Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 25.12.2019 йилдаги 1033-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялашга доир чоралар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига илгари белгиланган лимитга қўшимча равишда 2 та бириктирилган хизмат автотранспорти сақлаш учун лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 20 июлдаги 609-сон қарорига 1-илованинг 42-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«42. Агентлик ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида директор томонидан Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимнинг лавозим маошининг 200 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шаҳсий устамалар қўлланилиши мумкин. Бунда, ҳар ойлик шахсий устамаларнинг йиллик миқдори Агентликнинг бюджет маблағлари бўйича йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 1,4 бараваридан ошмаслиги лозим».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 25 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1033-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги 1033-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентлик қуйидаги ҳисоб рақамларини очади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) банкларда хорижий валютадаги ҳисоб рақамлари, шу жумладан блок-ҳисоб рақамлари (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ғазначилик бўлинмаларида миллий валютадаги тегишли ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентликнинг миллий ва хорижий валютадаги маблағларини ҳисобга олиш алоҳида-алоҳида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари — жисмоний ва юридик шахслардан тушган патент божлари ва тўловларнинг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — жисмоний ва юридик шахслардан тушган патент божлари ва тўловларнинг 80 фоизи миқдоридаги маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш учун амалга оширилган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланиладиган маъмурий жарима суммалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ҳайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳисоб рақамларидаги, шу жумладан блок-ҳисоб рақамларидаги (ҳар бир хорижий валюта бўйича) Агентликнинг тасарруфида қолган хорижий валютадаги маблағлар сўм эквивалентига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сотиш кунидаги курси бўйича) ҳисоблаган ҳолда Агентликнинг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда миллий валютага конвертация қилинган маблағлар Агентликнинг миллий валютадаги ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик Жамғармага маблағлар келиб тушишининг тўлиқлигини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Патент божларини, йиғимларни ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тўлаш бўйича миллий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80 фоизи — Агентликнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳисобот даврида юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширганлик учун тушган валюта маблағлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунига қадар валюта блок-ҳисоб рақамларидан (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича) хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78 фоизи — Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 фоизи — белгиланган тартибда конвертация қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Агентликнинг хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича очилган хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамғарма маблағларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликни моддий-техник таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг бино ва иншоотларини қуриш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда уларни инвентарлар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (ходимлар учун мукофотлар тўлаш, уларнинг маошларига устамалар ва қўшимчалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш, ходимлар учун уй-жой қуриш, санаторий-курортда даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик раҳбарлари ва бошқа ходимларининг хизмат сафарлари, шу жумладан хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозим маошларини аниқлашда Ягона тариф сеткаси бўйича бир ярим баробар миқдорида коэффициент қўлланилган харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Агентликнинг ходимларига мартаба даражалари учун қўшимчалар ҳамда кўп йиллик хизмати учун устамалар тўлаш;

Агентликнинг ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташи, шу жумладан уларнинг хорижий мамлакатларга ташрифларини, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда қатнашиши билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан аъзолик бадалларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг архив ишларини юритиш ва кутубхона фондини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида жалб этилган маҳаллий ва хорижий мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк соҳасида фаолиятни ривожлантириш ва такомиллаштириш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва уларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юклатилган барча вазифаларни ва функцияларни, ҳуқуқ ва мажбуриятларни бажариш ҳамда Агентлик фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамғарма маблағларини сарфлаш Агентлик директори (кейинги ўринларда директор деб аталади) томонидан тасдиқланган ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тегишли ғазна ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПҚ-4965-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2021 й., 07/21/4965/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш директор томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарма маблағларини ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялашга йўналтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари билан боғлиқ мукофотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддатли хизмати учун устамалар тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Агентликнинг ходимларига мартаба даражалари учун қўшимчалар ҳамда кўп йиллик хизмати учун устамалар тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқат пули учун тўлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлкира харажатлари учун тўлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ёрдам кўрсатиш ва компенсациялар тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларини компенсация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агентликнинг ходимларини моддий жиҳатдан кўллаб-қувватлаш мақсадида директор томонидан Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимнинг лавозим маошининг 200 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар қўлланилиши мумкин. Бунда, ҳар ойлик шахсий устамаларнинг йиллик миқдори Агентликнинг бюджет маблағлари бўйича йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 1,4 бараваридан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофотлар топшириқлар ошириб бажарилганда, Агентлик ходимларига юкланган лавозим вазифалари зарур даражада бажарилганда, амалда ишланган вақт (қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг учун иш ҳақи ёзиладиган вақт) учун тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан ҳар бир ходим мукофотининг аниқ миқдори бир йилда ходим лавозим маошининг саккиз баравари миқдоридан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ходимларга рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор директор томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлмаган Агентлик ходимларига узоқ муддатли хизмати (Агентлик тизими ҳамда адлия органлари ва муассасаларида ишлаган даври) учун ҳар ойда устама тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узоқ муддатли хизмати (Агентлик тизими ҳамда адлия органлари ва муассасаларида ишлаган даври) учун ҳар ойлик устама фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг иш ҳақи фондига нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Иш стажи бўйича гуруҳ

Узоқ муддатли хизмати учун устама миқдори

1 йилдан 5 йилгача

10%

5 йилдан 10 йилгача

20%

10 йилдан 15 йилгача

30%

15 йил ва ундан ортиқ

40%

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамасиниг «Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида»ги 1993 йил 9 июлдаги 343-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарорларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Агентлик ходимларига мартаба даражалари ҳамда кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар ва устамалар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агентлик ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида, уларга ҳар ойда ҳар бир штат бирлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида овқат пули ҳамда йўлкира харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорда йўлкира пули берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агентлик ходимларига молия йилида бир марта (соғлиғини тиклаш мақсадида меҳнат таътилига чиқиш вақтида ёки меҳнат таътилига чиқмаган ходимларга йилнинг декабрь ойида) бир лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ходим вафот этган ҳолларда, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача бўлган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий ёрдам ходимнинг турмуш ўртоғига, турмуш ўртоғи йўқлигида — у билан бирга яшовчи вояга етган фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлар ва ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларни (болаликдан ногиронлиги бўлган шахс — ёшидан қатъи назар) фарзандликка олганларга, шунингдек агар ходимлар никоҳда турмаган ва фарзандлари бўлмаган ҳолларда, ходимнинг қарамоғидаги шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушда тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ходим оила қурганда ва фарзанд туғилганда унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Истисно тариқасида, ходимнинг асослантирилган аризасига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида, қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, авария, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклашга, шунингдек оиладаги оғир моддий аҳвол ва бошқа ҳолатлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишнинг аниқ миқдорлари ва улар тадбиқ этиладиган ходимлар мазкур Низомда белгиланган доирада, Жамғарма тушумлари ҳажмидан келиб чиқиб, директор томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Жамғарма маблағларини ходимларнинг уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларини компенсация қилишга йўналтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловлар бўйича компенсация (кейинги ўринларда компенсация деб аталади) уй-жойлар билан таъминланмаган Агентлик ходимларига уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун қилинган сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно), лекин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (ходимнинг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу компенсация миқдори 50 фоизга оширилади. Бунда ходимнинг ишга тайинланган жойига келган оила аъзолари — хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ходимга компенсация тўлаш уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб, уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимга хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, у бошқа жойга ишга тайинланганда, уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси муддати тугаганда ёхуд у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда компенсацияни тўлаш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ходимга хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда ёхуд уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси муддати тугаганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Агентлик бухгалтериясига компенсация тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ота-оналари ёки эри (хотини)нинг ота-оналари ўз уй-жойларида бирга яшаётган ходимларга компенсация тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ходим компенсацияни олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун амалдаги харажатлар суммасини (коммунал хизматлар қийматисиз) кўрсатган ҳолда Агентлик раҳбарига компенсация бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (оилали ходимлар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ оила аъзолари деб эътироф этилган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномасининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Директор тақдим этилган ҳужжатлар асосида уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) учун компенсация миқдорини кўрсатган ҳолда компенсация тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимларнинг ижарага олинган уй-жойда яшашларини ва уларнинг яшаш жойлари ўзгаришини доимий назорат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ходимга бола икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилган тақдирда, компенсация таътилнинг бутун даврига, бироқ ходимнинг ушбу уй-жойда яшаши шарти билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Компенсация Агентлик бухгалтерияси томонидан, ушбу Низомнинг 30-бандига мувофиқ чиқарилган буйруқ асосида, иш ҳақи тўлаш билан биргаликда ўтган ой учун тўлов ведомости бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Компенсацияни олиш учун ҳужжатлар тегишлича Агентликда қонун ҳужжатларида белгиланган муддат тамом бўлгунга қадар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Компенсация миқдорини аниқлашда ҳисобга олинадиган оила таркиби ўзгарган тақдирда ходимнинг оила таркиби ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинган компенсация миқдорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси асосида янги миқдорлардаги компенсация белгиланган тартибда ушбу ўзгаришлар бошланган кундан бошлаб тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ходимга ортиқча тўланган компенсация суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўлиқ миқдорда ундан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Компенсация тўлаш учун ажратиладиган маблағлар миқдори мазкур Низомда белгиланган доирада, Жамғарма тушумлари ҳажмидан келиб чиқиб, директор томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 09/19/1033/4223-сон; 29.01.2021 й., 07/21/4965/0074-сон)