Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Турнинг илмий номи

Хусусияти

I. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо (ёғочбоп) навли дарахтлар

1.

Грек ёнғоғи (Juglans regia L.)

Ёғочи қимматбаҳо

2.

Силлиқ қайрағоч (Ulmus laevis Pall.)

Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга

3.

Ялонғоч қайрағоч (Ulmus glabra Huds.)

Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга

4.

Пастбўйли қайрағоч, қайрағоч (Ulmus pumila L.)

Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга

5.

Кавказ қатронғиси, туғдона (Celtis caucasica Willd.)

Ёғочи жуда қаттиқ ва зич, чиримайди, қимматбаҳо ҳисобланади

6.

Тукли заранг (Acer pubescens Franch.)

Ёғочи жуда қаттиқ ва зич, қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади

7.

Секвоя (Sequoia sempervirens Emdl.)

Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади

8.

Оддий эман (Quercusrobur L.)

Ёғочи қимматбаҳо

9.

Чинорсимон заранг (Acer platonoides L.)

Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун

10.

Ок акация (Robínia pseudoacаcia)

Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди манзарали ва шарсимон кўринишга эга

11.

Глидичия (Gleditsia triacanthos)

Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун ва текис, чиримайди

12.

Гинкго билоба (Ginkgo bilоba)

Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун ва текис

13.

Шумтол (Fraxinus raibocarpa Regel.)

Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис

14.

Сурия қорашумтоли (Fraxinus syriaca Boiss.)

Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис

15.

Оддий қарағай (Pinus sylvestris)

Ёғочи қизғиш, қурилишда кенг фойдаланилади, қимматбаҳо, танаси узун ва текис

16.

Ғарб туяси (Thuja occidentalis L.)

Ёғочи қимматбаҳо, танаси қизғиш, буюмлар ясашда кенг фойдаланилади

17.

Мелия азедарах (Melia azedarach)

Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис

18.

Павлония (Paulownia tomentosa)

Ёғочи тез ўсувчи ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис

19.

Кўкбаргли терак, туранғил (Populus pruinosa Schrenk)

Қурилишда кенг фойдаланилади, ариқ ва зовур атрофларида экилиб, ер ости сизот сувларининг сатҳини пасайтиради

20.

Оқ тут (Morus alba L.)

Ёғочи жуда қаттиқ, мусиқа асбоблари ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади

21.

Ғарб чинори (Platanus occidlentalis L.)

Мусиқа асбоблари, мебель ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади

22.

Зарангбаргли чинор (Platanus acerofolia Willd)

Қурилиш материаллари, мебель ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади

II. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо (манзарали) навли дарахтлар

23.

Туркистон арчаси, ўрикарча (JuniperusturkestanicaKom.)

Манзарали хусусиятга эга, маданийлаштириб бўлмайди.

24.

Яримшарсимон арча, саурарча (Juniperus semiglobosa Regel)

Доим яшил, манзарали, ўзидан хушбўй ҳид чиқаради

25.

Зарафшон арчаси, қизиларча, қора арча (Juniperus seravschanica Kom.)

Доим яшил, манзарали, тоғли ҳудудларда тарқалган

26.

Соқолчали қайин (Betula pendula Roth)

Тана ва шохлари жуда чиройли, танасининг ранги оқ ва қора аралаш

27.

Тяньшан қайини (Betula tianschanica Rupr.)

Манзарали, танасининг ранги оқ ва қора аралаш

28.

Капю толи (Salix capusii Franch.)

Манзарали, тана ва шоҳлари ўзига хос чиройли

29.

Андросов қайрағочи, садақайрағоч (Ulmus androssowii Litv.)

Шарсимон шаклга эга, манзарали

30.

Қора тут, шотут (Morus nigra L.)

Манзарали, чиройли

31.

Семенов заранги (Acer semenovii Regel & Herder)

Фақат тоғли ҳудудларда ўсади ва ёғочи жуда қаттиқ ва чиройли кўринишга эга

32.

Канада арғувони (Cercis canadensis L.)

Вегетация даврида жуда чиройли гуллайди

33.

Ленкаран акацияси (Albizia julibrissin)

Вегетация даврида жуда чиройли гуллайди, манзарали

34.

Юраксимон жука (Tilia cordata Mill.)

Манзарали, чиройли гуллайди ва ўзидан хушбўй ҳид чиқаради. Кўп миқдорда нектар сақловчи

35.

Терисимон Скумпия (Cotinus coggygria Scop.)

Мевалари чиройли, манзарали дарахт

36.

Супирги кёльрейтерия (Koelreuteria paniculata Laxm.)

Гуллари сариқ рангда, гуллайди, ўзига хос чиройли

37.

Сохта каштан (Aesculus hippocastanum L.)

Манзарали ва чиройли гуллайди

38.

Бруссонетия (Broussonetia papyrifera)

Мевалари чиройли манзарали дарахт

39.

Туркистон заранги (Acer turkestanicum Pax)

Манзарали дарахт, Самарқанд вилоятининг жанубий ҳудудларида тарқалган

40.

Қорақарағай (Pinus nigra)

Мевалари чиройли манзарали дарахт

41.

Элдор қарағайи (Pinus eldarica)

Жуда чиройли манзарали дарахт

42.

Қрим қарағайи (Pinus nigra pallasiana)

Жуда чиройли манзарали дарахт

43.

Тикони кўк қарағай (Picea pungens Engelm)

Қимматабаҳо манзарали дарахт

44.

Шренк қарағайи (Picea schrenkiana Fisch. & C.A. Mey.)

Манзарали дарахт

45.

Кедр, гималай кедри (Thuja plicata D.Don.)

Камёб, чиройли ва манзарали

46.

Казак арчаси (Juniperus sabina L.)

Камёб, чиройли ва манзарали

47.

Доимий яшил кипарис (Cupressus sempervirens L.)

Жуда чиройли ва манзарали

48.

Глиптостробусcимон Метасеквойя, Хитой Метасеквояси (Metasequoia glyptostroboides Hu et Cheng)

Ўзига хос манзарага эга чиройли дарахт

49.

Лола дарахти (Liriodendron tulipifera L.)

Реликт ўсимлик, манзарали

50.

Йирик гулли магнолия (Magnolia grandiflora L.)

Қимматбаҳо манзарали дарахт

51.

Магнолия (Magnolia L.)

Қимматбаҳо манзарали дарахт

52.

Тўқ сариқ маклюра (Maclura pomifera)

Улкан чиройли дарахт

53.

Чўзиқбаргли тол (Salix linearifolia E. Wolf)

Чиройли дарахт

54.

Мажнунтол (Babytonica L.)

Серсоя, чиройли дарахт

55.

Ошловчи тотум (Rhus coriaria L.)

Манзарали дарахт

56.

Узунбарг жийда (Elaeagnus angustifolia L.)

Манзарали дарахт

57.

Шарқ жийдаси (Elaeagnus orientalis L.)

Манзарали дарахт

58.

Гўзал каталпа (Catalpa bignonioides walter)

Манзарали дарахт

59.

Сиверс олмаси, ёввойи олма (Malus sieversii M. Roem)

Камёб манзарали дарахт

60.

Форс қизилчетани (Sorbus persica Hedl.)

Манзарали дарахт

61.

Тяньшан қизилчетани (Sorbus tianschanica Rupr.)

Манзарали дарахт

62.

Туркистон четани (Sorbus turkestanica (Franch.) Hedl.)

Манзарали дарахт

63.

Туркистон дўланаси, қизил дўлана (Crataegus turkestanica Pojark.)

Манзарали дарахт

64.

Бухоро бодоми, ёввойи бодом (Amygdalus bucharica Korsh.)

Манзарали дарахт

III. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган (Ўзбекистон Қизил китобига киритилган)
қимматбаҳо навли дарахтлар

65.

Шарқ чинори, чинор (Platanus orientalis L.)

Ёввойи ҳолда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғли жойларида ўсади

66.

Ўрта Осиё ноки, нашвати (Pyrus asiae-mediae Popov)

Фақат Тошкент вилояти, Пском дарёси бўйи Испай қишлоғида ўсади

IV. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо навли буталар

67.

Форзиция (Forsythia)

Манзарали, чиройли гуллайди

68.

Ҳинд сирени (Lagerstroemia indica L.)

Хушбўй ҳидли, манзарали гуллайди

69.

Япон толи (Chaenomeles japonica)

Манзарали, чиройли гуллайди

70.

Пираканта (Pyracantha L.)

Манзарали, чиройли гуллайди

71.

Спирея (Spiraea)

Манзарали, чиройли гуллайди

72.

Гибискус (Hibiscus L)

Манзарали, чиройли гуллайди

73.

Бересклет (Euónymus)

Манзарали, чиройли.

74.

Самшит (Búxus L)

Манзарали, зич, ўзига хос чиройли

75.

Магония (Mahōnia aquifōlium)

Манзарали, чиройли камёб

76.

Қорақад Барбарис (Bérberis L.)

Манзарали, чиройли гуллайди

77.

Сирень (Syrínga vulgáris)

Манзарали, чиройли гуллайди

78.

Жасмин (Jasminum officinale)

Манзарали, чиройли гуллайди


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси