Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигиНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигиНИНГ
Қарори
Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2072-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Транспорт вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2009 йил 25 декабрдаги 01/07-1220, 7/2, 1/141-сон қарори (рўйхат рақами 2072, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Энергетика вазири А. СУЛТАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 27 февраль,
1-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 27 февраль,
1-сон
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 27 февраль,
2/1-сон
Транспорт вазири Э. ГАНИЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 27 февраль,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 1, 1, 2/1, 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Нефть маҳсулотларини бериш рухсатномаси маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ёки унга ваколатли шахс томонидан имзоланади, шунингдек маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган рўйхатга биноан бухгалтерия ва маркетинг бўлими ходимлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги рухсатномалар бериш реестрига киритилади ҳамда истеъмолчига ва ёнилғи қуйиш шохобчасига тақдим қилинади.».
2. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Газ бериш рухсатномаси маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ёки унга ваколатли шахс томонидан имзоланади, маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ бухгалтерия ва маркетинг бўлими ходимлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги рухсатномалар бериш реестрида расмийлаштирилади.».
3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ҳайдовчининг йўл варақаси автотранспорт воситасига ёнилғи қуйиш учун асос ҳисобланади ва йўл варақасининг «ёнилғи берилсин» сатрида берилиши лозим бўлган нефть маҳсулотининг миқдори сўз билан ёзиб кўрсатилади.».
4. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Ҳайдовчининг йўл варақаси автотранспорт воситасига ёнилғи қуйиш учун асос ҳисобланади ва йўл варақасининг «ёнилғи берилсин» сатрида газ миқдори сўз билан ёзиб кўрсатилади.».
5. 41-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Китоблар рақамланган, тикилган, маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган бўлиши лозим. Бланкаларни рўйхатга олиш китобидаги уларнинг кирим қилинганлиги ва ҳисобдан чиқарилганлиги бўйича ёзув расмийлаштириш куни амалга оширилади.».
6. 4-иловадан «М.Ў.» қисқартмаси ва «муҳр ўрни» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2072-1/0293-сон)