Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3126-1]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2019 йил 7 январдаги 2019-05, 2-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3126, 2019 йил 21 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2019 й., 10/19/3126/2520-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 январь,
2020-02-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 январь,
5-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3126-1/0205-сон)