Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус муҳрининг ягона намунасини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3222]
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сон «Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус муҳрининг ягона намунаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 февраль,
55-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 февралдаги 55-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус муҳрининг ягона намунаси*
*Изоҳ: хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг муҳри Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрлар ва ҳужжатлар бланкалари тайёрлаш, фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибига асосан тайёрланади, фойдаланилади, сақланади ва йўқ қилинади.
Муҳр босишда кўк рангли сиёҳдан фойдаланилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2020 й., 10/20/3222/0236-сон)