Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 март,
138-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 138-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини тадқиқ этиш, синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларини реконструкция қилиш ва бадиий безаш;
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реконструкция қилиш — фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини ўзгартириш мақсадида уларга конструктив ўзгартиришлар киритиш;
фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш — фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини тиклаш;
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш — сотиб олинган ёки комиссия шартномалари бўйича сотувга қўйилган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан савдо қилиш.
3. Ушбу Низомга мувофиқ қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:
фуқаровий ва хизмат қуролини ишлаб чиқариш;
фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш;
фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш;
фуқаровий ва хизмат қуролини реализация қилиш;
фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини реализация қилиш.
4. Қуйидаги фаолият лицензияланмайди:
пичоқларнинг миллий турларини (пичоқлар) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият — тиғининг фиксатори бўлмаган, узунлиги 220 мм гача ва қалинлиги 2,5 мм гача бўлган анъанавий шаклда бажарилган, сопи суяк, ёғоч, эбонит ёки пластик материал қадаб нақш солинган халқ ҳунармандчилиги буюмлари;
қурол эгалари шахсий фойдаланиши учун аслаҳалаш бўйича фаолият — жисмоний шахслар томонидан силлиқ стволли ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома асосида ўзларига тегишли бўлган силлиқ стволли ов қуролининг патронлари;
қурол эгалари томонидан қуролни таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш фаолияти — жисмоний ва юридик шахслар томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга, сақлашга, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномалар асосида ўзларига тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш;
қурол эгалари қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш фаолияти — жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатномалар асосида ўзларига қонуний асосларда тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш.
5. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари, башарти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш назарда тутилган бўлса, фаолиятнинг ушбу турларини тегишли лицензияни олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Ушбу қоида кўрсатилган корхоналар ва муассасаларни лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади. Лицензия талабгорининг аризасига биноан лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин.
9. Лицензиялар амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
10. Қуйидагилар фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан тегишли лицензияланадиган фаолият тури бўйича қонун ҳужжатларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва санитария-гигиена талабларига риоя қилиш;
б) аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини қонун ҳужжатларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун лицензия талабгорида мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган моддий-техник базанинг (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, технология асбоб-ускуналар, сейф ва металл жавонлар) мавжудлиги;
в) лицензияланадиган фаолият турини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгилаб берилган жойлардаги доимий равишда жойлашган стационар турдаги бино ва иншоотларда, шунингдек, лицензия ва лицензия шартномасида кўрсатилган доирада ҳамда жой (манзил) бўйича амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш ва улар мавжуд бўлган жойларга бегона шахсларнинг рухсатсиз киришини истисно этишга қаратилган режим чораларини кўриш, уларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш объектларида жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг (кейинги ўринларда Миллий гвардия органлари деб аталади) техник қўриқлаш пультига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг чиқарилишига, таъмирланишига ва реализация қилинишига йўл қўймаслик;
е) ишлаб чиқарилган, таъмирланган, олинган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисобга олиш ҳужжатларини ўн йил мобайнида сақлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) аварияга оид ички режани ишлаб чиқиш;
з) фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш, хавфли моддалар тарқалишининг (оқиб кетишининг) олдини олиш ва локаллаштириш учун зарур бўлган якка тартибдаги ва жамоавий ҳимояланиш воситаларининг, шунингдек, махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги, уларни ишчи ҳолатида сақлаш;
и) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга қуйидаги ходимлар жалб этилмаслиги лозим:
ўн саккиз ёшга тўлмаган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
доимий яшаш жойига эга бўлмаган;
руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган;
«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси тўққизинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, саккизинчи, тўккизинчи ва ўнинчи хатбошиларида белгиланган асослар мавжуд бўлган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
к) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларни мунтазам равишда (уч йилда камида бир марта) психиатрия ва наркология кўрикларидан ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
л) лицензия шартномаси билан белгиланган тартибда лицензияловчи органга ишлаб чиқарилган, таъмирланган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларнинг рўйхатини тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
м) қурол тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун Ички ишлар вазирлиги органлари ходимларининг фуқаровий ва хизмат қуроли ишлаб чиқариладиган, таъмирланадиган, реализация қилинадиган ва сақланадиган объектлар ҳудудига ҳамда жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
(10-банднинг «м» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
н) лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш чоғида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ҳамда улардан фойдаланилишини таъминлаш мажбурияти зиммасига юкланган ходимларни белгилаш.
11. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишда қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
а) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича:
лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмаларининг диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини, шунингдек, саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тизимини жорий этиш (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни, уларнинг ўқ-дориларини ҳамда ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун);
техник регламентлар ёки стандартларнинг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича технологик ва фойдаланишга доир ҳужжатларни (чизмалар, техник шартлар, технологик регламентлар, қўллаш бўйича йўриқномалар) юритиш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш имконини берадиган синов лабораториясининг ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома мавжудлиги;
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва компонентлар кирими ва чиқими ҳисобини юритиш;
ишлаб чиқарилган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини сертификатлаштириш тартибига амал қилиш, эксплуатация қилишда хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи маркировкани, кейинчалик тамғалаш ёки унга мувофиқлик белгисини қўйиш;
ишлаб чиқариш объекти ҳудудида, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор иншоотлари ҳамда хоналарида рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш;
фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда Миллий гвардия органларининг туну кун қуролли қўриқловини таъминлаш;
оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик (оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролидан ташқари) ва сигнал берувчи ов қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори бўлган пневматик ва сигнал берувчи спорт қуролини, уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда Миллий гвардия органларининг ёки хизмат қуроли билан қуролланган идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг туну кун қуролли қўриқловини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
штатда лицензияланадиган фаолият турига (унинг қисмига) мувофиқ келадиган техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзга тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумотга ҳамда малакага эга бўлган бўлган мутахассисларнинг, шунингдек, раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари лавозими мавжудлиги (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда);
б) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича:
битта савдо залида қурол ва бошқа турдаги товарлар реализация қилинишига йўл қўймаслик, бундан спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари, қуролнинг эҳтиёт қисмлари ва пиротехника буюмлари мустасно;
фуқаровий ва хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари, инициацияланадиган ва оловланадиган модда ва материаллар (порох ва пистонлар) қуролхонада бир-биридан ажратилган холда (алоҳида сейф ва металл жавонларда) сақланишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
реализация қилинаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳар бир тури бўйича уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган гувоҳномалар, сертификатлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаровий ва хизмат қуролини Ички ишлар вазирлиги органларининг, унда кўрсатилган қуролни олишга доир рухсатномаси асосида реализация қилиш, «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуроли бундан мустасно;
(11-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини юридик шахсларга Ички ишлар вазирлиги органларининг қуролни олишга доир, унда кўрсатилган ўқ-дориларни олиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси асосида, жисмоний шахсларга эса — Ички ишлар вазирлиги органларининг олинаётган ўқ-дориларга мувофиқ бўлган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси тақдим этилганда, «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дорилари бундан мустасно;
(11-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
рақами ва ишлаб чиқарувчининг тамғаси мавжуд бўлмаган қуролни, ишлаб чиқарувчининг ахборот маркировкаси мавжуд бўлмаган ўқ-дориларни, шунингдек, заводда ишлаб чиқарилмаган (қўлбола) ёки қайта ишланган қурол реализация қилинишига йўл қўймаслик;
жисмоний шахсларга реализация қилинаётган тиғли совуқ ва сигнал берувчи ов қуролининг, ўқотар ов қуролининг ҳамда оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик қуролнинг ўқ-дориларини овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномасида, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини эса — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилувчи юридик шахснинг ҳисобга олиш ҳужжатларида рўйхатдан ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш, уларга фуқаровий ва хизмат қуролига ҳамда унинг ўқ-дориларига хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш шартларини мижозларга етказиш.
12. Лицензия шартномасида ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларида келтирилган лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилади. Бошқа қўшимча шартларнинг киритилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Лицензияни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
13. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобварағи, телефон рақамлари, электрон почта ва мавжуд бўлса веб-сайт манзили, ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши ва (ёки) реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг турлари кўрсатилган ҳолда амалга оширилиши мўлжалланаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) амалга ошириладиган жой (манзил) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
б) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техник база тўғрисида маълумотлар (махсус жиҳозланган биноларни, иншоотларни, хоналарни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ёки уларни ижара олиш шартномаси, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини ўрнатиш, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш далолатномалари, уларни Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш пункти қўриқловига олиш шартномаси);
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) лицензияланадиган фаолият турини (унинг қисмини) амалга оширишда юзага келган ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича лицензия талабгори маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режа;
г) юридик шахснинг раҳбарлари ва лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларининг, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият тури бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;
д) юридик шахс штатида руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги тегишли тиббиёт муассасалари маълумотномалари;
е) лицензия талабгори томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:
лойиҳа ҳужжатларининг, бинолар ва иншоотларнинг, қўлланиладиган техника қурилмаларининг, саноат хавфсизлиги декларацияси ва фойдаланишга доир бошқа ҳужжатларнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги саноат хавфсизлиги экспертизасининг хулосаси (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун);
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш имконини берадиган синов лабораториясининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома;
Миллий гвардия органларининг ёки идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг қўриқловини таъминлаш шартномаси;
мутахассисларнинг малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар (техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзга тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, малака тоифаси берилганлиги, малакани ошириш курсларини ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар ва ўзга ҳужжатларнинг нусхалари) илова қилинган маълумотлар (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун).
15. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
16. Лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.
Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хабарномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигини билдиради.
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
17. Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига дарҳол юборилади (топширилади).
Аризанинг иккинчи нусхаси ариза қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига дарҳол берилади (юборилади).
18. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия талабгори қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензияни бериш ёки лицензияни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш
19. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.
Лицензия талабгори берган аризасидан воз кечганда ёки лицензияловчи орган томонидан талабгорга лицензия берилиши рад этилган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
20. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўттиз кундан ошмаган муддатда лицензияловчи орган лицензия бериш ҳақида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга лицензия бериши шарт.
21. Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга қабул қилиб олинган куни лицензияловчи органга кўриб чиқиш учун киритилади.
Лицензияловчи орган тақдим этилган ҳужжатларни лицензия талабгорининг аризасини қабул қилган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобига юқорида қайд этилган муддат доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун талаб этиладиган мавжуд шароитларини жойига чиқиб баҳолаш;
ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда шартнома асосида тегишли соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни ва экспертларни жалб этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензияловчи орган лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида лицензия талабгорини ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензияни бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома лицензия талабгорига банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳамда имзолаш учун лицензия шартномаси илова қилинган ҳолда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Давлат божи суммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
24. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади. Лицензия шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши керак:
шартномани имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими;
томонларнинг реквизитлари;
амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган манзил (манзиллар);
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
лицензия шартноманинг талаблари ва шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги;
лицензиатнинг лицензия шартномаси талаблари ва шартларини бажараётганлигини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятнинг маълум турини амалга оширишнинг ўзига хос хусусияти билан боғлиқ бошқа шартлар.
Лицензия қайта расмийлаштирилган тақдирда лицензия шартномасига тегишли ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилади ёҳуд янги лицензия шартномаси тузилади.
Лицензия шартномаси икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Лицензиялар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгарлик лицензияловчи орган раҳбарига юкланади.
26. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ҳамда у лицензия шартномасини имзолагандан кейин уч кун мобайнида берилади.
Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия шартномасини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Лицензия беришни рад этиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган қуйидаги асослар бўйича амалга оширилиши мумкин:
лицензия талабгорининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
лицензия талабгори тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
29. Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Такроран тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган куннинг ўзида кўриб чиқиш учун лицензияловчи органга киритилади. Лицензия талабгорининг аризасини такроран кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Лицензияловчи орган ўн кун муддатда лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензия талабгорининг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия талабгорининг лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган аризаси янгидан берилган деб ҳисобланади.
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликатини бериш
30. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада айнан бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган лицензиатлар қўшилган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза тақдим этиши шарт.
Лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим қилинган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
31. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
32. Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.
33. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Дубликатни беришда лицензияловчи орган томонидан «Дубликат» белгиси қўйилган янги лицензия берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Лицензия дубликатини беришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
35. Лицензияни қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритишни талаб қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш
36. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш, шунингдек, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишлича 22, 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда лицензияловчи органнинг қарори бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензияловчи органнинг қарорини асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
7-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қилиш
38. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Лицензияловчи орган ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини текшириш;
лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини текширишлар чоғида юзага келадиган масалалар бўйича зарур ахборотларни талаб қилиш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ҳамда шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;
лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарорларни қабул қилиш ёхуд ушбу қарорларни чиқариш юзасидан судга мурожаат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия талаблари ҳамда шартларининг бузилиши фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини келтириб чиқарган ҳолларда уларни олиб қўйиш, уларни Ички ишлар вазирлиги органларига зудлик билан олиб боришни ҳамда вақтинчалик сақлаш учун жойлаштиришни талаб қилиш.
(38-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
39. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширувни ўтказиш давомида лицензияловчи органнинг текширувчи ходими икки нусхада далолатнома тузади, уларнинг бири лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
8-боб. Лицензияларнинг реестри
40. Лицензияловчи орган томонидан қуйидагилар кўрсатилиши лозим бўлган берилган лицензияларнинг реестри (кейинги ўринларда реестр деб аталади) юритилади:
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони, факси ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса), юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
лицензия берилган сана, унинг серияси ва тартиб рақами;
ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши ёки реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дорилари турлари кўрсатилган ҳолда лицензияланадиган фаолият тури (турлари) ҳақидаги маълумотлар;
лицензияланадиган фаолият тури (турлари) амалга ошириладиган манзил (манзиллар), телефони, факси ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
лицензияни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ҳамда саналари;
лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш асослари ва саналари;
дубликатни бериш асослари ва саналари.
41. Лицензия берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар реестрга юридик шахсга лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар лицензияловчи орган масъул шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Реестр қоғозда ва электрон манбаларда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.
Қоғоз манбадаги реестр лицензияловчи орган томонидан реестр журнали шаклида ягона нусхада юритилади. Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади ҳамда лицензияловчи орган раҳбарининг имзоси қўйилади ва муҳри босилади.
Ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган реестр маълумотлари ушбу маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган маълумотлар уларга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар тўғри ҳисобланади.
42. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда реестрга тегишли қайдларни киритади.
43. Реестрдаги маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
9-боб. Якунловчи қоида
44. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири |
|
| |||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги |
|
| |||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ЛИЦЕНЗИЯ |
|
| |||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Реестр бўйича тартиб рақами: QR-__________ |
20__ йил «___» ________________ |
|
| ||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
| |||||||||||||||
|
|
|
(фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, |
|
| |||||||||||||||
|
|
|
|
|
| |||||||||||||||
|
|
|
ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича |
|
| |||||||||||||||
|
|
|
|
|
| |||||||||||||||
|
|
|
фаолият тури (унинг қисми) |
|
| |||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
амалга ошириш учун. |
|
| ||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
| |||||||||||||||
|
|
|
(лицензиатнинг тўлиқ номи) |
|
| |||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
берилди. |
|
| ||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
| |
|
|
|
Лицензиатнинг реквизитлари |
|
|
| ||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
| |||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган жой (манзил) |
|
|
| ||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
| |||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган. |
|
| |||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ваколатли шахс: |
|
|
| ||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
(фамилияси, исми, отасининг исми) |
|
(имзо) |
|
|
| ||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
М.Ў. |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
| |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
| |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 09/20/138/0284-сон; 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон; 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон; 02.05.2023 й., 09/23/175/0239-сон)