17.01.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3212
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялвар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарори, 17.01.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3212
Кучга кириш санаси
17.01.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 17 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3212]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. УМУРЗАКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ққ-5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 110, ққ-5, 68-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотишга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 10 июндаги 373-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026 йил 26 майдаги 2026/21-1-сон ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 22 майдаги 49-сонли қарори (рўйхат рақами 3212-2, 08.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2026 й., 10/26/3212-2/0718-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотлари — сабзавотлар, мевалар, дуккакли, ёнғоқ, узум, полиз ва резавор маҳсулотлари (шу жумладан, музлатилган ва қуритилган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги бирлашмалари — аъзолари фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларни ўз ичига олган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетинг тадқиқотлари — ташқи бозордаги мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи, бозордаги унга бўлган талаб миқдори, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчи бошқа рақобатчи компанияларнинг бозордаги ўрнини ўрганиш (етказиб берадиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳажмлари, нархлари, уларни етказиб бериш муддатлари).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Экспортёрнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларига ўргатиш, уларнинг ерларида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан мониторинг ўтказиш ва қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари олиб бориш харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан календарь йили учун Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ажратиладиган маблағлар, шунингдек жалб этиладиган халқаро молиявий институтлар маблағлари, шу жумладан Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 7 октябрдаги 77-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 6 октябрдаги 2023/40-9-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 октябрдаги 01/23-05/5087-сонли қарори (рўйхат рақами 3212-1, 12.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2023 й., 10/23/3212-1/0772-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган субсидиялар «2+1» тамойили асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, субсидия дастлабки икки йил давомида тақдим этилади ва уни баҳолаш натижалари бўйича самарадорлик кўрсаткичлари ижобий деб топилганда, субсидиянинг амал қилиш муддати қўшимча бир йилга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар уларнинг Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги даражасидан келиб чиқиб жорий қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 10 июндаги 373-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026 йил 26 майдаги 2026/21-1-сон ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 22 майдаги 49-сонли қарорига (рўйхат рақами 3212-2, 08.07.2026 й.) асосан хатбошлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2026 й., 10/26/3212-2/0718-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларини жорий этишга ўргатиш экспортёрлар томонидан тегишли мутахассисларни, шунингдек хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этиладиган махсус ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар ташкил этиш орқали амалга оширилади ва экспортёрлар томонидан сарфланган харажатларнинг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик экспортёрларга қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари учун махсус ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар ташкил этишда кўмаклашади. Бунда, Агентлик экспортёрнинг мурожаатига асосан ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар учун хориждан тегишли мутахассисларни топиш ва жалб қилишда ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан мониторинг юритиш учун экспортёр томонидан ишга олинадиган агрономларга ҳисобланган бир ойлик лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, субсидия ҳар 300 гектардан 500 гектаргача бўлган экин майдони ҳисобига 1 та агроном учун ажратилади ва агрономнинг бир ойлик лавозим маоши учун ажратиладиган субсидия суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваридан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш бўйича маркетинг тадқиқотлари экспортёр томонидан мустақил равишда ёки ихтисослашган ташкилотни жалб этган ҳолда амалга оширилади ва экспортёрлар томонидан сарфланган харажатларнинг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Экспортёрга субсидиялар ажратиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик томонидан экспортёрга субсидиялар ажратиш учун экспортёр Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши ҳамда мазкур низомнинг 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирлар учун тўловлар экспортёр томонидан амалга оширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра мазкур Низомнинг 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирлар бўйича экспортёр томонидан тайёрланган бизнес-режада кўрсатилган экспорт ҳажми амалга оширилмаганлиги ёки тўлиқ амалга оширилмаганлиги аниқланса, Агентлик томонидан экспортёрга ажратилган тегишли субсидия маблағларининг амалга оширилмаган экспорт ҳажмига мутаносиб қисмини қайтариш тўғрисида экспортёрга талабнома юборади ва экспортёр 10 иш куни мобайнида талабномада кўрсатилган маблағларни Агентликка қайтарилишини таъминлаши зарур (бундан форс-мажор ҳолатлари мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Экспортёр томонидан талабнома бажарилмаган тақдирда, ажратилган субсидия маблағлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган субсидиялардан мақсадсиз фойдаланилганда, субсидияларни қўллаш шартларига риоя этилмаганда ва (ёки) субсидия олиш учун сохта ҳужжатлар тақдим этилганда субсидиялар улар ажратилган кундан бошлаб Марказий банкнинг асосий ставкасида ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) билан қайтариб олинади. Бунда, ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) миқдори берилган субсидия миқдорининг ярмидан кўп бўлмаслиги шарт.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 10 июндаги 373-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026 йил 26 майдаги 2026/21-1-сон ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 22 майдаги 49-сонли қарорига (рўйхат рақами 3212-2, 08.07.2026 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2026 й., 10/26/3212-2/0718-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Экспортёрга субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Экспортёр Агентликка субсидия ажратиш ҳақида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортёрнинг имзоси билан тасдиқланган, маҳсулотни етиштириш (сақлаш), экспорт қилиш вақти ва ҳажмлари, шу жумладан ҳисобот йилида экспортдан тушадиган тушумлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бизнес-режа (бир йилда бир маротаба дастлабки мурожаат қилинганда тақдим этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги бирлашмаси аъзоларининг экин ер майдонлари тўғрисидаги бирлашма раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрономларга ҳисобланган иш ҳақи (ойлар кесимида), улар бўйича тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумот ва (ёки) мазкур низомнинг 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирларни ёки улардан бирини амалга ошириш бўйича тузилган шартномалар, иш ва хизматлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, ҳисоб-фактуралар ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот даврида амалга оширилган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумот. Бунда экспорт ҳажмлари экспорт шартномаларининг Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизимидаги идентификация рақами кесимида кўрсатилади (бирлашма аъзолари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти амалга оширилган бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик томонидан экспортёрнинг аризаларини кўриб чиқиш мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун экспортёр қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар экспортёр томонидан Агентликка бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка экспортёр томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, Агентлик 3 иш куни мобайнида экспортёрга ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, аризалар Агентлик томонидан 7 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентлик экспортёр ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади ва субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агентлик субсидия ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида экспортёрга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, экспортёр кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда субсидия олиш учун Агентликка ариза билан қайта мурожаат қилганида, аризалар Агентлик томонидан 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Экспортёрнинг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Экспортёрга субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортёр мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортёр томонидан тақдим этилган ҳужжатларда мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низомнинг 20-бандида қайд этилганидан бошқа ҳолатларга кўра экспортёрга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агентлик экспортёр ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар юбориш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Экспортёр субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ўрнатилган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Субсидия тўловини амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агентлик томонидан субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг 1 иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома тақдим этади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 7 октябрдаги 77-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 6 октябрдаги 2023/40-9-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 октябрдаги 01/23-05/5087-сонли қарори (рўйхат рақами 3212-1, 12.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2023 й., 10/23/3212-1/0772-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик томонидан тақдим этилган буюртманомани 1 иш куни мобайнида буюртманомада кўрсатилган маблағларни Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 7 октябрдаги 77-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 6 октябрдаги 2023/40-9-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 октябрдаги 01/23-05/5087-сонли қарори (рўйхат рақами 3212-1, 12.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2023 й., 10/23/3212-1/0772-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агентлик махсус ғазна ҳисобварағига келиб тушган субсидия маблағлари 1 банк куни мобайнида Агентлик томонидан тегишли экспортёрларнинг тижорат банкидаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Субсидия ажратилган экспортёрларнинг реестри Агентлик томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ юритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Молия йили якуни бўйича Агентлик шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Экспортёр томонидан қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг янги технологиясига ўргатиш, уларнинг ерларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказилиши юзасидан мониторинг ўтказиш ва бирлашма аъзолари томонидан ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш бўйича харажатларининг мазкур Низомга асосан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига қоплангандан ортиқ қисми экспортёрнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Экспортёрларга субсидия ажратилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги
‎ Экспортни рағбатлантириш агентлигига
‎________________________________ дан

‎‎Ариза

_________________________________________________________________________ (экспортёр номи)нинг
‎ _____________________________________________________________ (бирлашма номи) бирлашмаси билан
‎ боғлиқ қуйидаги харажатларини (тегишлиси белгиланади) 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли маблағларни ________________________________________ (тижорат банки номи)
‎ тижорат банкининг _______________________________________________ (ҳудуд номи) филиалидаги бизнинг
‎ ______________________________________________ рақамли ҳисобимизга ўтказиб беришингизни сурайман.

‎‎

‎‎ Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш;‎‎

‎‎

‎‎Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш учун ишга олинган агрономларга ҳисобланган иш ҳақи;

‎‎

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган ____________________________________________ маҳсулотлари бўйича ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.

‎‎Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:
‎1)___________________________________________________________________________________
‎2)___________________________________________________________________________________
‎3)___________________________________________________________________________________
‎‎_______________раҳбари

‎‎____‎‎__‎‎___________________
(Ф.И.О.)

‎‎Боғланиш учун тел.:+998 (____)_______________
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 7 октябрдаги 77-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 6 октябрдаги 2023/40-9-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 октябрдаги 01/23-05/5087-сонли қарори (рўйхат рақами 3212-1, 12.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2023 й., 10/23/3212-1/0772-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Экспортёр

Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига топшириш.

Манфаатдор субъект ихтиёрига кўра

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Ҳужжатлар почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тўлиқ тақдим этилмаганда, уларни жавоб хати билан қайтариш;

3 иш куни мобайнида

Экспортёр томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда уларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.

7 иш куни мобайнида

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Экспортёрга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юбориш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш бўйича буюртманома бериш.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги буюртманомасига асосан давлат бюджетидан субсидия ажратиш.

Буюртманомани қабул қилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Тегишли тўлов суммасини экспортёрнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига ўтказиб бериш.

Махсус ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушганидан бошлаб бир банк куни мобайнида

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 7 октябрдаги 77-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 6 октябрдаги 2023/40-9-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 октябрдаги 01/23-05/5087-сонли қарори (рўйхат рақами 3212-1, 12.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2023 й., 10/23/3212-1/0772-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этилган экспортёрлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЕСТРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Экспортёр номи

Экспорт шартномаси (инвойс)нинг идентификация рақами (мавжуд бўлса)

Маҳсулот номи

Маҳсулотнинг

ТИФ ТН коди

Бизнес-режа бўйича ҳисобот йилида экспорт қилиниши режалаштирилган маҳсулот ҳажми

Қишлоқ хўжалиги бирлашма аъзоларини маҳсулот етиштиришнинг янги технологияларига ўргатиш харажтлари, сўм

Қишлоқ хўжалиги бирлашма аъзоларининг ерларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан мониторинг юритиш учун ишга олинган агрономларга ҳисобланган иш ҳақи харажатлари, сўм

Қишлоқ хўжалиги бирлашма аъзолари томонидан етиштирилган маҳсулотлар бўйича ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотларини ўтказиш харжатлари, сўм

Экспортёрга тақдим этилган жами субсидия миқдори, сўм

Тонна

АҚШ доллар

Млн. сўм

(ариза берилган кундаги курс бўйича)

1.

2.

3.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3212/0068-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 14.10.2023 й., 10/23/3212-1/0772-сон; 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон; 10.07.2026 й., 10/26/3212-2/0718-сон)