Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025 11.03.2020 йилдаги 138-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 11 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 138-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини тадқиқ этиш, синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларини реконструкция қилиш ва бадиий безаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реконструкция қилиш — фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини ўзгартириш мақсадида уларга конструктив ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш — фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш — сотиб олинган ёки комиссия шартномалари бўйича сотувга қўйилган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан савдо қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомга мувофиқ қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролини ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролини реализация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини реализация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги фаолият лицензияланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пичоқларнинг миллий турларини (пичоқлар) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият — тиғининг фиксатори бўлмаган, узунлиги 220 мм гача ва қалинлиги 2,5 мм гача бўлган анъанавий шаклда бажарилган, сопи суяк, ёғоч, эбонит ёки пластик материал қадаб нақш солинган халқ ҳунармандчилиги буюмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурол эгалари шахсий фойдаланиши учун аслаҳалаш бўйича фаолият — жисмоний шахслар томонидан силлиқ стволли ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома асосида ўзларига тегишли бўлган силлиқ стволли ов қуролининг патронлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурол эгалари томонидан қуролни таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш фаолияти — жисмоний ва юридик шахслар томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга, сақлашга, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномалар асосида ўзларига тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурол эгалари қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш фаолияти — жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатномалар асосида ўзларига қонуний асосларда тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари, башарти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш назарда тутилган бўлса, фаолиятнинг ушбу турларини тегишли лицензияни олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Ушбу қоида кўрсатилган корхоналар ва муассасаларни лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади. Лицензия талабгорининг аризасига биноан лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лицензиялар амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лицензиат томонидан тегишли лицензияланадиган фаолият тури бўйича қонун ҳужжатларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва санитария-гигиена талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини қонун ҳужжатларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун лицензия талабгорида мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган моддий-техник базанинг (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, технология асбоб-ускуналар, сейф ва металл жавонлар) мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лицензияланадиган фаолият турини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгилаб берилган жойлардаги доимий равишда жойлашган стационар турдаги бино ва иншоотларда, шунингдек, лицензияда кўрсатилган доирада ҳамда жой (манзил) бўйича амалга ошириш;
(10-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш ва улар мавжуд бўлган жойларга бегона шахсларнинг рухсатсиз киришини истисно этишга қаратилган режим чораларини кўриш, уларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш объектларида жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг (кейинги ўринларда Миллий гвардия органлари деб аталади) техник қўриқлаш марказига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозлаш;
(10-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг чиқарилишига, таъмирланишига ва реализация қилинишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ишлаб чиқарилган, таъмирланган, олинган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисобга олиш ҳужжатларини ўн йил мобайнида сейфда сақлаш, ўз фаолиятини тўхтатган юридик шахслар томонидан ички ишлар органлари архивига топшириш;
(10-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) аварияга оид ички режани ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш, хавфли моддалар тарқалишининг (оқиб кетишининг) олдини олиш ва локаллаштириш учун зарур бўлган якка тартибдаги ва жамоавий ҳимояланиш воситаларининг, шунингдек, махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги, уларни ишчи ҳолатида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга қуйидаги ходимлар жалб этилмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма беш ёшга тўлмаган;
(10-банд «и» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш жойига эга бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси ўнинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошиларида белгиланган асослар мавжуд бўлган;
(10-банд «и» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2023 й., 09/23/175/0239-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларни мунтазам равишда (ҳар йили) психиатрия ва наркология кўрикларидан ўтказиш;
(10-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) лицензияловчи органга ишлаб чиқарилган, таъмирланган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларнинг рўйхатини тақдим этиш;
(10-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) қурол тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун Ички ишлар вазирлиги органлари ходимларининг фуқаровий ва хизмат қуроли ишлаб чиқариладиган, таъмирланадиган, реализация қилинадиган ва сақланадиган объектлар ҳудудига ҳамда жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
(10-банднинг «м» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш чоғида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ҳамда улардан фойдаланилишини таъминлаш мажбурияти зиммасига юкланган ходимларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишда қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмаларининг диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини, шунингдек, саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тизимини жорий этиш (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни, уларнинг ўқ-дориларини ҳамда ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник регламентлар ёки стандартларнинг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича технологик ва фойдаланишга доир ҳужжатларни (чизмалар, техник шартлар, технологик регламентлар, қўллаш бўйича йўриқномалар) юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш имконини берадиган синов лабораториясининг ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва компонентлар кирими ва чиқими ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини сертификатлаштириш тартибига амал қилиш, эксплуатация қилишда хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи маркировкани, кейинчалик тамғалаш ёки унга мувофиқлик белгисини қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш объекти ҳудудида, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор иншоотлари ҳамда хоналарида рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда Миллий гвардия органларининг туну кун қуролли қўриқловини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пневматик (оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролидан ташқари) ва сигнал берувчи ов қуролини, пневматик ва сигнал берувчи спорт қуролини, сигнал берувчи қуролнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда Миллий гвардия органларининг ёки хизмат қуроли билан қуролланган идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг туну кун қуролли қўриқловини таъминлаш;
(11-банд «а» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2023 й., 09/23/175/0239-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатда лицензияланадиган фаолият турига (унинг қисмига) мувофиқ келадиган техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзга тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумотга ҳамда малакага эга бўлган бўлган мутахассисларнинг, шунингдек, раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари лавозими мавжудлиги (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта савдо залида қурол ва бошқа турдаги товарлар реализация қилинишига йўл қўймаслик, бундан спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари, қуролнинг эҳтиёт қисмлари ва пиротехника буюмлари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо объектининг ташқи периметри ва ички ҳудудини, қуролхонани, кузатилмайдиган жойларни истисно этган ҳолда, замонавий видеокузатув тизимлари билан таъминлаш, шунингдек, ташқи периметр бўйлаб дўконга ва қуролхонага кириш эшикларининг ҳамда савдо залига ўрнатилган видеокузатув тизимларининг тасвирини Миллий гвардиянинг техник қўриқлаш марказига улаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир вақтнинг ўзида сотувда мавжуд бўлган ўқотар ов қуролининг ҳар бир русумидан икки донадан кўп миқдордаги ўқотар ов қуроли ҳамда беш минг донадан ортиқ миқдордаги унинг патронлари сақланишига йўл қўймаслик, шунингдек, кўрсатилган миқдорлардан кўп миқдорлардаги ўқотар ов қуроли ва унинг патронлари шартномавий тартибда ички ишлар органларининг қуролхоналарида сақланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо объектлари ва қуролхоналарнинг кириш эшикларини қўриқлаш сигнализацияси воситалари билан таъминлаш ва уларни Миллий гвардиянинг техник қўриқлаш марказига улаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо объектида, шу жумладан, уларнинг ташқи қисмидаги қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги тизимининг боғловчи электр ўтказгичлари ёпиқ тарзда ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувга қўйилган ва сотилган қуролнинг электрон ҳисобини юритиш (қуролнинг русуми, серия рақами, ишлаб чиқарилган йили, ички ишлар органларининг қуролни реализация қилишга доир рухсатномаси рақами ва санаси, сотиб олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили);
(11-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан учинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари, инициацияланадиган ва оловланадиган модда ва материаллар (порох ва пистонлар) шунингдек, сойли стволли ов қуролининг затвор механизмларини қуролхонада бир-биридан ажратилган холда (алоҳида сейф ва металл жавонларда) сақланишини таъминлаш;
(11-банд «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реализация қилинаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳар бир тури бўйича уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган гувоҳномалар, сертификатлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролини Ички ишлар вазирлиги органларининг, унда кўрсатилган қуролни олишга доир рухсатномаси асосида реализация қилиш, «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуроли бундан мустасно;
(11-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини юридик шахсларга Ички ишлар вазирлиги органларининг қуролни олишга доир, унда кўрсатилган ўқ-дориларни олиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси асосида, жисмоний шахсларга эса — Ички ишлар вазирлиги органларининг олинаётган ўқ-дориларга мувофиқ бўлган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси тақдим этилганда, «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дорилари бундан мустасно;
(11-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақами ва ишлаб чиқарувчининг тамғаси мавжуд бўлмаган қуролни, ишлаб чиқарувчининг ахборот маркировкаси мавжуд бўлмаган ўқ-дориларни, шунингдек, заводда ишлаб чиқарилмаган (қўлбола) ёки қайта ишланган қурол реализация қилинишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга реализация қилинаётган тиғли совуқ ва сигнал берувчи ов қуролининг, ўқотар ов қуролининг ўқ-дориларини овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномасида, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини эса — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилувчи юридик шахснинг ҳисобга олиш ҳужжатларида рўйхатдан ўтказиш;
(11-банд «б» кичик бандининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2023 й., 09/23/175/0239-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш, уларга фуқаровий ва хизмат қуролига ҳамда унинг ўқ-дориларига хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш шартларини мижозларга етказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Лицензияни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобварағи, телефон рақамлари, электрон почта ва мавжуд бўлса веб-сайт манзили, ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши ва (ёки) реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг турлари кўрсатилган ҳолда амалга оширилиши мўлжалланаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) амалга ошириладиган жой (манзил) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техник база тўғрисида маълумотлар (махсус жиҳозланган биноларни, иншоотларни, хоналарни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ёки уларни ижара олиш шартномаси, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини ўрнатиш, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш далолатномалари, уларни Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази қўриқловига олиш шартномаси);
(13-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лицензияланадиган фаолият турини (унинг қисмини) амалга оширишда юзага келган ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича лицензия талабгори маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) юридик шахснинг раҳбарлари ва лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларининг, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият тури бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) юридик шахс штатида руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги тегишли тиббиёт муассасалари маълумотномалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатларининг, бинолар ва иншоотларнинг, қўлланиладиган техника қурилмаларининг, саноат хавфсизлиги декларацияси ва фойдаланишга доир бошқа ҳужжатларнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги саноат хавфсизлиги экспертизасининг хулосаси (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш имконини берадиган синов лабораториясининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия органларининг ёки идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг қўриқловини таъминлаш шартномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларнинг малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар (техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзга тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, малака тоифаси берилганлиги, малакани ошириш курсларини ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар ва ўзга ҳужжатларнинг нусхалари) илова қилинган маълумотлар (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хабарномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига дарҳол юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризанинг иккинчи нусхаси ариза қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига дарҳол берилади (юборилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия талабгори қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензияни бериш ёки лицензияни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгори берган аризасидан воз кечганда ёки лицензияловчи орган томонидан талабгорга лицензия берилиши рад этилган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўттиз кундан ошмаган муддатда лицензияловчи орган лицензия бериш ҳақида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга лицензия бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга қабул қилиб олинган куни лицензияловчи органга кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган тақдим этилган ҳужжатларни лицензия талабгорининг аризасини қабул қилган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобига юқорида қайд этилган муддат доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун талаб этиладиган мавжуд шароитларини жойига чиқиб баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда шартнома асосида тегишли соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни ва экспертларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
211. Лицензияловчи орган ариза ва ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатларни олган кундан бошлаб бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларини лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этиш масаласини ўрганиб чиқиш юзасидан сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномага ариза ва ушбу Низом 13-бандининг «г» кичик бандида назарда тутилган рўйхатнинг нусхалари илова этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
212. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати сўровномани олган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмаган муддатда лицензияловчи органга тегишли хулосани юборади.
(211 ва 212-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лицензияловчи орган лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида лицензия талабгорини ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияни бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома лицензия талабгорига банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи суммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лицензиялар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгарлик лицензияловчи орган раҳбарига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўлангандан кейин уч кун мобайнида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензия берилганлиги учун давлат божини тўламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Лицензияни беришни рад этиш «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида назарда тутилган қуйидаги асослар бўйича амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияни бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такроран тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган куннинг ўзида кўриб чиқиш учун лицензияловчи органга киритилади. Лицензия талабгорининг аризасини такроран кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган ўн кун муддатда лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгорининг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгорининг лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган аризаси янгидан берилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада айнан бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган лицензиатлар қўшилган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим қилинган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дубликатни беришда лицензияловчи орган томонидан «Дубликат» белгиси қўйилган янги лицензия берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Лицензия дубликатини беришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш, шунингдек, лицензияни бекор қилиш «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишлича 32, 33 ва 34-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда лицензияловчи органнинг қарори бўйича амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензияловчи органнинг қарорини асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини текширишлар чоғида юзага келадиган масалалар бўйича зарур ахборотларни талаб қилиш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ҳамда шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарорларни қабул қилиш ёхуд ушбу қарорларни чиқариш юзасидан судга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талаблари ҳамда шартларининг бузилиши фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини келтириб чиқарган ҳолларда уларни олиб қўйиш, уларни Ички ишлар вазирлиги органларига зудлик билан олиб боришни ҳамда вақтинчалик сақлаш учун жойлаштиришни талаб қилиш.
(38-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширувни ўтказиш давомида лицензияловчи органнинг текширувчи ходими икки нусхада далолатнома тузади, уларнинг бири лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Лицензияларнинг реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Лицензияловчи орган томонидан қуйидагилар кўрсатилиши лозим бўлган берилган лицензияларнинг реестри (кейинги ўринларда реестр деб аталади) юритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони, факси ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса), юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия берилган сана, унинг серияси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши ёки реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дорилари турлари кўрсатилган ҳолда лицензияланадиган фаолият тури (турлари) ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияланадиган фаолият тури (турлари) амалга ошириладиган манзил (манзиллар), телефони, факси ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ҳамда саналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш асослари ва саналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дубликатни бериш асослари ва саналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Лицензия берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар реестрга юридик шахсга лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар лицензияловчи орган масъул шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестр қоғозда ва электрон манбаларда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоғоз манбадаги реестр лицензияловчи орган томонидан реестр журнали шаклида ягона нусхада юритилади. Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади ҳамда лицензияловчи орган раҳбарининг имзоси қўйилади ва муҳри босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган реестр маълумотлари ушбу маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган маълумотлар уларга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар тўғри ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда реестрга тегишли қайдларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Реестрдаги маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

1-босқич

Лицензия талабгори

1. Низомнинг 13-бандида назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар билан аризани тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда киритади.

Лицензия талабгори хоҳишига кўра

2-босқич

Лицензияловчи орган

1. Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, аризанинг нусхасини ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда лицензия талабгорига юборади.

1. Ҳужжатлар қабул қилинган кунда

2. Лицензия талабгорининг раҳбарлари ва ходимларини лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этиш масаласини ўрганиб чиқиш юзасидан Давлат хавфсизлик хизматига сўровнома юборади.

2. Ариза олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида

3-босқич

Давлат хавфсизлик хизмати

1. Лицензия талабгорининг раҳбарлари ва ходимларини лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этиш масаласини ўрганиб чиқиш тадбирларини амалга оширади.

2. Ўрганиш тадбирлари натижалари юзасидан лицензияловчи органга тегишли хулосани юборади.

Сўровнома олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмаган муддатда

4-босқич

Лицензияловчи орган

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

1. Ариза олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда

2. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.

2. Тегишли қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида

5-босқич

Лицензия талабгори

Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этади, ҳужжатларни қайта тақдим этади.

Хабарномада кўрсатилган муддатда

6-босқич

Лицензияловчи орган

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганда лицензия бланкасини расмийлаштиради.

2. Лицензиатга лицензияни беради.

3. Тегишли ёзувни реестрга киритади.

Давлат божи тўлангандан сўнг уч кун ичида

(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

ЛИЦЕНЗИЯ

Реестр бўйича тартиб рақами: QR-__________

20__ йил «___» ________________

(фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини,

ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича

фаолият тури (унинг қисми)

амалга ошириш учун.

(лицензиатнинг тўлиқ номи)

 

берилди.

Лицензиатнинг реквизитлари

Лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган жой (манзил)

Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.

Ваколатли шахс:

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

М.Ў.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 09/20/138/0284-сон; 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон; 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон; 02.05.2023 й., 09/23/175/0239-сон)