Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Узлуксиз маънавий тарбия КОНЦЕПЦИЯСИ

I боб. Умумий қоидалар

II боб. Концепциянинг мақсад ва вазифалари

III боб. Концепцияда белгиланган вазифаларни оила ва узлуксиз таълим тизимида амалга ошириш

IV боб. Оилаларда узлуксиз маънавий тарбияни амалга ошириш

V боб. Мактабгача таълим тизимида узлуксиз маънавий тарбияни амалга ошириш

VI боб. Умумий ўрта таълим тизимида маънавий тарбияни амалга ошириш

VII боб. Ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим тизими, ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшлар ўртасида узлуксиз маънавий тарбияни амалга ошириш

VIII боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

2-ИЛОВА
Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини амалга ошириш ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни мустақил ҳаётга дунёқараши кенг, фаол фуқаролар этиб тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси карор қилади:
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган аҳоли, айниқса ёшлар тарбияси билан боғлик вазифаларни самарали амалга ошириш, уларни тинч-осойишта ҳаёт учун энг зарур таянч компетенциялар билан таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун
масъуллар

I. Оилаларда узлуксиз маънавий тарбияни амалга ошириш

1.

Жамиятда миллий тарбия анъаналари, қадриятларини тиклаш, оила институтини мустаҳкамлаш, ривожлантириш, замонавий оила маънавияти мезонларини жорий этишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш, молиялаштириш, ўтказиш ҳамда тадқиқот натижаларини ҳаётга татбиқ этиш.

1.Фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2.Тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш ва амалга ошириш.

3.Тадқиқот натижалари бўйича рисолалар, ўқув-методик қўлланмалар, китоблар чоп этиш, мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш.

2020 — 2030 йиллар

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал этишнинг ҳуқуқий ва педагогик-психологик асосларини ўргатиш, ажралишларнинг олдини олишда «Ота-она фарзандини вояга етгунига қадар боқиш ва тарбиялаш учун жавобгар» принципига асосланган «Ота-оналик — бахт ва бурч» тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

1. Тарғибот тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил
3 — 20 февраль

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

2. Тарғиботчилар гуруҳини шакллантириш.

20 — 27 февраль

3. Тарғибот тадбирларини манзилли ташкил этиш.

2 март —

1 декабрь

3.

Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбияси, оилавий қадриятларимизга зид бўлган турли маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиш.

1. Оилавий қадриятларга зид бўлган маънавий таҳдидларни аниқлаш.

2020 йил
8 — 28 февраль

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

2. Маънавий таҳдидларнинг профилактикаси бўйича режа ишлаб чиқиш.

1 — 10 март

3. Махсус соҳа вакилларидан иборат экспертлар гуруҳини шакллантириш.

2 — 10 апрель

4. Профилактик тадбирлар ташкил этиш.

мунтазам

4.

Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси асосида ҳомиладор аёллар, ёш оналар, қайноналар ўртасида ижтимоий-педагогик, психологик туркум суҳбатлар, учрашувлар, семинарлар дастурларини ташкил этиш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат экспертлар гуруҳини шакллантириш.

2020 йил

10 — 20 февраль

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Ижтимоий-педагогик, психологик суҳбатлар дастурини ишлаб чиқиш.

1— 27 март

3. Жадвал асосида суҳбатларни ўтказиш.

мунтазам

5.

Ота-оналар тарбиясида бўлган 3 ёшгача болалар учун мўлжалланган алла, эртаклардан тўплам ҳолида аудио ва видеоматериаллар яратиш.

1. Мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

1 — 30 апрель

Ижрочилар маблағлари

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги

2. Болалар учун мўлжалланган алла, эртаклар тўпламларини шакллантириш.

1 май —
3 август

3. Тўпламнинг аудио ва видео материалларини яратиш.

17 август —
2 ноябрь

4. Тайёрланган тўпламни электрон тарзда тарқатиш.

мунтазам

6.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини амалга ошириш жараёнини мувофиқлаштирувчи «Маънавий тарбия» республика жамоатчилик кенгашини ташкил этиш.

1. «Маънавий тарбия» республика жамоатчилик кенгаши низомини ишлаб чиқиш.

2020 йил
15 январь —
20 апрель

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Кенгаш аъзолари таркиби рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

20 — 27 апрель

3. Мамлакатда амалга оширилаётган узлуксиз маънавий тарбия жараёнини мунтазам ўрганиш, масъул ташкилотлар томонидан зарур топшириқ ҳамда вазифаларни амалга ошириш.

мунтазам

7.

Мамлакатимизда болалар учун ишлаб чиқарилаётган ва хориждан кириб келаётган кийимлар, ўйинчоқлар, қўғирчоқлар, компьютер ўйинлари, матбаа ва маиший маҳсулотларнинг маънавий, тарбиявий, ғоявий, тиббий-гигиениктаҳлилларини олиб бориш ва тегишли вазирликлар ва идораларга таклифлар киритиб бориш.

1. Тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

1 — 8 май

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

«Ўзстандарт» агентлиги,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Таҳлиллар натижалари бўйичамониторинг ва назоратни ташкил этиш.

11 май —
29 июнь

3. Ишчи гуруҳ томонидан доимий равишда таҳлилий натижалар асосида тегишли идора ва ташкилотларга таклифлар киритиб бориш.

мунтазам

8.

Оилаларда меҳр-оқибат, одамийлик, ота-оналарга ҳурматва садоқат каби фазилатларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясига бўлган эътибор ва масъулиятни кучайтиришга қаратилган «Оилада фарзанд тарбиясига эътибор», «Менинг фарзандим — Ватаним фахри!» мавзуларида телекўрсатув ва радиоэшиттириш туркумини яратиш.

1. Мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

10 — 24 январь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Туркум телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар сценарийларини ишлаб чиқиш.

1 февраль —
1 апрель

3. Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни доимий равишда эфирга узатиб бориш.

мунтазам

9.

Фарзандларимизни халқимизга хос юксак маънавий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида миллий ахлоқий фазилатларни қарор топтириш мақсадида «Бир болага етти қўшни — ота-она» анъанасини тиклаш, жамоатчиликнинг тарбиявий масъулиятини оширишга қаратилган ижтимоий тармоқларда хештеглар ташкил этиш.

1. Хештег лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

2 — 25 март

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

2. Хештегларни ижтимоий тармоқларда доимий равишда оммалаштириш.

мунтазам

10.

Узлуксиз маънавий тарбия амалиётида тўпланган ижобий тажрибани оммалаштириш мақсадида:

«Ёш ота-она китоби» методик қўлланмасини тайёрлаш;

«Миллий тарбия мактаби» рукни остида мультимедиали тақдимотлар туркумини яратиш.

1. Мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

6 — 15 январь

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ишчи гуруҳ томонидан «Ёш ота-она китоби» методик қўлланмасини тайёрлаш.

2020 йил
3 февраль —
4 март

3. «Тарбия мактаби» рукни остида мультимедиали тақдимотлар туркуминиишлаб чиқиш.

5 март —
3 август

4. Узлуксиз маънавий тарбия амалиётида тўпланган ижобий тажрибани оммалаштириш.

мунтазам

II. Мактабгача таълим тизимида узлуксиз маънавий тарбияни амалга ошириш

11.

Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси асосида 3 — 6 (7) ёшли болаларни маънавий тарбиялаш, уларда шахсий фазилатлар, жумладан, ўз туйғуларини бошқариш, миллий анъаналарга қизиқтириш, яқинларга ғамхўрлик қилиш каби эҳтиёжларни шакллантиришга қаратилган «Бахтли бола маънавияти» комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. «Бахтли бола маънавияти» комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил
13 — 30 март

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги

2. Режа асосида «Бахтли бола маънавияти» комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

режа
асосида

12.

Ота-оналар ва тарбиячиларнинг бола тарбияси борасидаги билим, кўникма, малака ва компетенцияларни оширишга қаратилган илғор педагогик ва ахборот технологияларига асосланган ҳудудий ўқув-тренинглар, семинарлар, форумлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Бола тарбияси борасидаги билим, кўникма, малака ва компетенцияларни оширишга қаратилган илғор педагогик ва ахборот технологиялари бўйича материаллар тўплаш.

2020 йил
4 март —
7 апрель

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги,
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Ҳудудий ўқув-тренинглар, семинарлар, форумлардастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

8 апрель —

7 май

3. Ишлаб чиқилган дастур асосида ҳудудий ўқув-тренинглар, семинарлар, форумлар ташкил этиш.

режа асосида

13.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Оилавий», «Болажон», нодавлат телерадиоканаллар, болалар нашриётлари ва оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси асосида такомиллаштириш.

1. «Оилавий», «Болажон» ва нодавлат телерадиоканаллар, болалар нашриётлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2020 йил
12 — 25 март

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

2. Чора-тадбирлар асосида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизими, болалар нашриётлари ва оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш.

мунтазам

14.

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун тайёрланадиган спектакллар, куй-қўшиқ ва рақслар, турли театрлаштирилган томошалар, саҳна кўринишлари, миллий ўйинлар сценарийларини ишлаб чиқиш.

1. Масъул идоралар ва ташкилотлар вакиллари томонидан ижодий гуруҳни шакллантириш.

2020 йил
14 — 28 февраль

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги

2. Спектакллар, куй-қўшиқ, рақс ва турли театрлаштирилган томошалар, саҳна кўринишлари, миллий ўйинлар сценарийларини ишлаб чиқиш.

2 март — 4 май

3. Тайёрланган сценарийлар лойиҳаларини мактабгача таълим муассасаларига тегишли тартибда етказиш.

режа асосида

15.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар мамлакатимиздаги барча мактабгача таълим муассасаларини ўзбек миллий эртаклари, афсонавий қаҳрамонлар, буюк боболаримиз, қадимий миллий меъморчилик обидалари, мамлакатимиз табиати, Ватан тимсоллари асосида безаш, жиҳозлаш тартибини ва кўргазмали намуналарини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалга ошириш.

1. Масъул идоралар ва ташкилотлар вакиллари томонидан ижодий гуруҳни шакллантириш.

2020 йил

14—27 февраль

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Бадиий академияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ўзбек миллий эртаклари, афсонавий қаҳрамонлар, қадимий миллий меъморчилик обидалари, мамлакатимиз табиати, Ватан тимсоллари асосида безаш, жиҳозлаш тартибини ва кўргазмали намуналарини ишлаб чиқиш.

3 март—3 май

3. Тайёрланган кўргазмали намуналарини мактабгача таълим муассасаларига тегишли тартибда етказиш.

режа асосида

16.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва таълим тилидан қатъи назар мамлакатимиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида давлат тилини ўргатиш, болаларда ўзбек тилига нисбатан муҳаббат уйғотиш мақсадида турли тарбиявий тадбирлар ўтказишга қаратилган методик қўлланмалар, сценарий тўпламларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

1. Масъул идоралар ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни тузиш.

2020 йил

10 — 20 февраль

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Давлат тилини ўргатишга қаратилган тарбиявий тадбирлар методик қўлланмаларини яратиш.

21 февраль —

25 июнь

3. Тарбиявий тадбирларнинг сценарий тўпламларини ишлаб чиқиш.

21 февраль —

25 июнь

4. Ишлаб чиқилган тарбиявий методик қўлланмалар, сценарий тўпламларини амалиётга жорий этиш.

мунтазам

17.

Болаларда ижобий хулқ мотивларини шакллантириш бўйича «Бола азиз, одоби ундан азиз» мавзусида мультимедиа дастурлари, эртак, матал, афсона, достон, мақолларнинг аудио ва видеомаҳсулотларини тайёрлаш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил
9 — 16 март

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Мактабгача таълим вазирлиги

2. «Бола азиз, одоби ундан азиз» номлимультимедиа асарлари (эртак, матал, афсона, достон, мақоллар)нинг аудио ва видео маҳсулотларини яратиш.

17 март —

18 август

3. Тайёрланган аудио ва видео маҳсулотларини тегишли тартибда жойларга етказиш.

режа асосида

18.

Барча турдаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларида «Ўзбекистон — менинг Ватаним!» туйғусини шакллантириш, уларда давлат рамзларига ҳурмат ҳиссини тарбиялашга қаратилган тарбиявий тадбирларни ўтказиш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

7 — 14 февраль

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. «Ўзбекистон — менинг Ватаним!» номли тарғибот тадбирлари сценарийсини ишлаб чиқиш.

18 февраль —

19 май

3. Сценарий асосида жойларда тарғибот тадбирларини ўтказиш режасини тайёрлаш.

19 — 29 май

4. Режа асосида жойларда «Ўзбекистон — менинг Ватаним!» номли тарғибот тадбирларини ўтказиш.

мунтазам

19.

Ўғил болаларда мардлик, шижоат, миллий ғурур, қатъият, тадбиркорлик, орият, қиз болаларда ибо, ҳаё, қаноат, меҳнатсеварлик каби маънавий-ахлоқий фазилатларни шакл-лантиришга қаратилган сериаллар, миллий қўғирчоқ ва мульти-пликацион фильмлар яратиш, уларни телеканалларда прайм-тайм вақтларида намойиш этишни таъминлаш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ижодий гуруҳ тузиш.

2020 йил

7 — 16 январь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги,

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Болалар учун сериаллар, миллий қўғирчоқ ва мультипликацион фильмлар сценарийларини яратиш.

17 январь —
18 июнь

3. Ишлаб чиқилган сериаллар, қўғирчоқ ва мультипликацион фильмларни телеканаллардаги прайм-тайм вақтларида намойиш этиш.

мунтазам

20.

Болаларда атроф муҳит озодалиги, шахсий гигиена, табиатни асраб-авайлашга қаратилган экологик тарбиямазмунидаги «Она табиатни асрайлик!» рукнида тарбиявий роликлар яратиш.

1. Роликлар сценарийларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

10 февраль —

13 апрель

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги,

Молия вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Ишлаб чиқилган тарбиявий роликларни оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш.

мунтазам

21.

Болаларда орзуга интилиш, ижодий фикрлаш, яратувчанлик, ички қобилиятларини юзага чиқаришга қаратилган ақлий ва ҳаракатли ўйинлар, конструкторлик ўйинлари ва ўйинчоқларнинг «Болалар дунёси» вариатив ўйинлар мажмуасини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

6 — 19 март

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги

2. «Болалар дунёси» вариатив ўйинлар дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 апрель

2021 йил

13 август

3. Ишлаб чиқилган вариатив дастурни тегишли тартибда жойларга етказиш.

мунтазам

22.

Мактабгача таълим муассасалари ҳудудида болаларни мардлик, шижоат, қатъият, зукколик, жасорат, гўзаллик, олижаноблик, меҳр-шафқат намуналарини ўзида акс эттирган миллий сиймолар, миллий эртаклар
ва мултьфильм қаҳрамонлари кўринишлари ва лавҳалари акс этган ҳайкалчалар мажмуаларини ўрнатиш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

8 — 18 февраль

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги,
Ўзбекистон Бадиий академияси,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Миллий сиймолар, миллий эртаклар ва мултьфильм қаҳрамонлари образлари асосида ҳайкалчалар мажмуасини ишлаб чиқиш.

20 февраль —

22 август

3. Тайёрланган маҳсулотларни мактабгача таълим муассасалари ҳудудларида ўрнатилишини ташкил этиш.

мунтазам

III. Умумий ўрта таълим тизимида маънавий тарбияни амалга ошириш

23.

«Узлуксиз маънавий тарбия» рукнида ота-оналар, педагоглар, болалар ва ўсмирлар учун дарсликлар, адабиётлар, медиамаҳсулотлар, илмий-методик мажмуасини яратиш.

Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва режалари асосида ўқувчиларда ёшига мос таянч маънавий-ахлоқий фазилатлар, компетенцияларни шакллантириш.

I — XI синфлар учун «Одобнома», «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари», «Динлар тарихи» фанларини бирлаштирган ҳолда «Тарбия» фанини жорий қилиш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

6 — 15 январь

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси

2. «Узлуксиз маънавий тарбия» рукнида дарсликлар, адабиётлар, медиа маҳсулотлар, илмий-методик мажмуасини яратиш.

2019 йил декабрь —

2020 йил декабрь

3. «Узлуксиз маънавий тарбия» рукни остида тайёрланган материалларасосида давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва режаларига янгиликлар киритиб бориш.

мунтазам

4. «Узлуксиз маънавий тарбия» концепцияси асосида I — XI синфлар учун «Тарбия» фани дарслигини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

режа асосида

24.

«Беш муҳим ташаббус» доирасида умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган тўгараклар фаолиятини маънавий тарбиянинг самарали ва таъсирчан машғулот ва тадбирлари билан бойитиш.

1. «Беш муҳим ташаббус» асосида тўгаракларнинг намунавий дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

12 февраль —

14 апрель

Халқ таълими вазирлиги,
Маданият вазирлиги,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг
5 та ташаббуси лойиҳа офиси» ННТ

2. Ишлаб чиқилган дастурни умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этилган тўгараклар фаолиятига жорий этиш.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб мунтазам

25.

Умумтаълим мактабларида миллий ғоя тамойилларини тарбия жараёнига чуқур сингдириш, ўқувчиларга миллий тарбия асосларини тўлақонли тушунтириш, аждодларимизнинг тарбияга оид таълимотларини ёшларга етказишга қаратилган «Тарбия» фанини жорий этиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 1 — 11-синфлари учун «Тарбия» фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш бўйича тузувчилар гуруҳини шакллантириш.

2020 йил
15 январь

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Умумий ўрта таълим муассасаларининг I — XI синфлари учун «Одобнома», «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари», «Динлар тарихи» фанларини бирлаштирган ҳолда «Тарбия» фанини жорий қилиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий, илмий-методик ишлар комплексини амалга ошириш.

март

3. Умумтаълим муассасалари 1 — 9-синфлари ва 10-11-синфларига мўлжалланган «Тарбия» фани дарсликлари, мультимедиа иловалари ва ўқув-методик мажмуаларга буюртмаларни шакллантириш.

июль

26.

Умумтаълим муассасаларининг «Тарбия» фани ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда амалга ошириш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

14 — 30 январь

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази, тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. «Тарбия» фани ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш.

5 февраль —
6 май

3. «Тарбия» фани ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурлари ва жадвалини ишлаб чиқиш.

8 май — 19 май

4. «Тарбия» фани ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини доимий ташкиллаштириш.

режа асосида

27.

Ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла мутахассислари учун маънавий тарбия индикаторлари ва тарбиялаш методлари билан бойитилган «Фазилатли авлод» ва бошқа методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

1. Масъул идоралар ва ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳни тузиш.

2020 йил

6 — 10 январь

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Халқ таълими вазирлиги,
тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. «Фазилатли авлод» ва бошқа методик қўлланмалар ишлаб чиқиш.

2020 йил

6 январь — 6 июль

3. Ўқитувчилар ва ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидагибилимларини янада бойитиш мақсадида «Фазилатли авлод» қўлланмаси тақдимотини ўтказиш.

режа асосида

28.

Умумий ўрта таълим мактабларида буюк маърифатпарвар сиймолар меросини тарғиб этишга қаратилган «Ўн икки ой — ўн икки аллома» китобхонлик ойликларини ўтказиш.

1. «Ўн икки ой — ўн икки аллома» китобхонлик ойлиги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

6 январь —
7 май

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Китобхонлик ойлиги доирасида тавсия этилаётган алломалар ҳаёти ва ижодига бағишланган акциялар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижтимоий тармоқларда хештеглар ўтказиш.

2020-2021 ўқув йилдан бошлаб режа асосида

3. «Ўн икки ой — ўн икки аллома» китобхонлик ойликларини ўтказиш ва уларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

мунтазам

29.

Аҳоли, педагоглар, жамоатчилик, болалар орасида узлуксиз маънавий тарбия тизими самарадорлигини ўрганиш, баҳолаш ва такомиллаштиришга қаратилган бир йилда икки марта ижтимоий сўровномалар ўтказиш.

1. Ижтимоий сўровномалар ўтказиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2020 йил

12 — 17 февраль

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Халқ таълими вазирлиги,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Ижтимоий сўровномалар намуналари ҳамда ижтимоий тадқиқот дастурини ишлаб чиқиш.

19 февраль —

10 апрель

3. Белгиланган ҳудудларда ижтимоий сўровномаларни ўтказиш ва натижаларни умумлаштириш.

15 апрель —
29 май

4. Таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва шу асосда мутасадди идораларга таклифлар киритиш.

мунтазам

30.

Таълим муассасаларида ўқувчиларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, давлат рамзларига ҳурмат руҳида тарбиялашгақаратилган янги ва таъсирчан шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

1. Масъул идоралар ва ташкилотлар вакилларидан иборат ижодий гуруҳни шакллантириш.

2020 йил

7 — 12 июнь

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Халқ таълими вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Янги ва таъсирчан шаклларсценарийларини ишлаб чиқиш.

14 июнь —
14 август

3. Барча таълим муассасаларида белгиланган сценарийларга асосан тегишли вазифаларни жорий этиш.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб

31.

Ўғил болаларда мардлик, шижоат, миллий ғурур, қатъият, тадбиркорлик, орият, қиз болаларда ибо, ҳаё, қаноат, меҳнатсеварлик каби маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга қаратилган тренинглар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Тренинглар дастурларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

13 апрель —
17 июль

Ижрочилар маблағлари

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,

Халқ таълими вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Соҳа вакилларидан иборат тренерлар гуруҳини шакллантириш.

20-27 июль

3. Тарқатма материаллар, методик кўрсатмалар ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

1 — 20 август

4. Белгиланган режа асосида тренинг машғулотларини ўтказиш.

10 сентябрь —

20 декабрь

32.

Қиз болаларда она Ватанга муҳаббат, миллий ғояга садоқат,меҳнатсеварлик, жонкуярлик, оилапарварлик, ибо, ҳаё, нафосат, дид-фаросат, қаноат, вафодорлик, меҳрибонлик, раҳмдиллик, камтарлик, зийраклик, меҳмондўстлик, болажонлик, муросалилик, орасталик, саранжомлик, хушмуомалалик, пазандалик каби малакаларни шакллантиришгақаратилган тренинглар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Тренинглар дастурларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

13 апрель —
17 июль

Ижрочилар маблағлари

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,

Халқ таълими вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Соҳа вакилларидан иборат тренерлар гуруҳини шакллантириш.

20 27 июль

3. Тренинг учун зарур бўлган тарқатма материаллар, методик кўрсатмалар ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

1 — 20 август

4. Белгиланган режа асосида тренинг машғулотларини ўтказиб бориш.

10 сентябрь —

20 декабрь

33.

Болалар ва ўсмирларни маънавий тарбиялашда дунёдаги ривожланган мамлакатларнинг миллий тарбия борасидаги илғор ютуқларини ўрганиш, халқаро илмий алоқаларни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, халқаро конференциялар ўтказиш, илмий-методик адабиётлар, рисолалар чоп этиш.

1. Етакчи халқаро таълим марказлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш.

2. Миллий тарбия борасидаги илғор ютуқ ва халқаро тажрибани ўрганиш, хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини амалга ошириш.

3. «Миллий маънавий тарбия» мавзусида халқаро конференция ўтказиш.

4. Илмий-методик адабиётлар, рисолалар чоп этиш.

2020-2021 йилларда

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

34.

Республикадаги малакали дизайнер ва модельерларни кенг жалб этган ҳолда болалар, ўсмирлар, ёшлар учун миллий асосдаги замонавий кийимлар тарғиботига бағишланган ҳар фаслда «Янги мавсум либослари» республика кўрик-танлови ва кўргазмасини ташкилэтиш.

1. Идора ва ташкилот вакилларидан иборат ижодий гуруҳ тузиш.

2020 йил

5 — 10 март

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ўзбекистон Бадиий академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. «Янги мавсум либослари» республика кўрик-танлови низомини ишлаб чиқиш.

13 март —
20 апрель

3. Таълим муассасаларида «Янги мавсум либослари» республика кўргазмасини ташкилэтиш.

ҳар чоракда режа асосида

4. Танлов ғолибларини рағбатлантириш, энг яхши намуналарни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб этиш.

мунтазам

35.

Болаларда миллий мумтоз ижрога муҳаббат уйғотиш, уларга мос янги ашула ва рақслар яратишни рағбатлантириш учун «Мумтоз садолар», «Куйла ёшлигим», «Беғубор болалик», «Дилхирож»каби республика танловларини ташкил этиш.

1. Масъул идоралар ва ташкилотлар вакилларидан иборат ижодий гуруҳ тузиш.

2020 йил

10 — 22 июнь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази, тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. «Мумтоз садолар», «Куйла ёшлигим», «Беғубор болалик», «Дилхирож» республика танловини зомини ишлаб чиқиш.

24 июнь —
22 август

3. Белгиланган режа асосида таълим муассасаларида «Мумтоз садолар», «Куйла ёшлигим», «Беғубор болалик», «Дилхирож» республика танловларини ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларива ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб этиш.

6 сентябрь —

28 декабрь

36.

Ҳудудий Маънавият ва маърифат кенгашлари орқали оммавий ахборот воситалари, мамлакатимиздаги мавжуд ташқи тасвирий тарғибот ва реклама воситаларида миллий маънавий тарбия мавзусида намунали лавҳалар, роликлар, маълумотлар бериб борилишини мунтазам йўлга қўйиш.

1. Мамлакатимиздаги мавжуд ташқи тасвирий тарғибот ва реклама воситаларида миллий маънавий тарбия мавзусида намунали лавҳалар, роликлар, маълумотлар бериб бориш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил

12 март —
14 май

Ижрочилар маблағлари

Ҳудудий маънавият ва маърифат Кенгашлари, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси

2. Намунали лавҳалар, роликлар ва маълумотлар баъзасини шакллантириш.

15 май —
19 июль

3. Тайёрланган материаллар асосида ташқи тасвирий тарғибот ва реклама воситаларига маълумотлар жойлаб бориш.

мунтазам

37.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар барча таълим муассасалари, жумладан, таълим бошқа тилда олиб бориладиган мактабларда давлат тилига ҳурмат, миллий маънавий мерос ва қадриятларгақизиқишни рағбатлантириш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, маънавий-маърифий тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Давлат тилига ҳурмат, миллий маънавий мерос ва қадриятларга қизиқишни рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

12 июнь —
15 август

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Халқ таълими вазирлиги,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Дастур асосида барча таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб бориш.

режа асосида мунтазам

38.

Таълим муассасаларидаги «Камалак» болалар ташкилоти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти маънавий-маърифий фаолиятини Концепция мазмунидан келиб чиқиб такомиллаштириш, ўқувчиларнинг маънавий фаоллиги ва ташаббускорлигини ривожлантириш.

1. «Камалак» болалар ташкилотиниривожлантириш юзасидан ҳамкорлик чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

15 июнь —
29 июль

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Халқ таълими вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Ўқувчилар ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган кўрик-танловлар ташкил этиб борилишини йўлга қўйиш.

режа асосида мунтазам

39.

Мактабдан ташқари таълим муассасалари, «Баркамол авлод» марказлари таркибидаги тўгараклар фаолияти мазмунини Концепция талаблари асосида қайта ташкил этиш.

1. Масъул идоралар ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни тузиш.

2020 йил

9 апрель —
18 июль

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Халқ таълими вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. «Баркамол авлод» марказлари таркибидаги тўгараклар мазмунига Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси мазмуни талаблари юзасидан таклифлар киритиш.

22 июль —

21 август

40.

Ўқувчи ёшларни миллий ҳунармандчилик, замонавий касб-ҳунар сирларини ўрганишга рағбатлантириш, «Устоз — шогирд» анъаналарини тиклаш ҳаракатини амалга ошириш.

1. Тегишли идоралар ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

12 — 19 май

Халқ таълими вазирлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

тегишли вазирликлар, ва идоралар

2. «Устоз-шогирд» анъанасининг янги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

22 май —
23 апрель

3. Барча таълим муассасаларида «Устоз — шогирд» анъаналарини амалга ошириш.

мунтазам

41.

Мамлакатимизда ташкил этилган «Президент мактаблари», «Ижод мактаблари», «Темурбеклар мактаблари» каби турли йўналишлардаги ихтисослаштирилган мактаблар ва бошқа таълим муассасаларидаги иқтидорли болалар ва ўсмирларнинг эришаётган ютуқ ва натижаларини кенг тарғиб этиш орқали ўқувчилар орасида илмга бўлган интилишни кучайтириш.

1. «Президент мактаблари», «Ижод мактаблари», «Темурбеклар мактаблари» ҳамда бошқа ихтисослаштирилган мактаблар ёшлари эришган ютуқларни оммалаштиришга оид телекўрсатув
ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш.

2020 йил

14 сентябрь —

16 ноябрь

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

2. Мазкур мактаблардаги ёшлар фаолияти бўйича «Менинг эришган ютуқларим» мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказиш.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб режа асосида мунтазам

42.

Мамлакатимиздаги ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва таълим тилидан қатъи назар барча умумий ўрта таълим муассасаларида «Ўзбекистон — менинг бахтим, менинг келажагим!» дебномланган 6 — 11 синф ўқувчилари ўртасида иншолар танловини ўтказиш, энг яхши иншо намуналарини чоп этиш ва муаллифларини рағбатлантириш.

1. Тегишли идоралар ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

9 — 14 ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Халқ таълими вазирлиги,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. «Ўзбекистон менинг бахтим, менинг келажагим!» умуммиллий иншолар танлови низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

15 ноябрь —

19 декабрь

3. Режа асосида танловнинг туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларини ўтказиш.

2020-2021 ўқув йили давомида

4. Танловдаги энг яхши иншо намуналарини чоп этиш ҳамда муаллифларини рағбатлантириш.

мунтазам

5. Танловдаги энг яхши иншо намуналарини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, даврий нашрлар ва журналларда чоп этиш.

мунтазам

43.

Ўқувчилар учун маънавий ибрат тимсоли бўлиб хизмат қиладиган тарихий ва замонавий қаҳрамонлар образлари акс этган театр ва кино асарлари, бадиий адабиёт намуналарини яратиш.

1. Тегишли идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

12 — 20 март

Ижрочилар маблағлари

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,

Молия вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Тарихий ва замонавий қаҳрамонлар образлари акс этган театр ва кино асарлари, бадиий адабиёт намуналарини яратиш.

24 март —
23 июль

3. Ишлаб чиқилган театр ва кино асарлари, бадиий адабиёт намуналарини белгиланган тартибда жойларга етказиш.

режа асосида

44.

Умумтаълим мактабларида миллий ўйинлар, спорт мусобақалари мазмунини миллий тарбия руҳи билан бойитиш, унинг миллий ғурур, орият, ҳалоллик, мардлик, ирода каби фазилатлар асосида ўқувчиларни бирлаштириш шаклларини ишлаб чиқиш, миллий ва жамоавий спорт ўйинлари спартакиадаларини ташкил этиш.

1. Масъул идоралар ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

6 — 12 январь

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Миллий ўйинлар, спорт мусобақалари мазмунини миллий тарбия руҳи билан бойитиш асосида ўқувчиларни бирлаштириш шаклларининг янги тартибини ишлаб чиқиш.

15 январь —

27 февраль

3. Умумтаълим мактаблари ўртасида миллий ва жамоавий спорт ўйинлари спартакиадаларини ўтказиш.

3 март —
27 ноябрь

45.

Аждодларимизнинг бой маънавий меросини ахлоқий фазилатлар мажмуи бўлган миллий тарбия анъаналари, воситалари, шаклларини ўрганиш мақсадида мамлакатимиз ҳудудларига этнопедагогик экспедицияларни ташкил этиш.

Тўпланган тарбиявий мерос асосида китоб ва қўлланмалар, кўпжилдли «Миллий тарбия энциклопедияси»ни яратиш ҳамда чоп этиш, ундан амалий мақсадларда фойдаланиш учун мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш ва мобил иловаларини яратиш бўйича грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат олимлар гуруҳини тузиш.

2020 йил

19 — 24 февраль

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Молия вазирлиги,

Фанлар академияси,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Ишчи гуруҳ томонидан этнопедагогик экспедициянинг фаолият дастурини ишлаб чиқиш.

26 февраль —

27 март

3. Этнопедагогик экспедиция манзилларини аниқлаш.

режа асосида

4. Экспедиция натижалари бўйича кўп жилдли «Миллий тарбия энциклопедияси»ни яратиш ва чоп этиш.

режа асосида

5. Экспедицияда тўпланган манбалардан фойдаланиб мультимедиа маҳсулотлари ва мобил иловалар яратиш бўйича грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

режа асосида

46.

«Миллий тарбия ва замон» мавзусида ҳар йили бир марта республика илмий-методик конференциясини ўтказиш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

8 — 12 апрель

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Молия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги

2. «Миллий тарбия ва замон» мавзусидаги конференция дастурини ишлаб чиқиш.

13 — 20 апрель

3. Белгиланган тартибда конференцияни ўтказиш ва унда кўтарилган масалалар бўйича тўплам ва рисолалар чоп этиш.

сентябрь режа асосида

47.

Телерадиоканалларда тарбия мавзуларида ток-шоулар, кўрсатув ва эшиттиришлар, ижтимоий тармоқларда «Тарбия мактаби»,«Сўранг! Жавоб берамиз, ўргатамиз» рукнида педагогик челленжлар ташкил этиш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

14-22 май

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоцияцияси,

Халқ таълими вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. «Сўранг! Жавоб берамиз, ўргатамиз» рукнидаги педагогик челленжлар дастурини ишлаб чиқиш.

22 май —
7 июнь

3. Челленжларни доимий равишда ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш.

мунтазам

IV. Ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим тизими, ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшлар ўртасида узлуксиз маънавий тарбияни амалга ошириш

48.

Ёшларнинг келажакка ишончи, мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилишни шахснинг устувор хусусияти сифатида мустаҳкамлаш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини кучайтиришга қаратилган тренинглар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда маҳаллалар ва таълим муассасаларида жорий қилиш.

1. Соҳа вакилларидан иборат тренерлар гуруҳини шакллантириш.

2020 йил
7 апрель —
6 май

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

2. Тренинглар дастурлари, тарқатма материаллар, методик кўрсатмалар ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

11 май —

11 июнь

3. Белгиланган режа асосида тренинг машғулотларини ўтказиш.

режа асосида

49.

Жамиятда виждонан меҳнат қилиш, тадбиркорлик, касбий-маънавий кўникмаларни ўрганиш, инновацион тафаккур, ташаббускорлик, фидойилик фазилатларига эга бўлиш, ҳалол меҳнат ёшларнинг мустақил ҳаётда муваффақиятга эришишининг муҳим омили эканлигини кўрсатувчи тизимли тарғибот ишларини амалга ошириш.

1. Тарғиботчилар гуруҳини шакллантириш.

2020 йил
3 — 20 февраль

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

2. Тарғибот ишлари режасини ишлаб чиқиш.

20 — 27 февраль

3. Тарғибот ишларини манзилли амалга ошириш.

2 март —

1 декабрь

50.

Ёшларда оилавий бурч, оилада ўзаро ишонч, садоқат, меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш малакаларини шакллантириш, маънавий барқарорликни таъминлаш, ёш ота-оналарда фарзанд тарбияси учун масъуллик, оилани бошқариш, моддий фаровонликка эришиш учун зарур билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

1. Қўшма дастур тайёрлаш бўйича ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2020 йил

13 — 31 январь

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,

2. Қўшма дастур ва унда белгиланган вазифалар самарадорлигини таъминлаш бўйича мақсадли лойиҳалар намуналарини тайёрлаш.

3 февраль —

6 март

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
тегишли вазирликлар
ва идоралар

3. Қўшма дастур ва лойиҳаларни ҳамкор ташкилотлар билан келишиш ва тасдиқлаш.

9 — 27 март

4. Қўшма дастур ва лойиҳаларни ижрога йўналтириш ва назоратини тизимли йўлга қўйиш.

доимий

51.

Маънавий уйғунликка эришган, фарзанд тарбиясида ибрат бўла оладиган, ота-оналар розилигига эришаётган ва кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилаётган ёш ота-оналар, намунали оилаларни кенг тарғиб қилишга қаратилган танловлар, телерадиодастурлар ташкил қилиш.

1. Танловлар ва телерадио дастурларни ташкил қилиш бўйича ҳамкор ташкилотларнинг биргаликдаги чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

9 — 27 март

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази

2. Танловлар низоми ва телерадиодастурлар сценарийларини тайёрлаш.

1 — 30 апрель

3. Танловлар ўтказиш ва телерадиодастурларни эфирга узатиш.

4 май-

30 ноябрь

4. Танловларни оммавий ахборот воситалари ва интернетдаги ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш.

доимий

5. Танлов ғолибларини муносиб рағбатлантириш.

танлов натижаларига кўра

52.

Ёш оилаларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари, уларнинг маҳаллада интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш, жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишига эришишига кўмаклашиш мақсадида «Маҳалла оқшомлари» маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш.

1. «Маҳалла оқшомлари» маданий-маърифий тадбирлар дастури ва уни ўтказиш бўйича намунавий сценарийларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

3 февраль —
3 апрель

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Намунавий сценарийлар асосида барча маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирларни ўтказиб бориш.

режа асосида мунтазам

53.

Ижтимоий-гуманитар фанлар, маънавий-маърифий тадбирлар орқали ўқувчи-ёшларда маънавий тарбия индикаторлари ва компетенциялар, билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган амалий машқ, топшириқ ва педагогик вазиятлар туркумларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

1. Масъул идоралар ва ташкилотлар вакиллари, олимлардан иборат ижодий гуруҳ тузиш.

2020 йил

10 — 20 февраль

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Амалий машқ, топшириқ ва педагогик вазиятлар туркумини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Мунтазам

54.

Ёшларда маънавий-ахлоқий фазилатлар, ватанпарварлик, давлат рамзларига ҳурмат, замонавий билимларга интилиш, медиа маданиятни ривожлантириш, тарбия борасидаги илғор педагогик технологияларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш мақсадида хорижий давлатларга илмий сафарлар уюштириш.

1. Хорижий давлатларга хизмат сафарларни ташкил этиш бўйича масъул ташкилотлар билан келишиш.

2020 йил

2 — 26 март

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият
ва маърифат маркази,

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги

2. Тажриба ўрганиш ва илмий таҳлиллар олиб борувчи тадқиқотчилар гуруҳини шакллантириш.

1 — 30 апрель

3. Хизмат сафарларни ташкил этиш.

келишув натижаларига кўра

4. Таҳлиллар якуни бўйича рисолалар нашр этишга тақдим этиш.

55.

Жамиятда ҳар бир йигит-қизнинг камида учта замонавий касб-ҳунар сирларини эгаллашига ундовчи ёшлар ҳаракатини йўлга қўйиш, бунда банд бўлмаган ёшларнинг касб ва ҳунар эгаллашлари учун етарли шароитлар яратиш.

1. Масъул идора ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2020 йил

3 — 24 февраль

Ижрочилар маблағлари

Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Хотин-қизлар қўмитаси

2. Ҳамкор ташкилотларнинг қўшма қарорини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш, шу асосда ёшлар ҳаракатини йўлга қўйиш.

4 март —

6 апрель

3. Ёшлар ҳаракати ҳақида оммавий ахборот воситалари
ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот ишларини йўлга қўйиш.

доимий

56.

Ёшлар онги ва қалбида илмий, маънавий-ахлоқий, сиёсий, соғлом диний эътиқодни уйғун шакллантиришга қаратилган маълумотлар билан интернет тармоғининг миллий контентини бойитиб бориш.

1. Масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда миллий контентни бойитиш бўйича ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил
13 январь —

13 февраль

Республика Маънавият
ва маърифат маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Илмий, маънавий-ахлоқий, сиёсий ва соғлом диний мазмундаги мақолалар, ижтимоий роликлар, ибратли ҳикоялар, аудио ва кўргазмали материаллар яратиш ва интернет тармоғига жойлаштириб бориш.

мунтазам

57.

Ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, маданият марказлари, спорт мажмуалари, ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этиладиган тўгараклар фаолиятини «Беш муҳим ташаббус» асосида янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. «Беш муҳим ташаббус» асосида тўгаракларнинг намунавий дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

12 февраль —

14 апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Хотин-қизлар қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг
5 та ташаббуси лойиҳа офиси» ННТ

2. Ишлаб чиқилган дастурни ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, маданият марказлари, спорт мажмуалари, ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилган тўгараклар фаолиятига жорий этиш.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб мунтазам

58.

«Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси»ни самарали амалга ошириш мақсадида, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари мураббийлари, профессор-ўқитувчилари, маҳалла масъуллари, вазирлик ва идоралар, ишлаб чиқариш корхоналаридаги ёшлар етакчилари малакасини оширишни ташкил қилиш.

1. Малака ошириш курсларининг йиллик ўқув режаси ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

3 — 28 февраль

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Маънавият ва маърифат ҳудудий кенгашлари, тегишли вазирликлар

ва идоралар

2. Малака ошириш курсларига малакали тренерларни жалб этиш.

3 — 28 февраль

3. Малака ошириш курсларини ўтказиш.

белгиланган график жадвал асосида

59.

Ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари учун маънавий тарбия индикаторлари ва тарбиялаш усулларини ишлаб чиқиш, узлуксиз маънавий тарбия тизими самарадорлигини ўрганиш, баҳолаш ва такомиллаштириш мақсадида ҳар йили икки марта социологик сўровлар ўтказиш ва натижаларни педагогик кенгашларда муҳокама қилиб бориш.

1. Ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида социологик сўровлар ўтказиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳни ташкил этиш.

2020 йил

3 — 17

февраль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

2. Маънавий тарбия индикаторлари асосида сўровнома намуналарини ишлаб чиқиш.

18 февраль —

17 апрель

3. Сўровларни ўтказиш социологик сўров натижаларини умумлаштириш, таҳлил қилиш ва аниқланган ҳолат бўйича маълумот тайёрлаш.

4. Таҳлилий маълумотларни педагогик кенгашлар муҳокамасига киритиб бориш.

алоҳида жадвал асосида

60.

Мактабгача ва умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим тизими, ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшларда узлуксиз маънавий тарбия самарадорлигини баҳолашнинг илмий-методик технологиясини яратиш, ҳар йили икки марта ўлчаш ва «Маънавий тарбия» республика жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиб бориш.

1. Узлуксиз маънавий тарбия самарадорлигини ўлчаш ва баҳолашнинг илмий методик технологиясини яратиш.

2020 йил

15 апрель —

17 июль

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. Белгиланган мезонлар асосида узлуксиз маънавий тарбия самарадорлигини доимий баҳолаш тартибини жорий этиш.

2020-2021 ўқув йилидан мунтазам

3. «Маънавий тарбия» республика жамоатчилик кенгашига таҳлилий маълумотлар киритиш.

мунтазам

61.

Телерадиоканалларда тарбия мавзуларида ток-шоулар, кўрсатув ва эшиттиришлар ўтказиш, ижтимоий тармоқларда тарбиявий мавзуларда виртуал мулоқот майдонларини ташкил этиш.

1. Ҳамкор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ижодий гуруҳ шакллантириш.

2020 йил февраль

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

тегишли вазирликлар
ва идоралар

2. МТРК билан ҳамкорликда туркум ток-шоулар, кўрсатув ва эшиттиришларни тайёрлаш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш.

март

3. Ток-шоулар, кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам эфирга бериб бориш.

режа асосида

4. Ушбу кўрсатувларда кўтарилган долзарб мавзуларни ижтимоий тармоқларда муҳокамалар ўтказиш.

доимий

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси