Бугунги кунда вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг формали кийим-боши давлат тузилмалари вакилининг услуб бўйича ягона кўринишини яратишга мўлжалланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда — давлат органлари) бир қатор бўлинмаларида улар томонидан бажариладиган вазифаларнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинмаган формали кийим-бош кийиш тартиби амалда бўлиб, бу ҳолат ноқулайликларга ва формали кийим-бошга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлишга олиб келмоқда.
Давлат органлари ходимлари учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, шунингдек уларга юклатилган хизмат вазифаларининг ўзига хослигини инобатга олиб, кийим-бош кийиб юриш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йилнинг 1 январига қадар босқичма-босқич тартибда бўйсунувидаги бўлинмаларнинг қуйидаги вазифаларни бажаришда ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқини назарда тутувчи таклифлари розилик берилсин:
тантанали формали кийим-бош — расмий, байрам, тантанали ва халқаро тадбирларда, суд мажлисларида, оммавий ахборот воситалари билан учрашувлар ва интервьюларда, шунингдек, ўқув машғулотларида;
дала (камуфляжли) формали кийим-бош — ўқув-амалий машғулотлар даврида, фавқулодда вазиятларда, ҳарбий (алоҳида) ҳолатда, шунингдек, махсус операцияларни ўтказиш вақтида фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ҳарбий прокуратурасининг ходимлари (ҳарбий хизматчилари) томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус (маҳкама) формали кийим-бош — хизмат вазифаларини бевосита хизмат хоналарида (бино, транспорт воситаси, ҳарбий қисм) амалга ошириш вақтида прокуратура ва ички ишлар органларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг кинология бўлинмалари ходимлари (ҳарбий хизматчилари) томонидан;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
2. Белгилансинки, давлат органларида кундалик формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқи фақатгина қуйидагилар учун сақланиб қолади:
кундалик хизмат фаолиятида бевосита аҳоли билан ишлайдиган ички ишлар органлари бўлинмалари ходимлари (тезкор ва тергов бўлинмалардан ташқари);
фаолиятини бевосита божхона постларида амалга оширадиган божхона хизмати бўлинмалари ходимлари (тезкор, ахборот-коммуникация технологиялари ва кинология хизматларидан ташқари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида, сайёр ёки оммавий қабулларда ўрганиш, секторлар фаолиятини ташкил этиш, назорат тадбирларини ўтказиш, терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда прокуратура органлари ходимлари;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бўлинмаларнинг соҳасидан қатъи назар ички ишлар органлари ва божхона хизматларининг раҳбарлар таркиби.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига оммавий ва қишлоқ хўжалиги тадбирларни бевосита ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлашни таъминлаш, шунингдек, йўл-патруль хизматининг мунтазам постларида хизматни ўташ вақтида махсус (маҳкама) формали кийим-бош кийиб юришга рухсат этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг олий таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига таълим муассасаси ҳудудида ҳар куни дала (камуфляжли) формали кийим-бош кийиб юришга рухсат этилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ходимлари учун солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, солиқ назоратини амалга ошириш ва солиқ қарздорлигини ундириш вақтида идентификация рақамли металл жетонни тақиб юриш қоидалари жорий қилинади хамда тантанали ва кундалик формали кийим-бош кийиб юриш тартиби бекор қилинади;
формали кийим-бош сирасига кирмайдиган кийимнинг гардероби таркиби ва кундалик кийиб юриш тартиби хизматни ўташнинг ўзига хослигини, иқлим шароитларини ҳамда давлат хизматчиларининг умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларини инобатга олган ҳолда давлат органларининг раҳбарлари томонидан белгиланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси:
бир ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда формали кийим-бошнинг янгиланган рўйхатини (гардероби таркибини), уни кийиб юриш қоидалари, кийим-кечак таъминоти меъёрлари ва улардан фойдаланиш муддатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тугилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар давлат органларининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* илова рус тилидаги матнда берилган.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.