15.07.2019 йилдаги ПҚ-4394-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.11.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг формали кийим-боши давлат тузилмалари вакилининг услуб бўйича ягона кўринишини яратишга мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда — давлат органлари) бир қатор бўлинмаларида улар томонидан бажариладиган вазифаларнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинмаган формали кийим-бош кийиш тартиби амалда бўлиб, бу ҳолат ноқулайликларга ва формали кийим-бошга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлишга олиб келмоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ходимлари учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, шунингдек уларга юклатилган хизмат вазифаларининг ўзига хослигини инобатга олиб, кийим-бош кийиб юриш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йилнинг 1 январига қадар босқичма-босқич тартибда бўйсунувидаги бўлинмаларнинг қуйидаги вазифаларни бажаришда ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқини назарда тутувчи таклифлари розилик берилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тантанали формали кийим-бош — расмий, байрам, тантанали ва халқаро тадбирларда, суд мажлисларида, оммавий ахборот воситалари билан учрашувлар ва интервьюларда, шунингдек, ўқув машғулотларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дала (камуфляжли) формали кийим-бош — ўқув-амалий машғулотлар даврида, фавқулодда вазиятларда, ҳарбий (алоҳида) ҳолатда, шунингдек, махсус операцияларни ўтказиш вақтида фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ҳарбий прокуратурасининг ходимлари (ҳарбий хизматчилари) томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус (маҳкама) формали кийим-бош — хизмат вазифаларини бевосита хизмат хоналарида (бино, транспорт воситаси, ҳарбий қисм) амалга ошириш вақтида ички ишлар органларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг кинология бўлинмалари ходимлари (ҳарбий хизматчилари) томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, давлат органларида кундалик формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқи фақатгина қуйидагилар учун сақланиб қолади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кундалик хизмат фаолиятида бевосита аҳоли билан ишлайдиган ички ишлар органлари бўлинмалари ходимлари (тезкор ва тергов бўлинмалардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятини бевосита божхона постларида амалга оширадиган божхона хизмати бўлинмалари ходимлари (тезкор, ахборот-коммуникация технологиялари ва кинология хизматларидан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат мажбуриятларини бажараётган давлат ижрочиси мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари ходимлари;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлинмаларнинг соҳасидан қатъи назар ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва божхона хизматларининг раҳбарлар таркиби.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига оммавий ва қишлоқ хўжалиги тадбирларни бевосита ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлашни таъминлаш, шунингдек, йўл-патруль хизматининг мунтазам постларида хизматни ўташ вақтида махсус (маҳкама) формали кийим-бош кийиб юришга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг олий таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига таълим муассасаси ҳудудида ҳар куни дала (камуфляжли) формали кийим-бош кийиб юришга рухсат этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ходимлари учун солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, солиқ назоратини амалга ошириш ва солиқ қарздорлигини ундириш вақтида идентификация рақамли металл жетонни тақиб юриш қоидалари жорий қилинади хамда тантанали ва кундалик формали кийим-бош кийиб юриш тартиби бекор қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
формали кийим-бош сирасига кирмайдиган кийимнинг гардероби таркиби ва кундалик кийиб юриш тартиби хизматни ўташнинг ўзига хослигини, иқлим шароитларини ҳамда давлат хизматчиларининг умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларини инобатга олган ҳолда давлат органларининг раҳбарлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда формали кийим-бошнинг янгиланган рўйхатини (гардероби таркибини), уни кийиб юриш қоидалари, кийим-кечак таъминоти меъёрлари ва улардан фойдаланиш муддатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тугилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар давлат органларининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 15 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4394-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 07/19/4394/4220-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон; 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)