралаш комиссияси хулосаси асосида комиссия котиби томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзув киритилади ва номзодга унинг имзоси қўйилган ҳолда таништирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Номзодлар томонидан машқларни бажариш бошланишидан олдин уларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Саралаш комиссиясининг номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича масъул аъзолари томонидан тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Саралаш комиссияси аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу заҳоти номзодларга эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайднома Саралаш комиссиясининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия котибига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича қониқарсиз баҳоланган номзодлар саралашнинг кейинги босқичига ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қониқарсиз баҳоланган номзод жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Номзодларни психологик ўрганиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Номзодларни психологик ўрганиш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ методика ва баҳолаш мезонлари асосида психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар бланкалари қоида тариқасида ҳар уч йилда бир маротаба қайта ишлаб чиқилади ва Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда ҳарбий округлар ва бирлашмаларнинг ҳарбий-касбий саралаш бўлимларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар бланкалари Саралаш комиссияси котибида сақланади, котиб тестлар ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Психологик ўрганиш бошланишидан аввал номзодлар Саралаш комиссиясининг психологик ўрганиш ўтказиш бўйича масъул мутахассислари томонидан психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, ҳар бир вазифа бўйича назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда уларга тегишли тушунтиришлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Психологик ўрганиш натижалари қониқарсиз бўлган номзод тест синовини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Тест синовининг натижалари бўйича, у ўтказилган кундан бошлаб 2 кун ичида Саралаш комиссиясининг психологик ўрганиш тадбирларида иштирок этган аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия котибига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Саралаш комиссияси котиби томонидан номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этган натижалари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомага номзодлар томонидан жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этилган натижалар турдош мутахассисликлар кесимида кўрсаткичларнинг пасайиб бориш тартибида киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, энг яхши кўрсаткичга эга бўлган, мавжуд бўш лавозимлар сонига мутаносиб сондаги номзодлар, шунингдек уларга қўшимча равишда кўрсаткичларнинг пасайиб бориш тартибида яна 20 фоиз номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишга тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар икки ёки бир нечта номзодларнинг умумий тўплаган баллари тенг бўлиб қолса, уларнинг психологик ўрганиш тадбирида қайд этган натижаси инобатга олинган ҳолда энг яхши кўрсаткичга эга номзод танлаб олинади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2024 йил 5 августдаги 685-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-2, 05.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Баённома Саралаш комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун тегишли ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг қўмондонларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Саралаш комиссияси котиби ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг қўмондонлари томонидан тасдиқланган баённоманинг кўчирмаси (нусхаси), у тасдиқланган кундан бошлаб 5 кун ичида номзодларга уларнинг имзоси қўйдирилган ҳолда таништирилишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида улар тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг ҳарбий-касбий саралаш бўлимлари ва ҳарбий қисмлар томонидан берилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2022 йил 10 февралдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-1, 28.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/3226-1/0164-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) талабларига мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Тиббий кўрик натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз ёки кейинчалик қайта тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан даволанишга муҳтож деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг ҳужжатларини мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно) уларни гарнизон ҳарбий-тиббий комиссиясига тиббий кўрикдан ўтиш учун юбориш билан бир вақтда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштиришнинг талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ва рухсатнома расмийлаштириш натижаларига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодларга ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг ҳарбий-касбий саралаш бўлимлари томонидан белгиланган намунадаги шахсий йиғмажилд расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Саралашдан ўтган номзоднинг шахсий йиғмажилди контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш тўғрисида якуний қарорни қабул қилиш учун бўйсунув бўйича юқори турувчи кадр органига тақдим қилинади. Бунда тиббий кўрик хулосасининг амал қилиш муддати инобатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Саралаш якунига кўра энг юқори натижаларга эришган номзодлар бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(илгари контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлар қаерда ва қайси лавозимда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлигини, қандай сабаблар ва асосларга кўра ҳарбий хизматдан Қуролли Кучлар резервига бўшатилганликларини қайд этишлари лозим)
Менга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларни рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖУРНАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Сана
Ҳарбий унвони, Ф.И.О.,
туғилган вақти ва жойи, миллати, бўйи
Маълумоти ва мутахассислиги, лавозими, ҳарбий хизматни ўтаган вақт ва жойи
Яшаш манзили ва телефон рақами
Дастлабки ўрганиш якуни бўйича хулоса
Хулоса билан танишганлиги тўғрисида имзо
1.
2.
3.
4.
5.
6.
...
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини кўрсатиши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2022 йил 10 февралдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-1, 28.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/3226-1/0164-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари комиссия аъзолари томонидан тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чалқанча ётилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яхши» — учта машқдан «яхши» баҳодан паст бўлмаган ёки иккита машқдан «яхши» ёки аъло, қолган машқдан эса «қониқарли» баҳоланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қониқарли» — агар баҳоларнинг иккитаси «қониқарли» бўлиб, қониқарсиз баҳо бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қониқарсиз» — агар баҳолардан бири «қониқарсиз» бўлса ёки номзод, жисмоний тайёргарлик машқларнинг биттасини бажаришдан воз кечган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, ҳар бир машқни бажарганлиги учун олган баҳолар балларга ўгирилиб, белгиланган чегаравий меъёрлардан юқори натижа кўрсатган номзодларга қўшимча рағбат баллари тақдим этилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 195 баллни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш учун натижалар баллар тизимида қуйидаги жадвалдаги мезонлар бўйича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Машқнинг номланиши
Асосий баллар
Қўшимча рағбат бали
5 баҳо
4 баҳо
3 баҳо
1.
100 метрга югуриш
50
40
30
Муддатидан олдин бажарилган ҳар бир сония учун бир балл (макс. 20 балл)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Номзодлар махсус хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини кўрсатган ҳолда киритилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2022 йил 10 февралдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-1, 28.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/3226-1/0164-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал комиссия аъзолари номзодларга тест синовларини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Номзодлар барча ҳаракатларни комиссия аъзолари кўрсатмаларига мувофиқ бажаради. Мазкур кўрсатмаларга амал қилмаган номзод хонадан чиқариб юборилади ва психологик ўрганиш иштирокчилари рўйхатидан ўчирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Номзод бериладиган саволларга жавобларни белгилаш ҳамда вазифаларни бажариш орқали тест синовларидан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлар билан тест тадбирлари якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин. Тест гуруҳ таркибида ўтказилганда, хонада номзодлар сони 40 нафардан ошмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест бошлангунга қадар номзодлар соғлиғининг ҳолати суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар шу куни тест синовига қўйилмайди. Бундай ҳолларда номзодга бошқа куни қайта тест синовидан ўтиш учун рухсат берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Психологик ўрганиш давомида номзодларга икки қисмдан иборат бўлган тест асосида вазифалар берилади. Бунда, биринчи қисмда (интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганиш) ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 80 та топшириқдан иборат бўлган 4 та вазифа, иккинчи қисмда (психоэмоционал барқарорлик даражасини ўрганиш) ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 99 та саволдан, шунингдек жавобларнинг самимий ёки носамимийлигини аниқлаш йўналиши бўйича бериладиган 19 та саволдан иборат сўровнома қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 80 дақиқа, шунингдек ҳар бир вазифа йўриқномасини ўқиб чиқиш учун қўшимча 30 дақиқадан вақт берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2024 йил 5 августдаги 685-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-2, 05.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тест саволида машқнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб жавоб вариантлари берилиши мумкин. Номзодлар тест саволларига жавоб вариантларини белгилашда жавоблар варақасидаги вариантлардан фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари 2 кун ичида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ Психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали асосида комиссия аъзолари томонидан ҳисоблаб чиқилади. Бунда, умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 179 баллни ташкил этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2024 йил 5 августдаги 685-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-2, 05.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психологик тест натижаларини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Психологик ўрганиш йўналишлари
Баҳо ва баллар
5 баҳо
4 баҳо
3 баҳо
2 баҳо
1.
Интеллектуал ривожланганлик даражаси
80 — 62 балл
61 — 46 балл
45 — 31 балл
30 — 0 балл
2.
Психоэмоционал барқарорлик даражаси
99 — 83 балл
82 — 67 балл
66 — 52 балл
51 — 0 балл
3.
Номзод берган жавобларнинг самимийлиги
самимий
носамимий
0 — 9
10 — 19
(илова Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2024 йил 5 августдаги 685-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-2, 05.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон)