1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
I. «Баҳор» давлат рақс ансамбли фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | ||||
|
|
«Баҳор» давлат рақс ансамблининг уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2020 йил 15 февраль |
— |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
|
|
«Баҳор» давлат рақс ансамблининг штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2020 йил 15 февраль |
— |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Молия вазирлиги (Ш. Шарахметов) |
|
|
«Баҳор» давлат рақс ансамбли ижодий ходимларининг малака тоифалари ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2020 йил 20 февраль |
— |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
|
|
«Баҳор» давлат рақс ансамблининг Бадиий кенгаши низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2020 йил 20 февраль |
— |
Маданият вазирлиги |
|
II. «Баҳор» давлат рақс ансамблининг моддий-техник базасини шакллантириш | ||||
|
|
Маданият вазирлигининг собиқ «Баҳор» ансамблига тегишли бўлган Юнусобод тумани, Марказ-5 мавзеси, 55-уй, 27-хонадонни хизмат уйи сифатида фойдаланиш учун «Баҳор» давлат рақс ансамблига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш. |
2020 йил |
— |
Маданият вазирлиги |
|
|
Балет артистлари учун саҳна, машғулот либослари, махсус анжом ва бошқа зарур воситалар харид қилиш. |
2020 йил |
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Молия вазирлиги (Ш. Шарахметов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (К. Рафиков) |
|
|
Концерт дастурларини ташкил этиш учун камида 20 та рақс асарига мўлжалланган махсус саҳна либослари, пойафзаллар, тақинчоқлар, гримм ва бошқаларни харид қилиш. |
2020 йил |
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Молия вазирлиги (Ш. Шарахметов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (К. Рафиков) |
|
|
Овоз ва чироқ ускуналари, катта ҳажмдаги LED мониторлар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа жиҳозларни харид қилиш. |
2020-2021 йиллар |
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Молия вазирлиги (Ш. Шарахметов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (К. Рафиков) |
|
III. «Баҳор» давлат рақс ансамбли фаолиятини такомиллаштириш | ||||
|
|
Жойларда рақс санъатига қизиқувчи ёшлар орасида кўрик танловлар ўтказиш орқали иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва «Баҳор» давлат рақс ансамблининг ижодий ходимлар захирасини шакллантириб бориш. |
доимий |
Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар |
|
|
Миллий рақс ва хореография санъати фахрийларини жалб қилган ҳолда собиқ «Баҳор» ансамбли репертуаридан жой олган рақс асарларини тиклаш ва улар асосида ансамблнинг янги репертуарини шакллантириш. |
2020 йил 1 март |
— |
Маданият вазирлиги |
|
|
Республиканинг барча ҳудудларида миллий рақс санъатидан аҳолини баҳраманд этиш, ўсиб келаётган ёшлар орасида ушбу санъат турини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили энг камида бир маротаба «Баҳор» давлат рақс ансамблининг концерт дастурини ташкил этиш. |
2020 йилдан бошлаб доимий |
Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар |
|
|
Ўзбек миллий рақс санъатининг ўзига хос дурдона асарларини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида «Баҳор» давлат рақс ансамблининг халқаро кўрик-танлов, фестивалларда иштирокини таъминлаш ва чет элларда концерт дастурларини ташкил қилиш. |
2020 йил июнь |
Маданият вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган республика бюджети маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Молия вазирлиги (Ш. Шарахметов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)) |
|
|
«Баҳор» давлат рақс ансамблининг ижодий ютуқларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва тарғиб қилиш. |
доимий |
— |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), |
|
IV. Хореография соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, илмий изланишларни чуқурлаштириш | ||||
|
|
«Баҳор» давлат рақс ансамбли ва бошқа рақс жамоаларининг малакали мутахассис кадрлар билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш, шунингдек, истиқболли эҳтиёждан келиб чиқиб, тегишли олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2020 йил 1 март |
— |
Маданият вазирлиги |
|
|
«Баҳор» давлат рақс ансамбли ва бошқа рақс жамоаларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни ташкил этиш. |
доимий |
Ижрочилар маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, |
Маданият вазирлиги |
|
|
Хореография таълими йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар учун «Баҳор» давлат рақс ансамбли фахрийлари билан ижодий учрашув ва «маҳорат дарслари»ни ташкил этиш. |
доимий |
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети |
Маданият вазирлиги |