26.12.2019 йилдаги 5-55/311-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Пахтакор тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Пахтакор туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлар кенгайтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига асосан, 2020 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон Қонуни билан тасдиқланган 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ҳамда уларни тайёрлаш учун асос бўлган макроиқтисодий ривожланиш прогнозлари ва 2021-2022 йиллар учун мўлжаллар тўғрисида маълумотлар раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2019 йил 23 декабрдаги «Жиззах вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги 300/50-сонли қарорига асосан Пахтакор тумани (Кейинги ўринларда — Туман деб аталади) бюджетига Жиззах вилояти бюджетидан ажратилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 30 379 873,0 минг. сўм миқдорида тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман бюджетининг айланма касса маблағи 361 000,0 минг. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги контенгент даромадлар режаси прогнози 76 048 347,0 минг. сўм, маҳаллий бюджет даромадлар прогноз режаси 19 302 973,0 минг сўм (шундан Республика бюджетидан марказлаштириб ўтказиб бериладиган акциз (мобиль алоқа ва алкоголь) солиғи 5 900 000,0 минг) белгиланганлиги маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга асосан 2020 йилда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетида тўлиқлигича қолдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланмадан олинадиган солиқ (ягона солиқ тўлови);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти бўйича қатъий белгиланган солиқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда туманлар бюджетлари ўртасида қуйидаги ажратмалар асосида тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 5 фоиз туман бюджетига, 95 фоиз вилоят бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг фойда солиғи 17 фоиз туман бюджетига, 83 фоиз вилоят бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи 100 фоиз туман бюджетида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 100 фоиз туман бюджетида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи 80 фоиз туман бюджетида, қолган 20 фоизи вилоят бюджетида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим 100 фоиз туман бюджетида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари) 100 фоиз туман бюджетида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим 100 фоиз туман бюджетида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича вилоят бюджетига ажратма қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божи 100 фоиз вилоят бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналарининг соф фойдасидан тушум 100 фоиз вилоят бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарималар 100 фоиз вилоят бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонунга асосан туман бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) туман маҳаллий бюджетидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Умумдавлат солиқларидан Пахтакор туман маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 3-иловага* мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пахтакор туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажми 4-иловага* мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Пахтакор туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори 5-иловага* мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Пахтакор туман маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар (айланма касса миқдори) миқдори 6-иловага* мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 6-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 2020 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 734 229,0 минг.сўм миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туманлар бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туман ҳокимлиги, туман молия бўлими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарор «Пахтакор хаёти» газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг paxtakor.jizzax.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш. БАБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтакор ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 26 декабрь,

5-55/311-сон