Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Пахта хомашёсини машина ёрдамида йиғиштириб олиш учун дала майдонларини тайёрлаш
ва зарур агротехника тадбирларини амалга ошириш

1.

Пахтани машина ёрдамида теришдан аввал технологик операцияларни ўтказишга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш (кузги шудгорлаш, далани экишга тайёрлаш, экин экиш, культивация ва чеканка қилиш, дефолиация, йиғим-терим, далаларни тозалаш).

2020 йил

январь-февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё
ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё
ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

2.

Пахтани машинада териш мўлжалланган пахта далаларининг агрофонини тайёрлаш бўйича технологик операциялар ўтказилиши устидан мониторинг олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш.

2020йил

январь-февраль

3.

Пахтанимашина ёрдамида теришдан олдин технологик операцияларни ўтказиш бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш, нашр этиш ва фермерларга тарқатиш.

2020 йил

август-сентябрь

4.

Пахтани машинада теришмўлжалланаётган ҳудудларда семинарлар ўтказиш, технологик операцияларни сифатли бажариш бўйича тавсияларни муҳокама қилиш.

2020 йил

август-сентябрь

5.

Машина терими учун тайёрланган пахта майдонини комиссия томонидан баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш.

2020 йил

май-июнь

6.

Пахтани машина ёрдамида териш самарадорлигини тушунтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш, шу жумладан, машина терими иштирокчиларини рағбатлантириш.

ҳар чоракда

7.

Пахта териш машиналарини сотиб олиш бўйича фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари билан шартномалар тузилишини таъминлаш.

2020 йил

июнь

II. Пахта териш машиналаридан самарали фойдаланишни ва уларга сервис хизмат кўрсатишни таъминлаш

8.

Пахтани машинада териш учун далаларни босқичма-босқич тайёрлашга жалб қилинадиган машиналарнинг бутун ҳалқасини ишга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (ҳайдаш техникаси, экин экишдан аввал тупроққа ишлов бериш техникаси, сеялкалар, культиваторлар, чеканка қилгичлар, пуркагичлар, пахта териш машиналари ва транспорт техникаси).

2020 йил

март

«Ўзагросервис» АЖ,

«ТҚХТЗ» АЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

9.

Пахта териш машиналарига теримдан олдин ва терим вақтида хизмат кўрсатиш дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг иш қобилиятини (тайёр ва/ёки таъмирланган) ва ишлатишга тайёрлигини комиссия томонидан баҳолаш.

2020 йил

март

10.

Пахтани машинада теришга пахта даласини тайёрлашга жалб этилган ҳар бир машинанинг ишлаши бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш, нашр этиш ва тарқатиш.

2020 йил

апрель — июнь

11.

Пахтани машинада териш назарда тутилган ҳудудларда пахта комплексининг барча машиналари техник тавсифларини тушунтириш бўйича ҳудудларда механизаторлар учун семинар-тренинглар ўтказиш.

2020 йил

июль — сентябрь

12.

Ўрнак кўрсатган механизаторларни рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил

сентябрь — ноябрь

III. Машинада терилган пахта хомашёсини ташиш, сақлаш ва қайта ишланишни таъминлаш

13.

Пахта экувчи хўжаликларни пахтани машинада теришга мослашган юқори сифатли чигит билан таъминлаш.

2020 йил
февраль-март

«Ўзпахтасаноат» АЖ,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

14.

Ҳосилни бир марта теришни ҳисобга олган ҳолда машинада териладиган пахтага қўйиладиган талабларни тайёрлаш (кўсакларнинг очилиш даражаси > 90 фоиз)

2020 йил
май — июль

15.

Пахта тозалаш заводларининг машинада терилган пахтани ташиш, сақлаш, олдиндан қуритиш, тозалаш ва қайта ишлашга тайёрлигини таъминлаш.

2020 йил
июль-август

16.

Машина ва қўлда терилган пахта сифатини, шу жумладан, машинада терилган пахта учун оширилган тарифлар бўйича ҳақ тўлашни ҳисобга олган ҳолда пахтани машинада теришнинг, ?у жумлада�, молиявий, иқтисодий самарадорлигини ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

2020 йил
май-июнь

IV. Пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш ва ўз вақтида молиялаштиришни ташкил этиш

17.

Техник топшириқларни тайёрлаш, пахта териш машиналарини йиғишни ташкил этиш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш бўйича ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бориш.

2020 йил
январь

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,
«ТҚХТЗ» АЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

18.

Тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиб, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш.

2020 йил
январь

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,
«ТҚХТЗ» АЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

19.

Бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид қилиш учун «Асака» АТБнинг савдо молиялаштиришини олиш учун керакли хужжатларни тайёрлаш
ва буюртманома бериш.

2020 йил
январь-февраль

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,

«ТҚХТЗ» АЖ,

«Асака» АТБ,

«Ўзбекинвест» компанияси,

бошқа суғурта ташкилотлари

20.

Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар сотиб олиш учун, транспорт ва бошқа хизматлар бўйича техник шартлар ва импорт шартномалар экспертизасини амалга ошириш ва экспертиза натижалари бўйича тегишли хулосаларни тақдим этиш.

зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг уч кун муддатда

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплeкс экспeртиза қилиш маркази» ДУК

21.

Зарур бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш учун кредитларнинг гаров таъминоти сифатида йиллик 0,5 фоиз миқдордаги имтиёзли тариф бўйича суғурта полисларини тақдим этиш.

2020 йил
январь

«Ўзбекинвест» компанияси,

бошқа суғурта ташкилотлари,

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,

«ТҚХТЗ» АЖ,

«Асака» АТБ

22.

«Ўзбекинвест» компанияси ва бошқа суғурта ташкилотларининг суғурта полиси остида молиялаштиришни гаров сифатида амалга ошириш
ва кейинчали пахта териш машиналарини суғурталаш.

2020 йил
январь-февраль

«Асака» АТБ,

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,

«ТҚХТЗ» АЖ,

«Ўзбекинвест» компанияси,

бошқа суғурта ташкилотлари,

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё
ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

23.

Тузилган шартномалар бўйича тўловларни амалга ошириш.

2020 йил
январь-февраль,
имзоланган шартномаларга мувофиқ

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,

«ТҚХТЗ» АЖ,

«Асака» АТБ

24.

Зарур бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар
ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш.

2020 — 2026йиллар,
имзоланган шартномаларга мувофиқ

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,

«ТҚХТЗ» АЖ

25.

Пахта териш машиналарини фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ ишлаб чиқаришни бошлаш

2020 йил
март

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,

«ТҚХТЗ» АЖ

26.

Пахта териш машиналарини сотишдан тушган маблағни фақат «Асака» банк томонидан берилган кредитларни қайтариш ва аккредитивларни 1 йилдан ошмаган муддатда тўлиқ тўлаш учун ажратиш.

2020 — 2021
йиллар

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,

«ТҚХТЗ» АЖ,

«Асака» АТБ

27.

Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари билан пахта териш техникасини сотиб олиш учун алоқадор лизинг ташкилотларига кредит линиясини ажратиш тўғрисида музокаралар олиб бориш.

2020 йил
январь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

28.

Кредит битими лойиҳасини тайёрлаш ва унинг имзоланишини таъминлаш.

2020 йил
май

Молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

29.

Пахта териш техникасини харид қилишдан манфаатдор бўлган фермер хўжаликлари рўйхатини шакллантириш.

2020 — 2025
йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

30.

Фермер хўжаликлари ва алоқадор лизинг ташкилотлари ўртасида лизинг шартномалари тузилишини таъминлаш.

2020 — 2026
йиллар

Лизинг ташкилотлари,

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё
ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси