Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тилини тарғиб қилиш ҳамда ўзбек тилшунослиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш
манбаи

Ижро учун
масъуллар

1.

Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг тадқиқот мавзуларини қайта кўриб чиқиш.

1. Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг тадқиқот мавзуларини, уларнинг замонавий талабларга, жаҳон илмий ютуқларига мувофиқлигини танқидий таҳлил қилиш.

2020 йил
март

Фанлар академияси

2. Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг тадқиқот мавзуларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил март

2.

«Халқаро терминэлементларнинг изоҳли-кўргазмали луғати»ни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

1. Халқаро терминэлементларнинг изоҳли-кўргазмали луғатини нашрга тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил март

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Халқаро терминэлементлар луғатини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2020 йил апрель

3. Халқаро терминэлементларнинг изоҳли-кўргазмали луғатини нашрга тайёрлаш.

2020 йил июль

4. Нашрга тайёрланган луғатни 5 000 нусхада чоп этиш.

2020 йил сентябрь

3.

Кирилл ва лотин ёзувларидаги такомиллаштирилган «Давлат тилида иш юритиш» амалий қўлланмасини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

1. Институтнинг илмий ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил
февраль

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. «Давлат тилида иш юритиш» амалий қўлланмасини такомиллаштирган ҳолда нашрга тайёрлаш.

2020 йил
август

3. «Давлат тилида иш юритиш» амалий қўлланмасини 15 000 нусхада чоп этиш.

2020 йил
декабрь

4.

«Ижтимоий-сиёсий терминларнинг изоҳли луғати»ни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

1. Институт тилшунос олимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил март

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Кенг қўлланадиган сўзларнинг ўзбек тилидаги изоҳли луғатини яратиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш.

2020 йил
апрель

3. «Ижтимоий-сиёсий терминларнинг изоҳли луғати»ни нашрга тайёрлаш.

2020 йил октябрь

4. «Ижтимоий-сиёсий терминларнинг изоҳли луғати»ни 5 000 нусхада чоп этиш.

2020 йил декабрь

5.

Турли фан соҳаларига оид терминларнинг таржима луғатларини яратиш.

1. Институт тилшунос олимлари ва турдош олий таълим муассасаларининг тилшунос олимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2020 йил апрель

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Фан соҳалари бўйича терминларнинг таржима луғатларини яратиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш.

2020 йил июнь

3. Турли фан соҳаларига оид терминларнинг таржима луғатларини нашрга тайёрлаш.

2021 йил

октябрь

4. Нашрга тайёрланган луғатларнинг ҳар бирини 5 000 нусхада чоп этиш.

2022 йил

март

6.

Уч жилдли «Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг мукаммал энциклопедияси»ни яратиш ва нашр этиш.

1. Энциклопедияни яратиш ва нашр этиш учун масъул ишчи гуруҳни тузиш.

2020 йил май

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Инновацион ривожланиш
вазирлиги

2. Энциклопедияни яратиш қоида ва принципларини ишлаб чиқиш.

2020 йил июнь

3. Жилдлар бўйича мақолалар рўйхатини тузиш.

2020 йил
сентябрь

4. Энциклопедияга кирадиган мақолаларни ёзиш учун муаллифлар жамоасини шакллантириш.

2020 йил октябрь

5. Чет эллардаги навоийшунослар мақолалари чоп этилишини ташкил қилиш.

2020 йил декабрь

6. Тайёр мақолаларни таҳрир қиладиган муаллифлар жамоасини шакллантириш.

2021 йил январь

7. Турли соҳалар мутахассислари билан энциклопедияга тегишли мақолаларни ёзиш бўйича алоқа ўрнатиш.

2021 йил июнь

8. Энциклопедияни босқичма-босқич нашрга тайёрлаш ва чоп этиш режасини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

9. Тайёр жилдларни чоп этиш учун белгиланган нашриёт билан шартнома имзолаш.

2022 йил

июль

10. «Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг мукаммал энциклопедияси» нинг ҳар бир жилдини 5 000 нусхада (жами 15 000) чоп этиш.

2022 йил

декабрь

7.

«Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати»ни яратиш
ва нашр этиш.

1. Институтнинг тилшунос олимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил апрель

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Луғатни яратиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш.

2021 йил май

3. «Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати»ни нашрга тайёрлаш.

2021 йил сентябрь

4. «Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати»ни 5 000 нусхада чоп этиш.

2021 йил декабрь

8.

«Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати»ни яратиш ва нашр этиш.

1. Институт тилшунос олимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил январь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Луғатни яратиш қоида ва принципларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

декабрь

3. «Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати»ни нашрга тайёрлаш.

2022 йил
апрель

4. «Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати»ни 5 000 нусхада чоп этиш.

2022 йил

декабрь

9.

Беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг тўлдирилган, кенгайтирилган янги нашрини тузиш, луғатнинг лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувидаги нашрини тайёрлаш ва чоп этиш.

1. Институт тилшунос олимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил апрель

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар

агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг тўлдирилган, кенгайтирилган янги нашрини тузиш ва луғатнинг лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувидаги нашрини тайёрлаш.

2021 йил

январь

3. Беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг тўлдирилган, кенгайтирилган янги нашрини лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида ҳар бир жилдини 5 000 нусха (жами 25 000 нусха)да чоп этиш.

2022 йил

декабрь

10.

Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг энг сара намуналаридан иборат бўлган «Ўзбек адабиёти хазинасидан» деб номланган китоблар туркумини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

1. Туркум учун масъул ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил июнь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Туркумни тайёрлаш ва нашр этиш принципларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

январь

3. Туркумга кирувчи асарлар рўйхатини тузиш.

2021 йил

март

4. Туркумни нашрга тайёрлайдиган муаллифлар жамоасини шакллантириш.

2021 йил

май

5. Туркумни босқичма-босқич нашрга тайёрлаш ва чоп этиш режасини ишлаб чиқиш.

2021 йил

июнь

6. Таёр жилдларни чоп этиш учун белгиланган нашрёт билан шартнома имзолаш

2022 йил январь

7. Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг энг сара намуналаридан иборат бўлган «Ўзбек адабиёти хазинасидан» деб номланган китоблар туркумини чоп этиш.

2022 йил декабрь

11.

Ўзбек тили бойлиги ҳисобланган халқ шевалари ва фольклори материалларини тўплаш мақсадида республика ҳудуди бўйлаб илмий экспедициялар ташкил этиш.

Экспедиция давомида тўпланган халқ шевалари асосида «Ўзбек халқ шевалари» номли тўпламини нашрга тайёрлаш.

1. Фольклор ва диалектология экспедицияларининг илмий концепцияси, режаси ва машрутини ишлаб чиқиш.

2021 йил
январь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар

агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Экспедиция ишида иштирок этувчи тажрибали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар таркибини шакллантириш.

2021 йил май

3. Экспедиция давомида халқ оғзаки ижодива шеваларга оид материалларни ёзиб олиш.

2021 йил декабрь

4. Диалектологик экспедиция натижасида тўпланган лингвистик манбалар асосида «Ўзбек халқ шевалари» номли тўпламни нашрга тайёрлаб, чоп этиш.

2022 йил май

5. Фольклор экспедицияси давомида ёзиб олинган халқ оғзаки бадиий ижодига оид материалларни «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигига киритиш.

2021 йил декабрь


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси