29.02.2020 йилдаги 115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ёки расмий паспорти эгалари бўлган Япония фуқароларига Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 17 — 20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида ҳар томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Япония фуқаролари учун амалдаги Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режимини янада либераллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ўртасида 2020 йил 1 мартдан паритет асосда дипломатик ёки расмий (Япония фуқаролари) паспорт эгалари бўлган Ўзбекистон ва Япония фуқароларига икки мамлакат худудига визасиз кириш тартибини жорий этишни назарда тутувчи ноталар алмашинуви амалга оширилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2020 йил 1 мартдан бошлаб паритет асосда Япония Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ҳамда Япония Ҳукуматининг вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган болалари) учун Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилгандан бошқа мақсадларда 90 кунгача Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартиби белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган визасиз кириш тартиби, Ўзбекистон Республикасига меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни (шу жумладан, туризм ва мукофотланадиган спорт тадбирлари) амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда Япониянинг дипломатик, расмий ва умумфуқаролик паспортлари намуналари, шу жумладан, уларнинг батафсил тавсифи ва ҳимоя элементларини сўраб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 29 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.02.2020 й., 09/20/115/0245-сон)