Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги айрим муассасалари ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини янада илгари суриш ва амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида:
1. 2020 йилнинг 1 февралидан Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси (кейинги ўринларда — Доимий ваколатхона) ва Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги (АҚШ) Бош консулхонаси (кейинги ўринларда — Бош консулхона) штатлар жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тегишли равишда ўзгартирган ҳолда тегишлича ҳайдовчи-механик ва биринчи котиб қўшимча лавозимлари киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси янгиланган штатлар жадваллари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Доимий ваколатхона ва Бош консулхонанинг 2020 йилдаги таъминоти учун харажатлар сметасини штат жадвалларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Доимий ваколатхона ва Бош консулхона харажатларини штат жадвалларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда жорий молия йилининг бюджетида хориждаги муассасаларни молиялаштириш бўйича тасдиқланган микдорлар доирасида молиялаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4318-сон қарорининг 28-иловаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 апрелдаги 192-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 353-сон қарорининг 5 ва 6-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 7 январь,
ПҚ-4558-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4848-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 январдаги ПҚ-4558-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги (АҚШ) Бош консулхонаси штатлар жадвали
|
Лавозим |
Штат бирликлари сони |
Элчи маошига нисбатан ходимнинг маоши, фоизларда (3000) |
Ойлик маош |
Йиллик иш ҳаки фонди | |
|
Дипломатик таркиб | |||||
|
1. |
Бош консул |
1 |
85% |
2 550 |
30 600 |
|
2. |
Биринчи котиб |
1 |
75% |
2 250 |
27 000 |
|
3. |
Учинчи котиб |
1 |
65% |
1 950 |
23 400 |
|
Жами: |
3 |
6 750 |
81 000 | ||
|
Маъмурий-техник таркиб | |||||
|
1. |
Катта бухгалтер ва канцелярия мудири* |
1 |
65% |
1 950 |
23 400 |
|
2. |
Маҳаллий аҳоли ёки ишчиларнинг оила аъзолари орасидан ёлланадиган ходимлар |
— |
2 500 |
30 000 | |
|
Жами: |
1 |
4 450 |
53 400 | ||
|
Умумий: |
4 |
11 200 |
134 400 | ||
* Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги (АҚШ) Бош консулхонаси катта бухгалтери зиммасига ўриндошлик асосида Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси катта бухгалтери функцияси юклатилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 07/20/4558/0033-сон)