Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Қўриқлаш ва назорат-лицензия фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 июль,
ПФ-5773-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 июлдаги ПФ-5773-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5379-сон Фармонининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Қуйидаги функциялар:
2018 йил 1 апрелдан режимли мудофаа объектларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш учун лицензия талабгорларига рухсат этилганлиги ҳақида маълумотнома бериш — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига;
Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажаришга рухсат бериш — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ўтказилсин».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-банди олтинчи хатбошидан «мол-мулк ва объектларни қўриқлаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси тўғрисидаги низомда:
а) 3-бандда:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 6-бандда:
тўртинчи хатбошидан «айрим дипломатик объектлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошидан «фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари» сўзлари чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошидан «ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарини қўриқлашнинг» сўзлари чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўққизинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн олтинчи — ўн саккизинчи хатбошилар тегишинча ўн бешинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон қарорининг 17-банди учинчи хатбошисидан «Фарғона ва Даштобод шаҳарларида эса Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармасининг юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3786-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошисидан «қўриқлаш» сўзи чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 06/20/5773/0248-сон)