Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, олий таълим тизимида таълим сифатини ошириш, соҳадаги мавжуд норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг халқаро нуфузини янада ошириш ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши негизида нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Республика олий таълим кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

1.

У. Умурзаков

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, Кенгаш раиси

2.

У. Ташкенбаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

А. Саъдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси (келишув асосида)

4.

И. Абдурахмонов

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири

5.

А. Бекмуродов

«Эл-юрт умиди» жамғармаси директори вазифасини бажарувчи

6.

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенати аъзоси (келишув асосида)

7.

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишув асосида)

8.

К. Аллаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

9.

К. Тожибоев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти директори

10.

Р. Холмурадов

Самарқанд давлат университети ректори

11.

Г. Рихсиева

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори

12.

К. Каримов

Тошкент Халқаро Вестминстер университети ректори

13.

Ў. Саломов

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори

14.

А. Хасанов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи (келишув асосида)

15.

М. Сафаров

«Ўзбекистон 24» телеканали директори

16.

Ғ. Самадов

Халқаро пресс-клуб раиси ўринбосари

17.

М. Абдуқундузов

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти

18.

М. Рахматов

«BCT cluster» МЧЖ раҳбари, профессор

19.

А. Шермухаммедов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси бош илмий котиби

20.

Н. Жонибеков

Ватандош, Германиянинг Лейбниц институти илмий ходими, фалсафа доктори

21.

Б. Фарманов

Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш «Ziyo Forum» фонди директори

22.

Х. Худойбердиев

Ижтимоий тармоқлардаги «Xushnudbek.uz» саҳифалари администратори


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси