29.01.2020 йилдаги 45-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2021
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
9. Агентлик бир ой муддатда ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг таъсис ҳужжатлари тасдиқланишини ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс марказига тегишли Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1 А-уй, А блоки (2 ва 3-қаватлар) манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин. Бунда барча коммунал ва жорий тўловлар билан боғлиқ харажатлар лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари маблағлари ҳисобидан қопланади.
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, лойиҳаларни амалга ошириш ва техник кўмаклашишда халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотлар билан эришилган инвестициявий халқаро келишув ва шартномаларга, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) буйруқлари ва ҳайъат қарорларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар талабларига риоя этиш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, капитал қурилишда бошқарув ва хўжалик муносабатлари тизимига бозор тамойиллари ҳамда механизмларини жорий этиш, лойиҳа ва қурилиш ишларини бажаришга «Сувқурилишинвест» ДУКлари томонидан буюртмалар жойлаштириш, танлов ва тендер савдоларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;