10.06.2019 йилдаги ПҚ-4356-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4145-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия Федерал президенти Ф.В. Штанмайернинг 2019 йил 27 — 29 май кунлари Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Германия Федератив Республикасига олий даражадаги ташрифи давомидаги учрашувлар ва музокараларнинг мантиқий давоми бўлди, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга янги туртки берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дўстона ва конструктив муҳитда ўтган самарали музокаралар Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга бўлган ўзаро интилиш ва ишончнинг кучайганлигини яна бир бор тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгаштириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Германия Федератив Республикаси ўртасида имзоланган битимлар ва эришилган келишувларни сўзсиз амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4145-сон қарори 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ 5 ва 6-иловалар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инвестиция ва технологиялар бўйича Ўзбекистон-Германия қўмитаси (Р. Гулямов) ушбу қарорнинг 2-иловасида* назарда тутилган Германия Федератив Республикаси билан молиявий-техник ва инвестициявий-технологик дастурлар ҳамда лойиҳаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши бўйича вазирлик ва идоралар ишини самарали мувофиқлаштиришни, шунингдек, немис томони билан ҳамкорлик қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3 санасига қадар мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижроси бўйича маълумотларни тегишлича Ташқи ишлар вазирлигига — 1-иловага* мувофиқ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига — 2-иловага* мувофиқ тақдим этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари М.Р. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 10 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4356-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 07/19/4356/4213-сон)