10.03.2020 йилдаги ЎРҚ-608-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 11.03.2020 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 25 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 8, 469-модда; 2019 йил, № 8, 469-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 68-модданинг матни қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмидаги «васийлик ва ҳомийлик органлари» деган сўзлар «васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ота-она ва бола алоҳида-алоҳида яшаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола бир вақтнинг ўзида ота ва онадан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-139-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 12, 881-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 11-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан ота-она (улардан бири) ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар болага таъминот, тарбия ва таълим бериш бўйича мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек бошқа давлат органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақли. Бундай мурожаатларни бола тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаганлиги сабабли кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оилада ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода этишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама жараёнида сўзлашга ҳақлидир. Бунда қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши керак».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-378-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-445-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 509-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда) қуйидаги мазмундаги 241-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«241-модда. Вояга етмаган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига ушбу Қонунда белгиланган тартибда мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли. Давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг мурожаатларини кўриб чиқиш унинг қонуний вакиллари, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органлари иштирокида амалга оширилиши мумкин. Вояга етмаган шахслар тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаганлиги сабабли уларнинг мурожаатларини кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмайдиган давлат органлари, ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари мурожаатни тегишли давлат органига, бошқа ташкилотга ёки мансабдор шахсга ёхуд васийлик ва ҳомийлик органига юбориши шарт».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар) 42-моддасининг учинчи қисмидаги «Меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан» деган сўзлар «Ота-оналардан алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича, шунингдек меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-608-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 03/20/608/0278-сон)