Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2397-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2397, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 501-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Ушбу буйруқ 2020 йил 1 январдан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Давлат хизматлари агентлиги директори Х. Турахужаев зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 декабрь,
556-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 декабрдаги 556-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
».
2. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
».
3. 2а-илованинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Oʼzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 16-moddasi bilan tanishtirildik. Nikoh tuzilishiga monelik qiladigan holatlar yoʼq. Nikoh tuzish tartibi va shartlari bilan tanishmiz. Nikoh tuzishga monelik qiladigan holatlarni yashirganligimiz uchun javobgarlik haqida ogohlantirildik. Bir-birimizning sogʼligʼimiz va oilaviy ahvolimiz toʼgʼrisida maʼlumotga egamiz. Bizga kelajakda er-xotin va ota-ona sifatida huquq va burchlarimiz tushuntirildi. Nikoh tuzishga oʼzaro roziligimizni bildiramiz.
Мы ознакомлены со статьей 16 Семейного кодекса Республики Узбекистан. Отсутствуют обстоятельства, препятствующие заключению брака. Ознакомились с порядком и условиями заключения брака. Мы предупреждены об отвественности за сокрытие обстоятельств, препятствующих заключению брака. Мы владеем информацией о здоровье и семейном положении друг друга. Нам разъяснены наши права и обязанности в качестве будущих супругов и родителей. Заявляем о взаимном согласии на заключение брака.».
4. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
».
5. 3а-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
».
6. 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
».
7. 5-иловада:
а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Далолатнома ёзувлари 12 катакли махсус код билан рақамланади. Бунда, 1-рақам далолатнома ёзуви тури, 2 — 5-рақамлар ФҲДЁ органи коди, 6-7-рақамлар далолатнома ёзуви қайд этилган йил, 8 — 12-рақамлар далолатнома ёзувининг тартиб рақамини билдиради.»;
б) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. 8-устунда далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «tirik» ёки «oʼlik» сўзларидан бирининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади. Биттадан ортиқ туғилган болалардан бири ўлик, қолгани тирик бўлса, ҳар бир болага алоҳида далолатнома ёзуви қайд этилади.»;
в) 30-банддаги «705» рақами «1-1003-20-00030» рақамлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 10/19/2397-4/4237-сон)