13.03.2020 йилдаги 155-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори ижросини таъминлаш, сув хўжалиги соҳасида илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган маблағларнинг 50 фоизини лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни молиялаштиришга йўналтиришни, қолган 50 фоизи эса Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказилишини ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

1. Келгуси йилда сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ирригация ва мелиорация тадбирлари дастурларини шакллантириш учун устувор лойиҳаларни танлашда илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш талабини ҳар бир лойиҳа бўйича аниқлайди ва илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатинишакллантиради.

Ҳар йили

25 мартга қадар

2. Илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини асословчи маълумотлар билан биргаликда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

Ҳар йили

1 апрелга қадар


2-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги

1. Лойиҳа гуруҳи билан тақдим қилинган илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини ва асословчи маълумотларни таҳлил қилади.

Ҳар йили

15 апрелга қадар

2. Тармоқ илмий-техник кенгашининг йиғилишларида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳалар бўйича тақдимотларини ўтказади ва муҳокама қилади.

Ҳар йили

25 апрелга қадар

3. Лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг якуний рўйхатини ишлаб чиқади ва лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча равишда ажратиш талаб этиладиган маблағларнинг дастл?бки қийматини кўрсатган ҳолда Тармоқ илмий-техник кенгашининг тегишли қарори билан тасдиқлайди.

Ҳар йили

1 майга қадар

4. Тасдиқланган Тармоқ илмий-техник кенгашининг қарорини Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги ва «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларга келгуси йилда сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган ирригация ва мелиорация тадбирларининг лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш учун юборади.

Рўйхат тасдиқлангандан сўнг
3 кун мобайнида


3-босқич

«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари

1. Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдори ҳисобига илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки қийматлариникўрсатади.

2. Ишлаб чиқилган манзилли рўйхатларни Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги белгиланган тартибда келишиш учун тақдим қилади.

Ҳар йили

10 майга қадар


4-босқич

Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги

«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари томонидан тақдим қилинган манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, келишгандан сўнг тасдиқлаш учун Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

Ҳар йили

15 майга қадар


5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

1. Манзилли рўйхатларни Молия вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритган ҳолда келишади ҳамда тасдиқлайди.

2. Тасдиқланган манзилли рўйхатларни ижро учун Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигига тақдим қилади.

Ҳар йили

25 майга қадар


6-босқич

Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги

Тасдиқланган манзилли рўйхатларни ижро учун «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларига тақдим қилади.

Ҳар йили

1 июнга қадар


7-босқич

«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари

1. Тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан ҳар бир лойиҳа бўйича лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун бош лойиҳа ташкилоти билан тегишли шартномани тузади.

2. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳар бир лойиҳа-қидирув ишлари бўйича Лойиҳа гуруҳи томонидан илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузади ҳамда белгиланган тартибда молиялаштиради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича


8-босқич

Бош лойиҳа ташкилоти

Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш жараёнида тайёрланган материалларни асословчи ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар билан биргаликда Лойиҳа гуруҳига илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун тақдим қилиб боради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича


9-босқич

Лойиҳа гуруҳи

1. Ҳар бир лойиҳа-қидирув иши юзасидан илмий-техник жиҳатдан кузатув ишларини амалга ошириш учун маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг соҳа бўйича профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ҳамда юқори тажрибага эга бўлган алоҳида олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади.

2. Тақдим қилинган лойиҳа-қидирув ишлари, материаллар ва ҳисоб-китобларни ҳамда қабул қилинаётган технологик ечимлар илмий-техник жиҳатдан асосланганлигини, замонавий қурилиш материаллари, ресурс тежамкор технологиялар ва техниканинг ишлатилишини таҳлил қилади, тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлайди.

3. Тайёрланган хулосалар ва таклифларни «Сувқурилишинвест» давлат муассасаси, шунингдек, бош лойиҳа ташкилотига белгиланган тартибда тақдим қилиб боради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича


10-босқич

Бош лойиҳа ташкилоти

1. Лойиҳа гуруҳига лойиҳа-қидирув ишлари, материаллар ва ҳисоб-китобларни белгиланган муддатларда тақдим қилиб боради.

2. Лойиҳа гуруҳининг илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича берган хулосалари ва таклифларини биргаликда таҳлил қилади ҳамда лойиҳа-қидирув ишларини такомиллаштириш учун қабул қилади.

3. Хулосалар ва таклиф етарлича асосланмаган тақдирда уларни Лойиҳа гуруҳининг тегишли экспертлари билан муҳокама қилади ва тегишли қарор қабул қилади.

4. Илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари якунланган лойиҳа-қидирув ишларини белгиланган тартибда «Сувқурилишинвест» давлат муассасасига тақдим қилади.

Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича


11-босқич

«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари

1. Бош лойиҳа ташкилотлари ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан тузилган шартномалар ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича

2. Якунланган лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари бўйича таклифлар ва хулосалар билан биргаликда кўриб чиқади ҳамда идоравий ва давлат экспертизасидан ўтказади ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш учун Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигига тақдим қилади.

Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан сўнг

бир ой мобайнида


12-босқич

Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги

Экспертиза хулосаси олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш учун Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан

икки кун ичида


13-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги

1. Экспертиза хулосалари олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини белгиланган тартибда Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилади.

2. Лойиҳа гуруҳи ва бош лойиҳа ташкилоти ўртасида лойиҳа-қидирув ишлари юзасидан юзага келган келишмовчиликларни кўриб чиқади ҳамда лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.

Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан сўнг

икки кун мобайнида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)