24.12.2019 йилдаги 27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганлиги, шунингдек суд амалиётида уларни қўллашда баъзи муаммоли масалалар келиб чиқаётгани муносабати билан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судлар шуни инобатга олиши керакки, ФКда белгилаб қўйилган асослар бўйича ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган гаров шартномаси бўйича ҳам манфаатдор тарафнинг уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб билдирган ёки билдирмаганидан қатъи назар кредит шартномасидаги мажбуриятлар бўйича ундирувни гаров нарсасига қаратишга йўл қўйилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шунингдек, агар гаров мажбурияти билан боғлиқ низони кўришда гаровга қўювчи гаровда бўлган мол-мулкни бошқа шахсга (гаровга олувчига) бошқа мажбуриятларни таъминлаш учун берганлиги аниқланса (навбатдаги гаров), судлар ушбу шахсни ишни юритиш ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ишга кириш ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 19-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судларга тушунтирилсинки, қонунда ёки шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида» 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли қарори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-бандининг биринчи хатбошисидаги «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат ижрочисининг аризаси, у келиб тушган кундан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан ўн кунлик, иқтисодий суд томонидан эса, йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилади, натижаси бўйича ажрим чиқарилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. ФПКнинг 454-моддаси, ИПКнинг 342-моддасига мувофиқ, суд давлат ижрочиси, ундирувчи ёки қарздорнинг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб ижро этишга, шунингдек, унинг ижро усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш бўйича қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш, тушунарсиз бўлганда ҳал қилув қарорини тушунтириш, унинг ижросини кечиктириш ва бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришда судлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 161-сонли қарорининг 10, 13, 14-бандлари тушунтиришларига, Қонун, шунингдек, мазкур Пленум қарори талабларига асосланиши лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-банди иккинчи хатбошисининг тўртинчи кичик хатбошисидаги «суд ижрочисининг» деган сўзлар «давлат ижрочисининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги тўртинчи кичик хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«— ундирувчи ва қарздор ўртасида медиатив келишув тузилганда»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи ва бешинчи кичик хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи кичик хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарори 9-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Судларга тушунтирилсинки, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза фақатгина биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар берилиши мумкин. Агар бундай ариза ишни апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларида кўриш жараёнида берилса, у қаноатлантирилмайди ва бу ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади, бундан ишнинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган жавобгар йўқлигида кўрилганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори (суд ҳужжати) бекор қилиниб, низо юзасидан янги қарор қабул қилинган ҳоллар мустасно».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек тилидаги матни 22-бандининг иккинчи хатбошисидаги «тегишли» деган сўз «тааллуқли» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«26. ИПКнинг талабларига риоя этилган ҳолда берилган даъво аризаси уни иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни назарда тутиши керакки, иш қўзғатилгунга қадар суд экспертиза тайинлашга (ИПКнинг 80-моддаси), далилларни таъминлаш чораларини кўришга (ИПКнинг 90-моддаси), суд топшириқларини беришга (ИПКнинг 91-моддаси), даъвони таъминлаш чораларини кўришга (ИПКнинг 94-моддаси), иш юритишни тўхтатишга ёки тугатишга (ИПКнинг 101, 110-моддалари), талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратишга (ИПКнинг 159-моддаси), ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича ҳаракатларни амалга оширишга (ИПКнинг 163-моддаси), судгача мажлис ўтказишга (ИПКнинг 1631-моддаси), ҳал қилув қарори қабул қилишга (ИПКнинг 176-моддаси) ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 162-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидани қўллашда судлар шуни назарда тутиши лозимки, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги кўрсатма ҳамда ишда иштирок этаётган шахслар бажариши лозим бўлган ҳаракатлар ва уларни бажариш муддатлари даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни қўзғатиш тўғрисидаги ажримда ёхуд ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримда акс эттирилиши мумкин, бироқ бу ҳужжатларнинг кетма-кетлиги процессуал ҳаракатларнинг ҳақиқий ривожланишига мувофиқ бўлиши керак. Агар судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақида алоҳида ажрим чиқаришни лозим топса, у дастлаб даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида, сўнгра ИПКнинг 162-моддасига мувофиқ, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқаради. Бунда судлар шуни инобатга олиши лозимки, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақида алоҳида ажрим чиқариш муддати даъво аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш кундан, судгача мажлис ўтказилган ҳолларда эса, ўн беш кундан ошмаслиги керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судлар шуни инобатга олиши лозимки, бундай даъво аризасининг нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар даъвогар томонидан ўзига маълум бўлган жавобгарнинг охирги манзилига буюртма хат билан юборилган, бироқ жавобгар буюртма хатни олишни рад этган ва мазкур рад этиш қайд этилган бўлса ёки жавобгарнинг кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли буюртма хат қайтарилган ва унда алоқа хизматининг тегишли қайди (ёзуви) бўлса, ушбу буюртма хат етказиб берилган ҳисобланади. Бунда даъво аризасига ушбу қайтарилган буюртма хат (конверт) илова қилинган бўлиши лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи — тўққизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 24 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ