Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4328-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»2019 йил 21 майдаги ПҚ-4328-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 январь,
24-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. За рассмотрение заявления на выдачу разрешения взимается сбор в следующих размерах:
10 % от базовой расчетной величины — для города Нукуса и областных центров;
20 % от базовой расчетной величины — для города Ташкента;
30 % от базовой расчетной величины — для территорий районов и городов областного подчинения.
При обращении за получением государственных услуг через Единый портал интерактивных государственных услуг Республики Узбекистан сбор, указанный в настоящем пункте, уплачивается в размере 90 процентов.
Сумма сбора распределяется в следующем порядке:
а) в случае обращения в явочном порядке в центры средства зачисляются:
20 процентов суммы сбора — на лицевой счет внебюджетного фонда Агентства государственных услуг при Министерстве юстиции Республики Узбекистан;
оставшаяся часть — на банковский счет исполнителя;
б) в случае оказания государственной услуги посредством Единого портала интерактивных государственных услуг средства зачисляются:
11,25 процента суммы сбора — на специальный счет ГУП «Центр управления проектами электронного правительства и цифровой экономики при Национальном агентстве проектного управления при Президенте Республики Узбекистан» в уполномоченном банке;
10 процентов суммы сбора — на лицевой счет внебюджетного фонда Агентства государственных услуг при Министерстве юстиции Республики Узбекистан;
оставшаяся часть — на банковский счет исполнителя.
Информация о размере сбора и реквизитах исполнителя подлежит размещению в центре, на Едином портале интерактивных государственных услуг и официальном сайте Госархитектстроя Республики Узбекистан в сети Интернет, с постоянным обновлением».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 221-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 24-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«а) Ягона портал орқали электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
б) Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда йиғимнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«46. Лицензия бериш учун тўланадиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Ягона портал орқали электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда давлат божининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамигаўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;
б) Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда давлат божининг:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Ўзбекистон Респуликаси давлат бюджетига ўтказилади»;
в) 67-бандда:
олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«а) Ягона портал орқали мурожаат қилинган тақдирда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми ишчи органнинг ҳисобига ўтказилади ва кейинчалик тушадиган маблағлар ишчи органни сақлаш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш учун йўналтирилади;
б) Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда йиғим суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади»;
саккизинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«22. Рухсатнома бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) аризачи рухсатнома олиш ҳақидаги аризани Ягона портал орқали берганда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади;
б) давлат хизматлари марказларига келиш тартибида мурожаат қилинганда тўланадиган йиғим суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Аризачи рухсатнома бериш ҳақидаги аризасидан воз кечганда – йиғим суммаси қайтарилмайди»;
б) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«38. Аризачи томонидан рухсатномани қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш ҳақидаги ариза берилган тақдирда, қайта расмийлаштириш ёки дубликат бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси:
а) Ягона портал орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади;
б) давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 72-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
в) 3-илованинг 11-банди «б» кичик банди учинчи хатбошидаги «10» рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 73-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/555/0848-сон)
б) 2-иловада:
11-банднинг биринчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошидаги «10» рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин;
в) 3-иловада:

г) 4-иловада:
11-банднинг биринчи хатбошисидаги « энг кам ойлик иш ҳақининг» сўзлари « базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошидаги «10» рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин;
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 115-модда):
а) 1-илованинг 12-банди «б» кичик банди учинчи хатбошидаги «10» рақами «11,25»рақами билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 14-банди «б» кичик банди учинчи хатбошидаги «10»рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 12-банди «б» кичик банди учинчи хатбошидаги «10» рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин;
г) 4-илованинг 16-банди «б» кичик банди учинчи хатбошидаги «10» рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин;
д) 6-илованинг 16-банди «б» кичик банди учинчи хатбошида «10» рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин;
е) 7-илованинг 11-банди «б» кичик банди учинчи хатбошида «10»рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 128-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 22-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Давлат хизмати кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Тўлов Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида «SMS-ахборотлаш» хизмати уланган банк картаси билан нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш орқали, Ўзбекистон Республикаси банклари кассаларида ҳисоб рақамидан банк ўтказмалари ёрдамида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш орқали амалга оширилиши мумкин»;
б) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«23. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланаётган йиғимнинг, шунингдек, заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўловнинг суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Ягона портал орқали мурожаат қилинганда йиғимнинг/қўшимча тўловнинг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Асиллик палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади ва тушадиган маблағлар унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, меҳнатга ҳақ тўлашга ва унинг ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади;
б) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилинганда йиғимнинг/қўшимча тўловнинг:
20 фоизи — Агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Асиллик палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади ва тушадиган маблағлар унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, меҳнатга ҳақ тўлашга ва унинг ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Тезлаштирилган тартиб бўйича заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўлов суммаси ариза берувчига қайтарилиши шарт»;
в) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«29. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ягона портал орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади»;
г) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«31. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилганлиги учун тўланаётган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Ягона портал орқали мурожаат қилинган тақдирда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Асиллик палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади ва тушадиган маблағлар унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, меҳнатга ҳақ тўлашга ва унинг ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади;
б) давлат хизматлари марказларига келган ҳолда мурожаат қилинган ҳолатларда йиғим суммасининг:
20 фоизи — Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Асиллик палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади ва тушадиган маблағлар унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, меҳнатга ҳақ тўлашга ва унинг ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади»;
д) 46-бандда:
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги иккинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ягона портал орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси умумий тартибда қайта расмийлаштирилганлиги учун тўланадиган йиғимнинг, шунингдек, заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Ягона портал орқали мурожаат қилинган тақдирда йиғимнинг/қўшимча тўловнинг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Асиллик палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади ва тушадиган маблағлар унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, меҳнатга ҳақ тўлашга ва унинг ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади;
б) давлат хизматлари марказларига ўзи бориб мурожаат этилган ҳолларда йиғимнинг/қўшимча тўловнинг:
20 фоизи — Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Асиллик палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади ва тушадиган маблағлар унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, меҳнатга ҳақ тўлашга ва унинг ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
е) 56-бандда:
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги иккинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ягона портал орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун тўланаётган йиғимнинг, шунингдек, заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўловнинг суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Ягона портал орқали мурожаат қилинган тақдирда йиғимнинг/қўшимча тўловнинг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Асиллик палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади ва тушадиган маблағлар унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, меҳнатга ҳақ тўлашга ва унинг ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади;
б) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилинган ҳолатларда йиғимнинг/қўшимча тўловнинг:
20 фоизи — Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Асиллик палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади ва тушадиган маблағлар унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, меҳнатга ҳақ тўлашга ва унинг ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 406-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 132-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 15-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, тегишлилиги бўйича ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Тўлов Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида банк карталари ва «SMS-хабардор қилиш» хизмати ёрдамида, Ўзбекистон Республикаси банкларининг кассалари орқали — нақд ва нақдсиз тўланиши мумкин»;
б) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
йиғимнинг суммасининг 11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
йиғимнинг суммасининг 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми лицензия бурувчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Талабгор тақдим этган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим миқдори қайтариб берилмайди”;
в) 26-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи — саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиатдан лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми лицензия берувчи органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади»;
бешинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 9-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошисидаги «10» рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин;
б) 30-банднинг «б» кичик бандда:
учинчи хатбошидаги «10» рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин.
тўртинчи хатбошидаги «25» рақами «28,125» рақами билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 507-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари паспортини расмийлаштириш ва бериш учун аризани кўриб чиқиш бўйича йиғим миқдорининг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда белгиланган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда йиғимнинг 11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, йиғимнинг 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғимнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон қарорида:
а) 1-илованинг 10-банди «б» кичик бандида:
учинчи хатбошидаги «10» рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «25» рақами «28,125» рақами билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 11-банди «б» кичик бандида:
учинчи хатбошисидаги «10» рақами «11,25» рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «25» рақами «28,125» рақами билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 3-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«14. Ариза кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;
б) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғарманинг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади»;
б) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«30. Ариза кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;
б) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади»;
в) 47-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади»;
г) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«48. Қайта расмийлаштирилган рухсатнома ва (ёки) тасдиқномани бериш, шунингдек, рухсатнома ва (ёки) тасдиқнома дубликатини бериш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
б) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади».
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида» 2019 йил 7 майдаги 381-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
б) 2-иловада:
11-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошисидаги «10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ваколатли банкдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошидаги «10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомнинг 6-банди «б» кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
50,625 фоизи — Давлат инспекциясининг ҳисоб рақамига ўтказилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/555/0848-сон; 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон; 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон; 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)