Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3009-1]
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 245-сон «Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2019 йил 30 октябрдаги 898-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт клублари фаолиятини ҳамда спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 9 апрелдаги 76-сон буйруғи (рўйхат рақами 3009, 2018 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 19-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. Кучкаров
Тошкент ш.,
2020 йил 20 январь,
3-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 20 январдаги 3-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги «бошқа мажбурий тўловларни» деган сўзлар «йиғимларни» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 4-банддаги, 2 ва 3-иловаларнинг номидаги «(Республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг)» деган сўзлар «(Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг кутилаётган ойлик харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Ғазначилик бўлинмалари томонидан қабул қилинганидан сўнг бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар автоматик тарзда берилади.».
4. 4-иловада:
а) «I гуруҳ Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар» бўлимида:
«Умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари» қаторидаги «Умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «Умумтаълим мактаблари, академик лицейлари, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ишловчи пенсионерларга 50 фоиз миқдорида пенсия тўлови 47 11 430» қатори чиқариб ташлансин;
б) «II гуруҳ Иш ҳақига қўшимчалар» бўлимининг «Ягона ижтимоий тўлов» қаторидаги «Ягона ижтимоий тўлов» деган сўзлар «Ижтимоий солиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 10/20/3009-1/0202-сон)