09.03.2020 йилдаги 134-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, кичик саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини бериш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳқамасининг «Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 9 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом кичик саноат зоналарининг ташкил этилиши ва фаолият юритиши, шунингдек, уларнинг ҳудудларида тадбиркорлик субъектларини танлов асосида танлаб олиш ва жойлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик саноат зонаси (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) — ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, аҳоли пункти ҳудудининг ёки аҳоли пунктлариаро ҳудуднинг қонун ҳужжатлари билан муайян мақом берилган ҳамда ҳудуди доирасида хизмат кўрсатувчи инфратузилмага эга бўлган ишлаб чиқариш майдонлари жойлашадиган ва чегаралари аниқ белгиланган қисми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат намунали таркибда ташкил этиладиган коллегиал орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарачи — инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаси ва/ёки ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатга ижарага олган КСЗ иштирокчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги КСЗни бошқариш дирекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дирекция — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорларига асосан КСЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган давлат муассасаси шаклидаги ягона дирекция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси — ер фондининг аниқ чегараси, майдони, жойлашган жойи, ҳуқуқий режими ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларига эга қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятлари — инвестиция лойиҳасини амалга оширишда талабгор томонидан қабул қилинадиган, пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-техник коммуникациялар — КСЗ иштирокчиларини электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти, канализация, транспорт коммуникациялари ва бошқа хизмат турларига бўлган эҳтиёжини таъминловчи ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов — инвестиция лойиҳасини талабгорлар томонидан танлов ҳужжатларининг мезонлари ва шартларига мувофиқ тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали танлаб олиш тартиботи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги иш ўрни — КСЗ ҳудудида лойиҳани амалга ошириш доирасида янги ишчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузиш орқали КСЗ иштирокчиси томонидан ташкил этиладиган (жорий этиладиган) иш ўрни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли вакил — талабгорнинг ёзма ишончномасига асосан танловда иштирок этиш учун ваколат берилган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — тадбиркорлик субъекти — таклиф этилган шартлар асосида танловда иштирок этиш истагини билдирган нодавлат юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари — аҳоли пунктининг бош режаси ёки муайян чегараларда кишлоқ ҳудудини (мавжуд бўлганда) белгиланган тартибда ташкил этишнинг архитектура-режалаштириш лойиҳаси асосида ишлаб чиқиладиган КСЗнинг бош режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш майдони — КСЗ ҳудудида жойлашган ва КСЗ иштирокчиларига узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга бериладиган давлат мулки бўлган ишлаб чиқариш бино ва ишноотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий кенгашнинг КСЗ фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича котиби — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари бошлиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш учун Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчиси — Маъмурий кенгашнинг қарори асосида КСЗ иштирокчиси мақомини олган ва КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъекти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. КСЗни ташкил этиш ва бошқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. КСЗ фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари негизида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудининг чегараларини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг кейинчалик ўзгартирилиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Маъмурий кенгаш КСЗ ҳудудининг чегараларини тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг КСЗни ташкил этиш ёки ҳудудининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлари КСЗнинг кадастр ва ер тузиш ҳужжатларини тайёрлаш, КСЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектларига саноат ишлаб чиқаришини ҳамда унга хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ташкил қилиш учун КСЗ ҳудудида ер участкасини тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинмасдан бериш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Битта туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдонларини битта КСЗда бирлаштиришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегараларини ўзгартириш масаласини келишиш учун Маъмурий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига қуйидаги ҳужжатлар тўпламини киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудларининг чегараларини ўзгартириш заруратини асослайдиган таҳлилий маълумот, шунингдек, асосли ҳисоб-китоблар билан бирга КСЗнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг чегаралари ва майдонлари (туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфидаги захира ер) тўғрисидаги маълумот, шунингдек, негизида янги КСЗ ташкил этиш ёки ер участкаларини фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш режалаштирилаётган, муҳандислик-техник коммуникацияси мавжуд бўлган ёки уни ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларининг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш таклиф этилаётган ҳудуднинг муҳандислик-техник коммуникацияси ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжудлиги, шунингдек, инфратузилма объектларини қуриш бўйича асосли ҳисоб-китоблар ва молиялаштириш манбалари кўрсатилган тахминий талаблар тўғрисида маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. КСЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти КСЗнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗнинг бош режаси лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади ва аҳоли пунктининг бош режаси ёки кишлоқ ҳудудини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этишнинг лойиҳаси асосида Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади, аҳоли пунктининг бош режаси ёки кишлоқ ҳудудини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаси мавжуд бўлмаган тақдирда, КСЗнинг бош режаси Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция КСЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. КСЗ фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган дирекциялар томонидан бошқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дирекциялар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тузилмага асосан давлат муассасаси шаклида ташкил этилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган уставлар асосида фаолият юритади ёки хусусий бошқарув ташкилотлари томонидан ишончли бошқарув шартномаси асосида бошқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ўзига бириктирилган мулкларга нисбатан эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ КСЗ учун ажратилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция тугатилган дирекцияларнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва аввал тузилган шартномаларининг ижроси бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгашнинг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳудудларда КСЗни ривожлантириш учун шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар Дирекциялар фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган штатлар жадвали ва харажатлар сметаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчиларига кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар, шу жумладан, ҳудудни сақлаш ва қўриқлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларини КСЗ иштирокчиларига ижарага беришдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекциялар фаолияти КСЗ ташкил қилинган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан таъминланади ва кейинги йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар дирекциянинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ишлаб чиқиш ва инвесторларни топиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗда ташкилий-бошқарув фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчилари билан Маъмурий кенгашнинг қарорларига, шунингдек, КСЗ ҳудудида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақида битимлар, ишлаб чиқариш майдонлари ёки ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш (балансда сақловчи номидан) шартномаларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва КСЗ иштирокчилари рўйхатини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақидаги битимлар ва узоқ муддатли ижара шартномаларига асосан КСЗ иштирокчилари томонидан ўзлари қабул қилган мажбуриятларни бажариши бўйича мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчиларига кейинчалик ижарага бериш, шу жумладан, сотиш учун ишлаб чиқариш иншоотлари ва маъмурий биноларни қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирочиларига зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланишида ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчиларига ишлаб чиқариш, молия, маркетинг, ҳуқуқий, ташқи иқтисодий ва бошқа масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчилари ва бошқа хўжалик субъектлари ўртасида кооперацияни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчилари битимлар ва шартномалар шартларини бузган, шунингдек, ўзлари қабул қилган мажбуриятларни бажармаган ҳолларда, битимларни ва ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижарага олиш шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш масалаларини Маъмурий кенгаш томонидан кўриб чиқиш ташаббусини билдириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. КСЗнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда КСЗда тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети, шунингдек, хизматларни етказиб берувчилар маблағлари ҳисобидан КСЗнинг бўлиниш чегарасига қадар зарур муҳандислик-техник коммуникациялар қурилиши ва модернизация қилинишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. КСЗ иштирокчиларини танлаб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. КСЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳалари Маъмурий кенгаш томонидан бўш майдонлар, бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда, икки ойда камида бир марта ўтказиладиган танлов асосида танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидагилар инвестиция лойиҳаларини КСЗ ҳудудида жойлаштиришнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган тармоқ хусусиятига мувофиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги иш ўринларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган инвестицияларни қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаган ҳолда, замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий этиш асосида импорт ўрнини босадиган ва (ёки) экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар турлари, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маъмурий кенгаш ҳудуд иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, ҳудудларнинг мавжуд минерал хом ашё, ер, сув, қишлоқ хўжалиги ресурслари, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, экологик шароитлари ва инфратузилмасини инобатга олган ҳолда, ҳар бир КСЗнинг тармоқ ихтисослашувини белгилашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Дирекция Маъмурий кенгашнинг қарори асосида КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун уларни танлаб олиш бўйича танлов ўтказишнинг барча ташкилий масалаларини ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Танловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш учун Дирекция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий кенгашнинг қарорига мувофиқ танловни олдиндан эълон қилади ва ўтказишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда қатнашиш учун талабгорларнинг муҳрланган буюртманомаларини олинган санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг инвестиция буюртманомалари солинган конвертлар белгиланган тартибда очилишига қадар уларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий кенгаш томонидан унга юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Дирекция танловни ўтказишда инвестиция буюртманомалари солинган конвертлар очиладиган санадан ўттиз кун аввал маҳаллий босма нашрларда, Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ягона порталида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилинишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция буюртманомаларини қабул қилиш танлов ўтказилишига уч иш куни қолганда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ишчи органга инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича танлов ўтказиш билан боғлиқ барча зарур материалларнинг тақдим этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗнинг тармоқ ихтисослашуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловга қўйилган ер участкалари ва ишлаб чиқариш майдонларининг номи, сони, тавсифи, улар жойлашган жой, ўтказилган ва уланган муҳандислик-техник коммуникациялар мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртманомаларни қабул қилишнинг (куни ва соати кўрсатилган ҳолда) охирги муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи органнинг номи ва почта манзили, боғланиш учун телефон рақами, телефакси, электрон почта манзили ва қўшимча маълумот олиш мумкин бўлган бошқа реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ўтказиш (инвестиция буюртманомалари солинган конвертларни очиш) санаси, вақти ва жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор тақдим этиши лозим бўлган зарур ҳужжатлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туташ ер участкалари тўғрисида уларнинг қўриқланадиган зоналари (мавжуд бўлса) ҳажмлари кўрсатилган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция буюртманомалари солинган конвертларни тақдим этиш тартиби ва шакли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Танловда иштирок этиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили бевосита келиб ёки почта (хабардор қилган ҳолда буюртма хати) орқали дирекцияга КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган ва қуйидагилар илова қилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда инвестиция буюртманомаси деб аталади) икки нусхада, муҳрланган конвертларда танлов ҳақидаги эълонда кўрсатилган муддатларда тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Танлов тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг танловда қатнашиш бўйича келган инвестиция буюртманомалари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Танловга қатнашиш рад этилишига бошқа асослар бўйича йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинмаган буюртманомалар бир иш куни мобайнида рад жавоби белгиси қўйилиб, талабгорга ёки унинг вакилига тилхат орқали қайтариб (тақдим этилади) берилади ёхуд кўрсатилган ҳужжатлар почта (олгани ҳақидаги хабардор қилган ҳолда буюртма хати) орқали жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Дирекцияга тақдим этилган ва таклиф этиладиган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсни ташкил этиш ёки унинг таъсисчилари, уларнинг тегишли соҳадаги иш тажрибаси ва шундай инвестиция лойиҳасини амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш санасини кўрсатган ҳолда амалга ошириш жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни ёллаш манбаларини кўрсатган ҳолда яратиладиган янги иш ўринлари сони (бандлик маркази томонидан йўналтирилган коллеж битирувчилари ва бошқа шахслар, хорижий мутахассислар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, хусусиятлари ва ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг тахминий қиймати ва сотиш бозорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларининг маркетинг тадқиқотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи қисмларни алоҳида кўрсатган ҳолда, хом ашё базасининг мавжудлиги ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида материаллар ва хом ашё билан таъминланишини кафолатловчи имкониятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар ва тайёр маҳсулотлар логистикаси ва транспортда ташиш схемаси тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва техник сув, канализация, автойўл) зарур миқдорлари ва параметрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ, қаттиқ ва суюқ чиқиндиларнинг турлари ва миқдорларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқариш ташламаларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни самарали жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкасининг (ишлаб чиқариш майдонининг) тахминий ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик ускуналар, ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар рўйхати билан биргаликда (экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланаётган технологик ускуналар тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларнинг режалаштирилаётган миқдорлари, тури ва киритиш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва кредит жалб қилинган тақдирда, мажбуриятнинг режалаштирилаётган гаров таъминоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблари ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтимоли мавжуд таваккалчиликлар таҳлили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Талабгорлар томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомалари солинган конвертларнинг биринчи нусхалари Маъмурий кенгаш йиғилишида очилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари ишчи органда сақланади ва инвестиция лойиҳалар мазмуни бўйича мунозарали ҳолатлар вужудга келганда очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасининг ушбу Низомнинг 21 ва 23-бандлари талабларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялар манбалари (ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг молиявий барқарорлиги, техник ва технологик базасининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик ускуналар параметрларининг замонавий технологик талабларга мослиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26.Танловни ўтказиш давомида Маъмурий кенгаш тақдим этилган инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқади ва қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш ва тадбиркорлик субъектига шартнома асосида умумий майдонини кўрсатиб, ер участкаси ва (ёки) ишлаб чиқариш майдонларини ажратган ҳолда, КСЗ иштирокчиси мақомини бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий кенгаш аъзолари томонидан талабгорнинг ишончсиз маълумотлари ҳақида далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, бундай инвестиция лойиҳасини кўриб чиқиш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Яратиладиган янги иш ўринлари сони, рақобатбардош, харидоргир, экспортга йўналтирилган ва (ёки) импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг технологик изчил занжирини ташкил этиш ҳисобга олинган ҳолда энг жозибадор инвестиция буюртманомаси энг яхши инвестиция лойиҳаси деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агар ўтказилган танлов натижалари бўйича талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса ёки битта инвестиция буюртманомаси келиб тушса, шунингдек, КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, танлов ўтмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий кенгаш томонидан такрорий танлов ўтказиш санаси белгиланади ва бу ҳақда ягона буюртманомани берган иштирокчи хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий танлов ўтказиш санаси эълон қилинган санадан бошлаб ўн беш кун мобайнида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агар такрорий танловда талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса, Маъмурий кенгаш ягона талабгорнинг буюртманомасини кўриб чиқиш ва КСЗнинг тармоқ ихтисослашувига мувофиқ ушбу инвестиция лойиҳасини КСЗ ҳудудида жойлаштириш ёки жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, бунда овозлар тенг бўлганда, Маъмурий кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Маъмурий кенгашнинг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда дирекция ва КСЗ иштирокчиси ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимни (кейинги ўринларда лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим деб аталади) тузиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Маъмурий кенгашнинг қарори танловнинг барча иштирокчилари, уларнинг таклифлари мазмуни ва инвестиция лойиҳасини танлаб олиш тўғрисидаги қарорни кўрсатган ҳолда, танлов ўтказилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий кенгаш мажлисининг баённомаси мажлисда қатнашган унинг барча аъзолари ва мажлис котиби томонидан имзоланиб, Маъмурий кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва шу куннинг ўзида ишчи орган томонидан Маъмурий кенгаш аъзоларига, дирекцияга, КСЗ иштирокчисига ёки у ваколат берган шахсга, шунингдек, манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий кенгаш баённомасининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар ишчи органда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Дирекция танлов натижалари тўғрисида маълумотларни Маъмурий кенгашнинг баённомаси расмийлаштирилган куннинг ўзида танлов тўғрисидаги эълон аввал нашр қилинган Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ягона порталида ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг яқин сонларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Маъмурий кенгаш, ишчи орган ва дирекция талабгор томонидан тақдим этилган махфий маълумотларни ошкор қилгани учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Маъмурий кенгаш КСЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳасини танлаб олиш бўйича ўтказиладиган танловнинг ошкоралигини таъминлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. КСЗ иштирокчиларини жойлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Маъмурий кенгашнинг баённомаси қабул қилинганидан бошлаб уч иш куни мобайнида дирекция ва танлов ғолиби ўртасида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида қуйидагиларни назарда тутадиган битим тузилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича мажбуриятлар бажарилишининг ҳажмлари, турлари ва жадвали, шу жумладан, янги иш ўринларини яратиш бўйича мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимни бекор қилиш шартлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ихтиёрига кўра, КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам акс эттирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Дирекция ва КСЗ иштирокчиси ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим томонлар имзолаган санадан бошлаб кучга киради ва КСЗ фаолият юритишининг бутун даврида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. КСЗда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчиси битимда кўрсатилган мажбуриятларини бажармаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЗС иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗнинг фаолияти муддатидан олдин тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг келишуви ёки суд қарори мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Дирекция инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектини КСЗ иштирокчиси сифатида рўйхатга олади ва ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича КСЗ иштирокчиси гувоҳномасини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Танлов натижалари бўйича танлаб олинган инвестиция лойиҳасини КСЗ ҳудудида амалга ошириш учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини ажратиш ҳақида алоҳида қарори қабул қилинмасдан, Маъмурий кенгашнинг баённомаси шаклида расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги баённомаси имзолангандан сўнг уч кун мобайнида КСЗ дирекцияси ва танлов ғолиби — КСЗ иштирокчиси ўртасида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича КСЗ ҳудудида жойлашган ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг дирекция «бир дарча» тамойили бўйича қуйидагилар амалга оширилишини таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) қурилиш ва кадастр органлари билан биргаликда — ер участкасининг чегараларини натурада белгилаш (Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисида баённомаси қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксплуатация ташкилотлари билан биргаликда — КСЗ иштирокчиси томонидан тақдим этиладиган эҳтиёжларга мувофиқ муҳандислик-техник коммуникацияларга уланишнинг техник шартларини тайёрлаш (Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисида баённомаси қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларни қуриш лойиҳаси бўйича давлат экспертизаси хулосасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва олишда амалий ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ва шаҳар қурилиш органи билан биргаликда — архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш (техник шартларни олгандан сўнг бир ҳафта муддатда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг назоратини белгиланган тартибда таъминлаш учун қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялар билан шартнома тузишда ёрдам бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасининг чегараларини натурада белгилаш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича ишлар қиймати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорларда КСЗ иштирокчиси томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ваколатли орган КСЗ ҳудудида қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилишда, фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномани мажбурий тартибда Дирекция билан келишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Агар КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш танлов предмети ҳисобланса, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тузилгандан сўнг уч кун мобайнида дирекция ва танлов ғолиби ўртасида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича КСЗ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узоқ муддатли ижара шартномасида, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиқиб, тегишли коэффициентларни қўлламаган ҳолда ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасининг муддати тугаганидан сўнг КСЗ иштирокчилари аввал тузилган шартнома бўйича мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарган бўлса, шартнома муддатини белгиланган тартибда узайтириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. КСЗ иштирокчиларининг мажбуриятларни қабул қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Маъмурий кенгашнинг дирекция хулосаси асосида тегишли қарорининг қабул қилиниши КСЗ иштирокчилари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган муддатлар тугагандан сўнг ўзлари қабул қилган барча ижтимоий ва инвестиция мажбуриятлари бажарилганининг тасдиғи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда киритилган инвестициялар миқдори КСЗ иштирокчисининг маблағлари ҳисобидан мустақил баҳолаш ташкилотларини жалб этиш орқали аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. КСЗ иштирокчиси томонидан инвестиция лойиҳаси КСЗ ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ой давомида уни амалга ошириш бўйича чоралар кўрилмаслиги, шунингдек, объектдан ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасида кўрсатилган мақсаддан ташқари фойдаланиш шартномани бир томонлама бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Агар КСЗ иштирокчиси томонидан объектив сабабларга кўра инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасида кўрсатилган муддатда амалга ошириш таъминланмаса ёхуд олти ой мобайнида ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилмаса, Маъмурий кенгаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишни тезлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаган ҳолда, унга қўшимча муддат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёхуд у билан шартномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. КСЗ ҳудудларида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. КСЗ ҳудудида ер участкалари 10 йилгача узоқ муддатли ижарага берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара шартномасининг барча шартларини бажарган ижарачи ер участкаси узоқ муддатли ижарасининг муддатини узайтиришда устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олган ижарачи ер участкасини сақлаш мажбуриятларини бажарганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ер участкасида бино, қурилмалар ва иншоотларни қуриш ёки бузишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарачига ижарага берилган ер участкасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзи томонидан қурилган бинолар ва иншоотларга улар фойдаланишга топширилгани тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг бир ой муддатда эгалик ҳуқуқи берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ижарага олинган ер участкасини ёки унинг қисмини субижарага бериш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Узоқ муддатли ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, алмаштириш объекти бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарачи ўзининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини фақат қонунчилик ҳужжатларида ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳолатлардагина ижарага берувчининг розилигисиз гаровга бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчиси томонидан ижарага олинган ер участкасида барпо этилган бино ва (ёки) иншоотлар гаров бўйича қарзларни қоплаш билан боғлиқ ҳолда сотилганда, ҳадя қилинганда, алмаштирилганда ёки йўқотилганда, ушбу бинолар ва (ёки) иншоотлар Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан КСЗ иштирокчиси мақомини олган янги мулкдорга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда КСЗ иштирокчиси мақомини янги олган шахс билан белгиланган тартибда КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим ва ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. КСЗ ҳудудида жойлашган ер участкаси Маъмурий кенгашнинг ер участкасини узоқ муддатли фойдаланишга ажратиш тўғрисидаги баённомаси асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим тузилганидан сўнг уч кун муддатда узоқ муддатли ижарага берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Дирекция ва КСЗ иштирокчиси ер участкасини ажратиш тўғрисидаги Маъмурий кенгашнинг баённомаси тасдиқлангандан сўнг уч кун муддатда ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномасини тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Дирекция ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг уч иш куни мобайнида Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги баённомаси ва ижара шартномасининг нусхасини давлат ер тузиш корхонасининг филиалига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Давлат ер тузиш корхонасининг филиали туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан биргаликда Маъмурий кенгашнинг баённомаси олингандан сўнг икки иш куни мобайнида ер участкаси чегараларини натурада белгилайди, ер участкасининг чегараларини натура шаклида ижарачига кўрсатади ҳамда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ер тузиш давлат корхонаси филиалининг ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш, ер участкасининг режасини тузиш, ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ва кўрсатиш бўйича бажарган ишларининг қиймати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлар қиймати КСЗ иштирокчиси томонидан шартнома асосида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ер участкасининг ижара тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган ер солиғини тўлаш муддатларида ва ставкалари бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасининг ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдори мазкур ер участкасига қонун ҳужжатларида белгиланган ер солиғи миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ижарачи лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ шаҳарсозлик фаолияти билан боғлиқ қурилиш ва бошқа тадбирларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш лойиҳасисиз барпо этилган бино ёки иншоотларга эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Узоқ муддатли ижара шартномасига риоя қилинмаган тақдирда, ижарага берувчи уни бекор қилиш учун ташаббус кўрсатишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. КСЗ иштирокчисидан ер участкаси узоқ муддатли ижара шартномаси бекор бўлганда ёки Маъмурий кенгашнинг КСЗ иштирокчиси мақомини бекор қилиш ҳақидаги қарори асосида ёхуд суд тартибида олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни боғлаш белгиланган тартибда тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан Маъмурий кенгашнинг ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги баённомаси, қурилиш ташкилоти томонидан бериладиган лойиҳалаш топшириқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан бериладиган архитектура-режалаштириш топшириқлари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. КСЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. КСЗ иштирокчиларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ худудида ўз маблағлари ҳисобидан қурилган бинолар ва иншоотларга (уларнинг қисмига) эгалик ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларга берилган бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмини) инвестиция ва бошқа ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш шарти билан, аммо КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда хусусийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмини) КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб уч йилдан сўнг хусусийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. КСЗ иштирокчиси томонидан бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмини) реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлашга йўналтирилган маблағлар ваколатли органнинг хулосаси асосида уларни хусусийлаштиришда инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. КСЗ ҳудудидаги бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчисининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми) КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб уч йилдан сўнг — реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш шарти билан (иштирокчининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), аммо КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб беш йилдан сўнг — тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқини берган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. КСЗ ҳудудидаги бино ва иншоотлар ушбу Низом талабларини инобатга олган ҳолда, давлат тасарруфидаги объектларни хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудидаги кўчмас мулкларга эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларни хусусийлаштириш масалалари ушбу Низом талабларини бажариш шарти билан Маъмурий кенгашнинг тегишли қарори асосида белгиланган тартибда илгари сурилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. КСЗ иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. КСЗ иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддатли ижара шартномалари доирасида ажратилган ер участкалари ва (ёки) ишлаб чиқариш майдонларига мустақил эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи муҳандислик-техник коммуникацияларнинг барқарор ишлашини таъминлашни талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш фаолиятининг бошланиши кечикишига объектив сабаблар мавжуд бўлганда, Маъмурий кенгашнинг қарори асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш муддатини узайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. КСЗ иштирокчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари ва Маъмурий кенгашнинг талабларига, шу жумладан, КСЗ ихтисослашуви бўйича тегишли талабларга риоя этишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш бошланиши билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимда назарда тутилган ва ижтимоий суғурта бадаллари тўлаётган ходимларнинг ҳақиқий сони тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган миқдорда янги иш ўринлари яратиш ва ходимларни қўшимча ёллашни таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида тузилган битим ва узоқ муддатли ижара шартномаси шартларини бажаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш жадвалининг муддатлари ва параметрларига риоя этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилганидан бошлаб олти ойдан кечикмасдан, КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишни бошлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. КСЗ иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. КСЗ иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш белгиланган тартибда дирекция ёки ишчи органнинг асослантирилган таклифларига кўра Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳақидаги қарор КСЗ иштирокчисининг уни ушбу мақомдан маҳрум қилиш ҳақида берган аризасига асосан ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ у тугатилган ҳолларда Маъмурий кенгаш томонидан қабул қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчиси мақомини олиш, КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган баҳс ва келишмовчиликлар Маъмурий кенгашнинг қарори асосида дирекциянинг аризаси бўйича суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция Маъмурий кенгашнинг қарори қабул қилингандан сўнг ёки КСЗ иштирокчисини ушбу мақомдан маҳрум қилиш тўғрисида суд қарори кучга кирган куннинг ўзида КСЗ иштирокчилари реестрига КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилингани ҳақидаги ёзувни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. КСЗ фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Маъмурий кенгаш раиси, унинг аъзолари ва ишчи органи, дирекция директори ва ходимлари, КСЗ иштирокчилари, шунингдек, манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ушбу Низом талабларига риоя этилишига шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Ушбу Низомнинг талабларини бажаришда вужудга келадиган низо ва мунозаралар суд тартибида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Кичик саноат зонасини бошқариш дирекциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Директор

Ташкилий масалалар, мониторинг ва таҳлил сектори

1

Бош бухгалтер

1

Шартномаларни рўйхатга

олиш сектори

(юрисконсульт)

1

Инвесторлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Инфратузилма билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

1

Ҳар бир кичик саноат зонасига бириктирилган бир нафардан масъул ходимлар (заруратга кўра)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ҳар бир кичик саноат зонасига бириктириладиган масъул ходимларнинг сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг Маъмурий кенгашлари томонидан ҳудуддаги кичик саноат зоналари сонидан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони тасдиқланган меъёрлар бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик зоналарни бошқариш бўйича ягона дирекциянинг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида бошқаришнинг ўзига хос тартибини киритиш бўйича хуқуқий тажриба тўғрисида» 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига мувофиқ эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

__________ вилоятининг

Эркин иқтисодий зоналар

ва кичик саноат зоналарининг

маъмурий кенгашига

«______________________» кичик саноат зонасида жойлашган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун

ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАСИ

1. Талабгор ҳақида маълумот:

Талабгор ташкилотнинг номи, жойлашган мамлакати

Талабгор ҳақида маълумотлар, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтган санаси ва жойи, таъсисчиси(лари) ва бошқалар.

Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, устав фондида таъсисчилар улушларининг тақсимланиши ва улушлар шакли

Талабгор ташкилот жойлашган жой (манзили)

2. Инвестиция лойиҳаси ҳақида маълумотлар:

Инвестиция лойиҳасининг номи

Инвестиция лойиҳасининг тавсифи и мақсади, шу жумладан режалаштирилаётган йиллик ишлаб чиқариш қуввати

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номи, мақсади ва асосий хусусиятлари

Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўртача йиллик ҳажми, шу жумладан экспорт қилиш ва ички бозор учун мўлжалланган ҳажмлар (физик ва қиймат кўринишида)

Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларнинг асосий турлари (маҳаллий ва импорт), уларнинг тайёр маҳсулотдаги улуши ( % да)

Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларга бўлган йиллик эҳтиёж (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт.

Маҳсулот стандартлари — O`zDst, ISO 9001 ва ISO 14001 ва бошқалар.

Ишлаб чиқариш ишга тушган сана

Яратилган янги иш ўринларининг сони, шу жумладан маҳаллий ишчилар

3. Зарур майдон ва инфратузилма ҳақидаги маълумот:

Талаб этиладиган майдон (га)

Талаб этиладиган ишлаб чиқариш майдони (кв. метр)

Электр энергиясига бўлган эҳтиёж (бир йилда кВт/соат), белгиланаётган қувват (кВт ёки МВт)

Табиий газга бўлган эҳтиёж (бир йилда куб метр), босим (атм.)

Ичимлик ва техник сувига (йилига куб метр) ҳамда канализацияга бўлган эҳтиёж

Мавжуд ташламалар, шу жумладан газлар (номи) кг йилига ёки соатига, қаттиқ чиқиндилар (номи) т/ойига, суюқ чиқиндилар (номи) т/ойига ва бошқалар.

4. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари:

Инвестиция лойиҳасининг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)

Молиялаштириш манбалари (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, таъсисчиларнинг маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари)

Машина ва ускуналарнинг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт

ҚМИ қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)

Айланма капиталнинг суммаси (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)

Инвестициялар киритиш жадвали ва шакли

Лойиҳанинг қоплаш муддати (бизнес-режага мувофиқ)

Раҳбар

______________

(имзо)

_________________________________

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«_________________________________» КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ
‎ҲУДУДИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ
‎АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
‎НАМУНАВИЙ БИТИМ

«_________________________________ КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ
‎БОШҚАРИШ ДИРЕКЦИЯСИ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИ

ва
‎«________________________________» ўртасида
‎(кичик саноат зонаси иштирокчиси)

20____ йил «____» _____________даги
‎__________-сон

Кейинги ўринларда «___________» КСЗ дирекцияси деб номланадиган ва .................... асосида ҳаракат қиладиган «___________» кичик саноат зонаси дирекцияси» ДМ бир томондан ҳамда кейинги ўринларда КСЗ иштирокчиси деб номланадиган ............... ва ……………. асосида ҳаракат қиладиган, биргаликда Томонлар деб номланувчилар мазкур Битимни қуйидагилар ҳақида тузди:

1-МОДДА
‎ТУШУНЧАЛАР ВА ИЗОҲЛАР

Инвестиция лойиҳаси — «___________» КСЗ ҳудудида инвестиция объектини қуриш (ташкил этиш) бўйича ўз капитали ва (ёки) турли манбалардан жалб қилинадиган (тўғридан-тўғри инвестициялар) капиталдан фойдаланган ҳолда лойиҳаолди, тайёргарлик, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, ишга тушириш-созлаш ишлари, хом ашё ва бутловчи қисмларни етказиб бериш ва кейинчалик фойдаланиш мақсадида инвестиция объектини олдиндан белгиланган вақт давомида ишга тушириш шаклидаги ташкилий-техник чора-тадбирлар мажмуи.

2-МОДДА
‎БИТИМ ПРЕДМЕТИ

2.1. Иқтисодий имконият, техник ва касбий кўникмаларга эга бўлган КСЗ иштирокчиси КСЗ ҳудудида __________ ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мажбуриятини олади.
‎2.2. Инвестиция лойиҳаси тўғридан-тўғри инвестициялар, таъсисчиларнинг ўз маблағлари ёки КСЗ иштирокчисининг жавобгарлиги остида жалб этиладиган кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилади.
‎2.3. Инвестиция лойиҳаси бир неча босқичда амалга оширилади. Инвестицияларнинг умумий миқдори ______йил давомида (инвестиция киритиш жадвалига мувофиқ) ________ сўмни ташкил этади.

3-МОДДА
‎«____________________» КСЗ ДИРЕКЦИЯСИНИНГ
‎ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Ушбу битимга мувофиқ «________________» КСЗ Дирекцияси унга берилган ваколатлари доирасида қуйидаги мажбуриятларни қабул қилади:
‎3.1.1. Инвестиция лойиҳасининг Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) томонидан тасдиқланган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жадвалига мувофиқ ўз вақтида амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
‎3.1.2. КСЗ иштирокчиси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг «________________» КСЗ иштирокчилари реестрига тегишли маълумотларни киритиш ва унга «________________» КСЗ иштирокчиси гувоҳномасини бериш;
‎3.1.3. Инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва фаолият кўрсатиши учун зарур инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш, ҳудудни ободонлаштиришга доир масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш.
‎3.2. «________________» КСЗ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎3.2.1. КСЗ иштирокчисидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳолати ҳақидаги маълумотлар ва КСЗ иштирокчисининг ушбу битим бўйича қабул қилган мажбуриятларини бажариши ҳақидаги ҳисоботларни олиш;
‎3.2.3. «________________» КСЗ ҳудудида жойлашган давлат тасарруфидаги кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
‎3.2.4. КСЗ иштирокчиси Битим бўйича мажбуриятларини жиддий бузган ҳолатларда, шу жумладан ўз вақтида инвестиция киритиш, инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш, экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари нормаларига амал қилмаслик масалаларида Маъмурий кенгашга «________________» КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳақида таклифлар киритиш.

4-МОДДА
‎КСЗ ИШТИРОКЧИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Ушбу Битимга мувофиқ КСЗ иштирокчиси қуйидаги мажбуриятларни қабул қилади:
‎4.1.1. _____ йил давомида ______________сўм миқдордаги (ёки млн. АҚШ доллари экв.) инвестицияни иловага мувофиқ инвестиция лойиҳасини тармоқ жадвалига асосан амалга оширишда тўлиқ миқдорда киритиш;
‎4.1.2. Иловага мувофиқ тармоқ жадвалига асосан ишлаб чиқариш объектининг қурилишини ёки капитал таъмирланишини бошлаш ва тугатиш;
‎4.1.3. Ишлаб чиқаришнинг ўртача йиллик ҳажмини инвестиция лойиҳасининг бизнес-режасига мувофиқ экспорт қилиш ва ички бозорга етказиб бериш;
‎4.1.4. Қурилиш-монтаж ишлари, ускуналарни ўрнатиш ва хўжалик фаолиятини амалга оширишда тегишли меъёрлар ва қоидалар, шу жумладан экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;
‎4.1.5. Стандартларга мувофиқ бўлган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини бошқариш тизими жорий этилишини таъминлаш;
‎4.1.6. Меҳнат шароитини ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига риоя этилишини таъминлаш, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринлари яратиш;
‎4.1.7. Ҳар чоракда «________________» КСЗ Дирекциясига инвестиция лойиҳасининг бажарилишини (шу жумладан, инвестициялар ҳажми, ишлаб чиқаришни ишга тушириш муддати, экспорт, янги иш ўринлари) ҳақида тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатда ҳисоботлар тақдим этиш;

5-МОДДА
‎ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

5.1. Ушбу Битим бўйича томонлар ўз мажбуриятларини бажармаганда ва/ёки тегишли даражада бажармаса, Битим шартларига мувофиқ жавобгар бўлади. Битимда белгиланмаган ҳолларда эса томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
‎Иштирокчи ўзи қабул қилган мажбуриятларни бажармаса, ушбу Битимга мувофиқ Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан «________________» КСЗ иштирокчиси мақомидан маърум этилиб, белгиланган барча имтиёз ва афзалликлар, шу жумладан узоқ муддатли ижара шартномаси тегишли равишда тугатилади.
‎5.2. КСЗ иштирокчиси «________________» КСЗ дирекциясининг мажбуриятлари учун жавобгар эмас, шунингдек, «________________» КСЗ Дирекцияси ҳам КСЗ иштирокчисининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмасдир.

6-МОДДА
‎БИТИМНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ

6.1. Томонларнинг ўзаро келишувига биноан Битимга Маъмурий кенгашнинг тегишли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши лозим.
‎6.2. Битимнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
‎6.2.1. Ажратиб берилган ҳудуддан мақсадли фойдаланилмаса ёки қурилиш-монтаж ишларини бошлаш белгиланган муддатларда таъминланмаса.
‎6.2.2. Битимда назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаса;
‎6.2.3. Тадбиркорлик субъекти «________________» КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум этилса;
‎6.2.4. «________________» КСЗ фаолияти муддатидан олдин тугатилса;
‎6.2.5. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
‎6.3. Ушбу Битим бекор қилинганда, КСЗ иштирокчисига берилган барча имтиёз ва преференциялар ҳам тўхтатилади.

7-МОДДА
‎ФОРС-МАЖОР

7.1. Томонлар ушбу Битим бўйича мажбуриятларининг тўлиқ ёки қисман бажармаганлиги учун жавобгарликдан қуйидаги ҳолатларда озод этилади: агар бу ҳолат бартараф этиб бўлмайдиган кучлар таъсири натижаси бўлганда, яъни фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган табиий офатлар (зилзила, сув тошқинлари ва бошқалар), ташқи объектив омиллар (эпидемиялар, Томонларнинг оқилона назорати остида бўлмаган бошқа ҳодисалар), ушбу ҳолатлар таъсири мавжуд бўлган вақтда, агар бу ҳолатлар тўғридан-тўғри ушбу Битимнинг бажарилишига таъсир этган бўлса.
‎7.2. Томонлар бир-бирларини форс-мажор ҳолатлари вужудга келиш тўғрисида хабардор қилишга мажбур. Агар, бир Томон бошқа Томонни бундай ҳолат содир бўлиши ҳақида 30 кун муддатда ўз вақтида хабардор қилмаса, мазкур Томон кўрсатиб ўтилган ҳолатларни форс-мажор сифатида эътироф этиш ҳуқуқини йўқотади.
‎Форс-мажор ҳолатлари содир бўлган ҳудуддаги ваколатли ташкилот томонидан берилган тасдиқ бундай ҳолатлар мавжудлиги ва уларнинг давомийлигига етарли далил бўлади.
‎7.3. Агар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар вужудга келтирган ҳолатлар бир йилдан зиёд давом этса, Томонлар ушбу Битимни, жарималар ва (ёки) бошқа тегишли маблағларни тўламасдан, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошқа Томоннинг кўрган зиёнини камайтириш бўйича барча имконияти бўлган чораларни кўриб, давом эттиришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
‎7.4. Иккала Томон ҳам форс-мажор ҳолатлари оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўришга мажбур.

8-МОДДА
‎НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

8. Томонлар ушбу Битимнинг ижроси натижасида келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликларни ўзаро музокаралар ва маслаҳатлар йўли билан ҳал қилиш учун ҳаракат қилади, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади.

9-МОДДА
‎ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР

9.1. Ушбу Битим шартлари ва Томонларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳар қандай маълумот махфий ҳисобланади ва ошкор қилинмайди.
‎9.2. Томонлар тўлов ва почта реквизитларидаги барча ўзгаришлар тўғрисида бир-бирини зудлик билан хабардор қилишлари шарт. Эски манзил ва ҳисоб рақамлари бўйича, уларнинг ўзгариши тўғрисида хабардор бўлишдан олдин амалга оширилган ҳаракатлар мажбуриятларни бажаришда ҳисобга олинади.
‎9.3. Ушбу Битим ҳар бир томон учун биттадан икки нусхада давлат (ёки рус) тилида тузилган. Ҳамма нусхалар тенг юридик кучга эга.
‎Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар вужудга келган тақдирда Томонлар тегишли равишда ўзбек (ёки рус) тилидаги матнга мурожаат этади.

10-МОДДА
‎БИТИМНИНГ КУЧГА КИРИШИ
‎ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

10.1. Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва «____________________» КСЗ фаолиятининг бутун даврида амал қилади.
‎10.2. Мазкур Битимдаги барча қоидалар Томонлар учун имзоланган санадан бошлаб мажбурийдир.

ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:

«_________________»» кичик саноат
‎зонаси ‎Дирекцияси» ДМ _______________________________________
‎_______________________________________

«_______________» КСЗ
‎иштирокчиси
‎_______________________________________
‎_______________________________________
‎_______________________________________
‎_______________________________________
‎_______________________________________
‎_______________________________________
‎_______________________________________
‎_______________________________________

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«____________________»
‎кичик саноат зонаси дирекцияси»
‎давлат муассасаси
‎ГУВОҲНОМА

Тартиб рақами: ________________
Берилган: ______________________________________________________________________________________________

(ташкилот номи)

КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ИШТИРОКЧИСИ СИФАТИДА

Берилган санаси: __________________________
Асос:

____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

(«_______________» вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари
‎маъмурий кенгаши қарорининг рақами ва санаси)

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР коди): _______________________________________

КЗС Дирекцияси директор:______________

________________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини
‎узоқ муддатли ижарага олишнинг
‎НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

20__й. «___» _______________

________ - сон

___________________ ш.

Кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб номланадиган «______________» кичик саноат зонаси дирекцияси» ДМ бир томондан ______________ директори (ҳокими) номидан ва кейинги ўринларда Ижарага олувчи деб номланувчи иккинчи томондан _________________ номидан мазкур шартномани Маъмурий кенгашнинг 20___ йил «__»___________ даги ___- сон мажлис Баёни қарорига асосан қуйидагилар тўғрисида тузди.

I. Шартнома предмети

1.1. Ижарага берувчи ер участкасини 20_____ йил «___» _________ дан _____ йилга узоқ муддатли ижарага беради, Ижарага олувчи эса _______ вилоятининг _______туманидаги (шаҳридаги) __________ КСЗда жойлашган ________ га. ер участкасини ижарага олади.
‎Ер участкасининг чегаралари шартноманинг ажралмас қисми бўлган ва илова қилинадиган харитада кўрсатилади.
‎1.2. Ер участкаси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун берилади ва қуйидаги мақсадда фойдаланилади:

_______________________________________________________________________________________________________

(инвестиция лойиҳасининг номи)

ва қуйидаги мақсадда ишлатилади:________________________________________________________________________

(лойиҳадан келгусида фойдаланиш мақсади, маҳсулотнинг номи, қурилиш тури ва бошқа режалар)

1.3. Ажратилган ер участкасида қуйидагилар жойлашган:
_______________________________________________________________________________________________________

(ер участкасининг холати, ер майдонида жойлашган бино ва иншоотлар)

1.4. Ер участкасига қуйидаги коммуникациялар ўтказилган: ___________________________________________________

( муҳандислик коммуникация тармоқлари ва уларнинг айни дамдаги техник ҳолати,

_______________________________________________________________________________________________________

электр тармоғи, газ, ичимлик суви ва оқава сув, йўллар ва бошқалар)

II. Ижара тўлови

2.1. Ер участкасига йиллик ижара тўлови қуйидаги миқдорда белгиланади: ______________________________________
‎_______________________________________________________________________________________________________
‎‎2.2. Йиллик ижара тўлови қуйидаги муддатларда амалга оширилади: ___________________________________________
‎_______________________________________________________________________________________________________

(йиллик ижара тўлови тўлаш муддати ва миқдори кўрсатилади)

2.3. Ўз вақтида тўланмаган ижара тўлови учун қуйидаги миқдорда пеня ундирилади: _____________________________
‎_______________________________________________________________________________________________________

III. Ер участкасини бериш
‎ва ундан фойдаланиш тартиби

3.1. Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 1.2.-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш шарт.
‎3.2. Ижара�а олувчи ички хўжалик объектларини қурида зиён ер участкалари Ижарага олувчининг маблағи ва кучлари ҳисобидан қайта ўз ҳолатига келтирилади.
‎3.3. Ер участкасини бериш ва фойдаланишнинг бошқа шартлари:
‎_______________________________________________________________________________________________________

IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқлари
‎ва мажбуриятлари

4.1. Ижарага берувчи қуйидаги хуқуқларга эга:
‎Ижарага олувчи шартнома шартларини бузган тақдирда, ушбу Шартномани ўзгартириш киритиш ёки бекор қилишни талаб қилиш;
‎ер участкасини чеклашни белгилаш.
‎Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари:
‎4.2. Ижарага берувчи:
‎ер участкасини ушбу шартнома шартларида кўрсатилган ҳолатда ва белгиланган муддатда берилишини таъминлаш;
‎ижарага берувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя этишга мажбур.
‎Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари: _______________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________________________________

V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5.1. Ижарага олувчи:
‎ер участкасида унинг мақсадли йўналиши ва инвестиция лойиҳасига мувофиқ хўжалик фаолиятини юритиш;
‎ушбу Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган мақсадлар учун белгиланган тартибда архитектура-режалаштириш топшириғи ва қурилиш лойиҳасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва бошқа қурилма ва иншоотларни қуриш;
‎узоқ муддатли ижарага берилган ер участкасида ўз маблағлари ҳисобидан қурилган қурилма ва иншоотларга, ишлаб чиқарган маҳсулотларга ва уларни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш;
‎белгиланган тартибда суғориш, дренаж, техник ва бошқа мелиорация ишларини бажаришга ҳақли.
‎Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
‎5.2. Ижарага олувчи:
‎ушбу Шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш;
‎маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш (ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда);
‎ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш ва ўз фаолияти натижасида ушбу ҳудудда экологик ҳолат ёмонлашувига йўл қўймаслик;
‎мавжуд ирригация тармоқлари ва муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;
‎ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
‎ижара тўловларини ўз вақтида тўлаш;
‎бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари Ижарага олувчилари ва эгаларининг ҳуқуқларини бузмаслик;
‎белгиланган ҳисобот шаклларини ўз вақтида тақдим этиб бориш;
‎бошқа мулкдорлар, фойдаланувчилар, Ижарага олувчилар ва ер эгаларига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш;
‎архитектура-шаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан белгиланган тартибда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва уларни қурилиш органлари билан келишиш, шунингдек, объектни қуриш ва фойдаланишга топширишга рухсат олишга мажбур.
‎Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.

VI. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш

6.1. Ушбу Шартнома томонларнинг келишуви билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин, агар томонлар келишувга эришмаса, суд қарори бўйича бекор қилинади.
‎6.2. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:
‎ижарага берувчи тугатилганда, шу жумладан банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий ночор ҳолатга келса;
‎ер участкасининг ижара ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечса;
‎ерлардан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланилганда;
‎ижарага олувчининг айби билан атроф-муҳитга зиён етказилганда;
‎ижарага олувчи томонидан ер участкаси олингандан сўнг олти ой мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини бошланмаган тақдирда.
‎Шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.

VII. Томонларнинг жавобгарлиги

7.1. Агар томонлардан бири ушбу Шартнома шартларини бажармаган ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузган тақдирда, иккинчи томон белгиланган тартибда ушбу Шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
‎7.2. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай бузиш ҳолатлари шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўла олмайди.
‎7.3. Ушбу шартномани бекор қилишга қарор қилган томон иккинчи томонни сабабларни асослаган ҳолда, шартнома муддатининг тахминий тугашидан бир ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.

VIII. Низоларни ҳал қилиш

8.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

IX. Шартноманинг махсус шартлари*

9.1. Ушбу бўлимда Шартномада назарда тутилмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар кўрсатилади.

Х. Якунловчи қоидалар

10.1. Ушбу шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, улардан бир нусхаси Ижарага олувчига берилади, иккинчи нусхаси туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг филиалида сақланади.
‎10.2. Мазкур шартнома ер участкаси жойлашган ҳудуддаги Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.

Томонларнинг юридик манзиллари:

Ижарага берувчи:
‎___________________________________
‎___________________________________
‎___________________________________

Ижарага олувчи:
‎___________________________________
‎___________________________________
‎___________________________________

Томонларнинг имзолари:

Ижарага берувчи: ‎___________________________________ ‎___________________________________
‎‎___________________________________

Ижарага олувчи: ‎___________________________________ ‎___________________________________
‎‎___________________________________

Имзо ўрни _________________________

Имзо ўрни _________________________

Шартнома ____________ вилояти ____________шаҳар/туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг филиалида рўйхатдан ўтказилди.

20 ___ й. «___» ____________________ ______- сон

___________________________

_____________________________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш
‎майдонларини узоқ муддатли ижарага олишнинг
‎НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

20___ й. _____________________

____________________________

(шартнома тузилиш манзили)

«Кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси» ДМ (кейинги ўринларда Ижарага берувчи деб аталади) Устав асосида иш юритувчи ___________________ директор номидан бир томондан ва иккинчи томондан, _____________________________ (хўжалик субъектининг номи) (кейинги ўринларда Ижарага олувчи деб аталади) _______________________ директор номидан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида тузди:

I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. «Ижарага берувчи» «Ижарага олувчи»га кичик саноат зоналари ҳудудида (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) жойлашган ________________________манзилдаги умумий майдони _____ кв. метр бўлган бинони, иншоотни (унинг қисмини) (кейинги ўринларда Объект деб аталади Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар хокими томонидан тасдиқланган (оширувчи коэффициентларни қўлламасдан) энг кам ставкаси бўйича ижарага беради, «Ижарага олувчи» эса ўз навбатида, «Объект»ни қабул қилиб олади ва «Ижарага берувчи»га мазкур ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақини тўлайди.
‎1.2. «Ижарага олувчи»га ушбу Шартномага 1-иловага мувофиқ ижара тўлови белгиланади. Ижара тўлови Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар хокимининг ҳар йилги ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисидаги қарорлари асосида ўзгаради ва календарь йилнинг охирида томонлар ўртасида йилнинг бошида қайта расмийлаштирилади.
‎1.3. «Ижарага олувчи» мазкур Шартномага асосан «Объект»дан фойдалангани учун 1-иловага мувофиқ ҳар ойнинг 10 кунига қадар 100 фоиз миқдорида «Ижарага берувчи»га ижара тўловини олдиндан тўлайди.

II. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2.1. Мазкур Шартнома ва унга илова барча оғзаки ва ёзма келишувларни, битимларни ва томонлар ўртасидаги қарорларни ва бошқа ҳужжатларни бекор қиладиган тўлиқ келишувни англатади. Шартномага илова унинг ажралмас қисми ҳисобланади ва бир хил юридик кучга эгадир.
‎2.2. Ижара шартномасининг барча қоида ва шартлари мажбурий тусга эга бўлиб, томонларга ва уларнинг ворисларига ёки томонлар ўртасидаги битимга мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари берилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
‎2.3. «Ижарага берувчи» ва «Ижарага олувчи» бошқаларнинг ёзма розилигисиз ушбу Шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.
‎2.3.1. Ижара шартномасининг шартларини бузган ҳолда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар бошқа шахсларга ўтказилишига йўл қўйилмайди, акс ҳолда мазкур ҳаракатлар ҳақиқий эмас деб топилади. Хусусан, «Ижарага олувчи» томонидан бинони ижарага (субижарага) беришга йўл қўйилмайди. «Ижарага олувчи»нинг шартнома қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги, «Ижарага берувчи» томонидан шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш учун асос бўлади.
‎2.3.2. Ижара шартномаси бўйича барча ҳуқуқларни ёки уларнинг бир қисмининг келишмасдан ва режалаштирилмасдан бошқа шахсга ўтказилиши, ҳуқуқларини бошқа шахсга бераётган томонни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлардан озод қилмайди, башарти мажбуриятлардан бу тарзда озод этиш иштирокчилар томонидан ёзма равишда тақдим қилинмаган бўлса.
‎2.4. Ижара шартномаси давлат тилида уч нусхада тузилади, ҳар бир нусха бир хил юридик кучга эга бўлиб, «Ижарага берувчи», «Ижарага олувчи», шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДКда сақланади.
‎2.5. Ижара шартномасини «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДКда давлат рўйхатидан ўтказиш учун барча харажатлар «Ижарага олувчи» томонидан амалга оширилади.
‎2.6. Ижара шартномаси бўйича томонлар ўртасида юзага келадиган низолар, келишмовчиликлар ёки эътирозлар ёхуд ижара шартномасини бекор қилиш, унинг амал қилишини тўхтатиш ва уни ҳақиқий эмас деб топиш томонларнинг келишиш имконияти бўлмаса, қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади.
‎Томонлар суд органларига мурожаат қилишдан олдин, юзага келиш эҳтимоли бўлган келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал этиш учун мумкин бўлган барча чораларни қўллаш мажбуриятини олади.
‎2.7. Томонлар мазкур ижара шартномаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган низоларга нисбатан қўлланиладиган ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган ҳуқуқни тан олади.
‎2.8. Ушбу шартнома амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган давлат органларида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб кучга киради ва томонлар давр мобайнида барча мажбуриятларини бажармагунича амал қилади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
‎2.9. Ушбу шартномага киритиладиган кейинги барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиб, томонлар имзолаган тақдирда ҳақиқий деб ҳисобланади, шунингдек, ушбу Шартноманинг 2.8-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилиши шарт.
‎2.10. Ушбу шартноманинг амал қилиш муддати томонлар келишуви асосида тартибга солинади ва белгиланган тартибда (барча солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш бўйича битимни ижроси таъминлаш шарти билан) 5 йил муддатига узоқ муддатли ижарага берилади.

III. «ОБЪЕКТ»НИ ИЖАРАГА БЕРИШ ВА ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ

3.1. «Объект» «Ижарага олувчи»га ушбу Шартномага 2-иловага мувофиқ баённомага асосан «Ижарага берувчи» иштирокида шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган вақтидан бошлаб 3 кун ичида топширилади.
‎3.2. Ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг «Ижарага олувчи» 3 кун муддат мобайнида «Объект»ни топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузиш орқали «Ижарага берувчи»га топширади.
‎3.3. Томонлар ўртасида «Объект»ни қабул қилиш ва қайтариш тўғрисидаги далолатномаси имзоланиб, тасдиқланган пайтдан бошлаб, «Объект» топширилган ва қайтарилган ҳисобланади.

IV. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. «Ижарага берувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎ижара тўловининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
‎«Ижарага олувчи» томонидан ижарага олинган мулкдан фойдаланиш шартларига, учинчи шахсларнинг ҳуқуқларига (сервитут, гаров ва бошқалар) риоя этилишини назорат қилиш;
‎«Ижарага олувчи» «Объект»ни субижарага бермаганлигини назорат қилиш.
‎4.2. «Ижарага берувчи» қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
‎«Ижарага олувчи» томонидан ушбу шартномада белгиланган миқдорларда ва муддатларда ижара тўловлари тўланишини назорат қилади;
‎ушбу ижара шартномасининг шартларига мувофиқ «Ижарага берувчи» томонидан «Объект»нинг «Ижарага олувчи»га топширилишини, ижара муддати тугагандан сўнг «Ижарага олувчи» томонидан «Объект» «Ижарага берувчи»га қайтарилишини ташкил этади.
‎4.3. «Ижарага олувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎ижарага олинган «Объект»да ўз ҳисобидан капитал ва/ёки жорий таъмирлаш, «Ижарага берувчи» билан келишган ҳолда белгиланган тартибда реконструкция қилиш ва янги қурилишни амалга ошириш;
‎шартномага мувофиқ хизмат кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини зарур даражада бажарганида, ижара шартномасини янги муддатга тузишда устувор ҳуқуққа эга бўлиш.
‎4.4. «Ижарага олувчи» қуйидаги мажбуриятларга эга:
‎ижарага олинган «Объект»ни гаровга топширмаслик ва учинчи шахслар томонидан ундан бошқа мақсадларда фойдаланишига йўл қўймаслик;
‎ижарага олинган «Объект»ни субижара шартларида топширмаслик;
‎ушбу ижара тўғрисида шартномада кўрсатилган муддатларда ва миқдорларда ижара тўловини амалга ошириш;
‎ушбу Шартноманинг 4.1-банди ижросини таъминлаш мақсадида «Ижарага берувчи»нинг масъул шахсларининг ижарага олинган ҳудудга ҳеч қандай тўсиқларсиз киришини таъминлаш;
‎банк реквизитлари ва почта манзили, боғланиш учун рақамлар (шу жумладан, масъул шахсларнинг уяли телефон рақамлари) ўзгарганда, бу ҳақда 10 кун мобайнида «Ижарага берувчи»га хабар бериш;
‎«Ижарага берувчи» билан эксплуатация хизматлари кўрсатиш бўйича алоҳида шартнома тузиш;
‎шартномада кўрсатилган муддатларда ва миқдорда эксплуатация хизматлари учун тўлов қилиш;
‎«Ижарага берувчи» билан келишилган ҳолда электр энергияси, сув ва газдан фойдаланишда ҳисоблагичларни ўрнатиш;
‎ўзининг айби билан «Объект»да коммунал тизимининг бузилишига йўл қўйилса, ўз ҳисобидан таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш;
‎ижарага олинган ҳудудда ноқонуний қурилишни амалга оширмаслик, кўчмас мулкларни (контейнер, гараж ва бошқаларни) жойлаштирмаслик, шунингдек, КСЗда умумий ётоқхона ташкил этмаслик;
‎ижарага олинган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш учун рухсат олиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни реконструкция қилиш;
‎шартнома муддати тугаганидан сўнг 2 ҳафта мобайнида «Ижарага берувчи»га «Объект»дан фойдаланиш давомида етказилган зарарни қайтариб бериш далолатномаси бўйича баҳолаш ташкилотининг хулосасига кўра қоплаб бериш;
‎ушбу шартнома бекор қилинган тақдирда, 3 кун мобайнида «Объект»ни «Ижарага берувчи»га далолатнома асосида қайтариб бериш.
‎4.5. «Ижарага берувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎«Ижарага олувчи»нинг хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, мулкининг жисмоний ҳолатини кузатиб бориш;
‎«Ижарага олувчи»дан ижара тўловини ижара шартномасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширишни талаб қилиш;
‎«Ижарага олувчи»да эксплуатация хизматлари учун ҳар йили расмийлаштириладиган шартнома бўйича ўз вақтида тўловни амалга оширишини талаб қилиш;
‎«Ижарага олувчи» томонидан «Объект»га зарар етказилган ҳолларда, «Ижарага олувчи»дан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш ташкилотининг хулосасига кўра зарар суммасини қоплашни талаб қилиш.
‎4.6. «Ижарага берувчи» қуйидаги мажбуриятларга эга:
‎«Объект»ни топшириш ва қабул қилиш далоалтномасини имзолаши ва тасдиқлаш;
‎«Ижарага олувчи»нинг эксплуатация хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ тўловларни кўрсатилган муддатларда ва миқдорда амалга оширилишини назорат қилиш;
‎«Ижарага олувчи»нинг «Объект»ни субижарага бермаслигини назорат қилиш, агар бундай ҳолатлар аниқланса, бу ҳақда «Ижарага берувчи»ни хабардор қилиш;
‎ички қоидаларга асосан «Ижарага олувчи»нинг «Объект»га тўсиқларсиз кириши ва чиқишини таъминлаш учун шароит яратиш;
‎«Ижарага олувчи» билан эксплуатация хизматлари кўрсатиш бўйича алоҳида шартнома тузиш;
‎‎«Ижарага олувчи»нинг айбисиз коммунал тизимда бузилиш содир бўлса, ўз ҳисобидан дарҳол таъмирлаш ишларини ўтказиш;
‎«Ижарага олувчи» томонидан ижарага олинган ҳудудда ноқонуний қурилиш амалга оширилмаслиги, кўчмас мулкни жойлаштирмаслик, шунингдек, КСЗда умумий ётоқхоналар ташкил этилмаслигини назорат қилиш.

V. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

5.1. Шартнома мажбуриятларини бажаришдан бир томонлама бўйин товлаш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
‎5.2. «Ижарага берувчи» 5.3-бандда кўрсатилган тартибга мувофиқ ушбу шартномани қуйидаги ҳолатларда бир томонлама бекор қилишга ҳақли:
‎агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартномага 1-иловада кўрсатилган ижара тўлови муддатини икки ой мобайнида кечиктирса ёки тўлов интизомини доимий равишда бузиб келса;
‎агар «Ижарага олувчи» эксплуатация харажатларини эксплуатация хизматини кўрсатиш шартномасига мувофиқ кўрсатилган муддатларда ва миқдорида тўламаса;
‎агар «Ижарага олувчи» ижарага олган мулкини субижарага топширган бўлса.
‎5.3. Агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартноманинг 5.2-бандида кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаса, 10 кун мобайнида «Ижарага берувчи» «Ижарага олувчи»га мажбуриятларини бажариши ёки бартараф этиши ҳақида хат юборади.
‎5.3.1. Агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартноманинг 5.2-бандда кўрсатилган мажбуриятларини бажариш ҳақидаги хатга 10 кун мобайнида жавоб бермаса ёки ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмаса, «Ижарага берувчи» Маъмурий кенгаш билан келишиб, Шартномани бир томонлама бекор қилиши мумкин.
‎5.4. Томонлар ўртасидаги ижара шартномаси бекор қилинса, «Ижарага олувчи» томонидан «Объект»га киритилган инвестиция (ажратилган мулклардан ташқари) қайтарилмайди ва улар учун бадал тўланмайди.
‎5.5. Шартномани бекор қилиш давомида, агар «Объект»нинг ҳолати «Ижарага олувчи» инвестиция мажбуриятларини бажармагани ёки уларни тегишли даражада бажармагани оқибатида ёмонлашса, келтирилган зарар айбдор томонидан қопланади.
‎5.6. Ушбу шартнома икки томоннинг келишувга кўра ёзма шаклда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин, бунда шартномани бекор қилаётган томон 30 кун мобайнида иккинчи томонни хабардор қилади, шунингдек, иккинчи томон билан келишувга эришиши мумкин.
‎5.7. Шунингдек, ушбу шартнома Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа асосларга мувофиқ бекор қилинади.

VI. ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БУЗГАНЛИГИ УЧУН
‎ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

6.1. «Объект» далолатномага асосан топширилмаса ёки ўз вақтида топширилмаса, «Ижарага берувчи» «Ижарага олувчи»га ҳар бир ўтказилган кун учун ижаранинг ойлик тўловнинг 0,4 фоизини тўлайди, аммо пеня умумий миқдори 1-иловада назарда тутилган ойлик ижара тўлови қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
‎6.2. Агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартноманинг 1.3-бандда кўрсатилган муддатда ижара тўловини амалга оширмаса, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун «Ижарага олувчи» «Ижарага берувчи»га тўлови кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорда пеня тўлайди, аммо бу муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
‎Бунда агар «Ижарага олувчи» томонидан 1.3-бандида назарда тутилган муддат тугаганидан сўнг икки ой давомида ижара тўлови ва пеня тўланмаса, «Ижарага берувчи» мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли.
‎6.3. Ушбу Шартномада кўрсатилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси, «Хўжалик субъектлари фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

VII. ФОРС-МАЖОР

7.1. Агар томонларнинг бири бартараф этиб бўлмайдиган кучлар (тошқин, ёнғин, зилзила, сел, дўл ва бошқалар) оқибатида шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажармагани ёки тегишли даражада бажармаганини исботласа, жавобгар бўлмайди.
‎7.2. Ҳар иккала томон ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қиладиган форс-мажор ҳолатларнинг бошланиши ва тугаши ҳақида бир-бирини дарҳол хабардор қилиши шарт.
‎7.3. Агар форс-мажор ҳолатлари оқибатида ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш уч ойдан ортиқ муддатга чўзилса, томонларнинг ҳар бири шартнома қисмини бажаришдан бош тортишга ҳақли.

VIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

8.1. Томонлар ўртасида ушбу Шартнома бўйича юзага келадиган низолар томонларнинг келишувига биноан ҳал этилади. Агар бундай келишувга эришилмаса, улар суд тартибида ҳал қилинади.

IX. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ:

«ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»
‎Кичик саноат зонасини
‎‎бошқариш дирекцияси
‎‎Тел.: _______________________________
‎Манзил:_____________________________
‎‎____________________________________
‎‎Ҳ/Р:_________________________________
‎‎‎филиал МФО: ________________________
‎‎СТИР: _______________________________
‎‎‎Директор ____________________________
‎‎‎_______________
‎‎(имзо, муҳр)

«ИЖАРАГА ОЛУВЧИ»
‎‎__________________________________
‎‎__________________________________
‎‎Тел.:______________________________
‎‎Манзил:___________________________
‎‎__________________________________
‎‎Ҳ/Р:_______________________________
‎‎Банк:______________________________
‎‎___________________________________
‎‎МФO______________________________
‎‎СТИР:_____________________________
‎‎Бошлиқ ____________________________
‎‎(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20___ йил «___» ________ даги -сон Ижара шартномасига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Объект»нинг ижара тўлови

Т/р

Ижара биноси мақсади

Майдони
(кв. м.)

1 кв.м (сўм) учун ижара ставкаси

Ойлик ижара сумма

(сум)

Ижаранинг йиллик суммаси

(сум)

1.

________________
ишлаб чиқариш

Жами

«Объект»ни топширдим

«Ижарага берувчи»

______________________

(имзо, муҳр)

«Объект»ни қабул қилдим

«Ижарага олувчи»

______________________

(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20___ йил «___» ________ даги -сон Ижара шартномасига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Объект»ни топшириш-қабул қилиш
‎Далолатномаси

20___йил «___»______________

Тошкент ш.

Мазкур баённома _____________ сонли ижара шартномасига биноан 20___ йил «___» __________ «Кичик саноат зонаси Дирекцияси» ДМ (келгусида «Ижарага берувчи») _____________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________________________________

(ташкилот, корхона номи)

номидан ва_____________________________________________________________________________________________

номидан қуйидагилар ҳақида имзоладирлар (ташкилот, корхона номи)

1. «Ижарага берувчи» «Ижарага олувчига» ________________________________________________________________
‎________________________________________________ манзилида жойлашган «Объект»ни топширди, «Ижарачи» эса бу «Объект»ни «Ижарага берувчи»дан қабул қилиб олди.

2. «Объект»нинг техник маълумотлари:

1. Қурилиш йили:_______ Қаватлар________________________.
‎2. Берилган майдон: ____________кв.м.
‎3. Коммуникация тармоқлари:__________________________________________
‎3.1. Иссиқлик энергияси:_______________________________________________
‎3.2. Сув билан таъминланиши:__________________________________________
‎3.3. Совуқ сув: _______________________________________________________
‎3.4. Иссиқ сув: _______________________________________________________
‎3.5. Электро энергия: _________________________________________________
‎‎3.6. Табиий газ:_______________________________________________________
‎3.7. Телефон:_________________________________________________________
‎3.8. Лифт: ____________________________________________________________

3. «Ижарага берувчи» юқорида кўрсатилганларнинг техник маълумотлари учун масъулдир.
‎4. «Ижарага берувчи» ижара шартномасининг 2.2.б.да кўрсатилган муддатларда бу объектни топширади-қабул килади.
‎5. Бу «объект»нинг техник кўрсаткичлари ижара шартномасида кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланишга мосдир. «Ижарачи» ушбу «объект»нинг техник ҳолатига ҳеч қандай эътирози йўқ.

Баённома уч нусхада тузилди.

«Объект»ни топширдим
‎«Ижарага берувчи»
‎______________________
‎(имзо, муҳр)

«Объект»ни қабул қилдим
‎«Ижарага олувчи»

‎______________________
‎(имзо)

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 09/20/134/0272-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 20.07.2024 й., 09/24/432/0535-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)