04.09.1996 йилдаги 306-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОМУСИ»НИ НАШР ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқимизнинг кўп асрлик бой ва сермазмун тарихи, маданияти, анъаналари, илмий-бадиий кашфиётларини, Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизацияси тараққиётидаги ўрнини тўлалигича ва муносиб илмий акс эттириш, ҳозирги кунда республикамизнинг замонавий ва илғор давлатни шакллантириш ва тараққий топтириш бўйича олиб бораётган улкан бунёдкорлик фаолиятини ёритиб бериш, шу мақсадларда лозим бўлган маълумотларни жамлаш, умумлаштириш ҳамда кенг оммага етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жаҳон қомусчилигининг бой тажрибаларини ўрганиш асосида «Ўзбекистон Республикаси Қомуси»нинг илмий концепциясини ишлаб чиқиш ва шунга мувофиқ янги қомусни яратиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби иловага* биноан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ишчи гуруҳнинг янги қомус илмий концепцияси ва бош таҳрир ҳайъати таркиби бўйича таклифларини уч ой муддат ичида умумлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш қомуслар бош таҳририятига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа вазирликлар, идоралар, илмий ва ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикаси Қомуси» жилдлари мақолаларини тайёрлаш ва тегишли тақризлар уюштириш жараёнига атоқли олимлар ва етакчи мутахассисларни жалб қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Қомуси» учун ёзилган мақолалар илмий иш сифатида баҳолансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда 1997—2005 йиллар давомида ўзбек тилида кўп жилдли «Ўзбекистон Республикаси Қомуси» олий илмий савияда тайёрланишини ва 50 минг нусхада юқори сифатли нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилдан бошлаб ҳар йили «Ўзбекистон Республикаси Қомуси» жилдларини тайёрлаш ва нашр этиш харажатларининг 50 фоизини республика бюджети ҳисобидан қоплашни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 4 cентябрь,

306-сон