Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 октябрь куни қабул қилинган «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
ТАСДИҚЛАНГАН
«Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш бўйича
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
| Т/р | Тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочи | |
| Вазирлик ва идоралардан | Вазирлар Маҳкамасидан | ||||
| I. Амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш | |||||
| 1. | Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш юзасидан қайта кўриб чиқиш. | 1.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 1.2. Заруратга кўра, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга киритиш. 1.3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг икки ой муддатда | Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги | Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти |
| 2. | Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш. | 2.1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш. 2.2. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг икки ой муддатда | Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги | Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти |
| II. Қонунни амалга ошириш бўйича ташкилий тадбирлар ўтказиш | |||||
| 3. | Мактабгача таълим бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 3.1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 3.2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3.3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги | Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти |
| 4. | Мактабгача таълим муассасалари педагогларининг касбий стандартларини тасдиқлаш ҳакидаги карор лойихасини ишлаб чиқиш. | 4.1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 4.2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 4.3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг тўрт ой муддатда | Мактабгача таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги | Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти |
| 5. | Кўриш, эшитиш қобилиятини, таянч-ҳаракат аппаратини тузатишга муҳтож бўлган болаларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳаракатланиш, протезлаш, ахборотни идрок этиш ва қабул қилиш воситалари, шунингдек бошқа индивидуал тузатиш воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 5.1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 5.2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 5.3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг тўрт ой муддатда | Мактабгача таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги | Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти |
| III. Қонунни ижрочиларга етказиш ва тушунтириш бўйича тадбирлар ўтказиш | |||||
| 6. | Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. | 6.1. Режа-график ишлаб чиқиш | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда | Мактабгача таълим вазирлиги, ЎзА, МТРК, Адлия вазирлиги | Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти |
| 6.2. Режа-графикни амалга ошириш. | Режа-график асосида | ||||
| 7. | ОАВ ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритишга қаратилган туркум мақола, кўрсатув, эшиттиришлар бериб бориш. | 7.1. Режа-график ишлаб чиқиш | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда | Мактабгача таълим вазирлиги, ЎзА, МТРК, Адлия вазирлиги | Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти |
| 7.2. Режа-графикни амалга ошириш. | Режа-график асосида | ||||