Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июль — 1 август кунлари Беларусь Республикасига қилган биринчи расмий ташрифи Узбекистон-Беларусь тарихида дўстлик ва шериклик муносабатларининг янги саҳифасини очди, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали хамкорликни кенгайтиришга кучли туртки берди.
Очиқ, дўстона ва конструктив муҳитда ўтган олий даражадаги самарали музокаралар Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган икки томонлама интилишларни тасдиклади, ўзаро манфаатли ҳамқорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиши ва унинг аник амалий мазмун билан бойишини таъминлади.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инновацион, маданий-гуманитар ва бошка соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари мухокама қилинди ва қўшма қарорлар қабул килинди.
Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти А.Г. Лукашенко томонидан Қўшма баёнот, хукуматлараро ва идоралараро 12 та қужжат, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида 13 та битим имзоланди.
Расмий ташриф доирасида II Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми. шунингдек, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» миллий кўргазмаси самарали ўтказилди. уларнинг натижасида карийб 300 млн АҚШ долларига тенг шартномалар ва битимлар имзоланди.
Узбекистон Республикаси хамда Беларусь Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иктисодий, инновацион. маданий-гуманитар ва бошка соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган битимлар ва эришилган келишувларни сўзсиз ва сифатлм амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларусь Республикасига килган расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўймча амалий чора-тадбирлар режаси («Иўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси хамда Беларусь Республикасига ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инновацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларусь Республикасига қилган расмий ташрифи давомида имзоланган кооперация лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларусь Республикасига қилган расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминлаш механизми 4-иловага* мувофик гасдиқлансин.
* 1 — 4-иловалар рус тилидани матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси бир хафта муддатда мазкур қарорнинг 3-иловасига киритилган кооперация лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5565-сон Фармони билан ташкил зтилган Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича республика мувофиклаштирувчи гурухи:
имзоланган ҳужжатларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, шу жумладан Беларусь Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувлар хамда алоҳида ҳужжатларнинг кучга кириши бўйича мамлакат ички тартиб-таомилларини ўз вактида амалга ошириш устидан доимий ва тизимли мониторинг ҳамда назоратни ташкил қилиш;
мазкур карор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)нинг сўзсиз ижро этилиши бўйича масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошка ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўрилаётган амалий чоралар тўғрисидаги хисоботларни хар ойда эшитиш;
сиёсий, савдо-иктисодий, инновацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайгириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, ушбу масалалар бўйича беларусь томони, аввало Ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида мунтазам ва самарали ҳамкорликни ташкил қилиш;
зарур холларда Беларусь Республикасига вазирликлар, идоралар ва компаниялар вакилларини музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича жорий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш ва тезлаштириш учун хизмат сафарига юборишни таъминласин.
4. Масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар:
тармоқ жадвалларини ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни «ijro.gov.uz» тизимига доимий киритиб боришни;
ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3 санасига қадар тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижроси бўйича маълумотларни тегишлича Ташқи ишлар вазирлигига — 1 ва 2-иловаларга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига — 3-иловага мувофиқ тақдим этишни таъминласин.
Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режаларининг ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотларни киритсин.
Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига мазкур қарор ҳамда тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижросининг танқидий таҳлилини тақдим этсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби B. В. Махмудов ва Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 август,
ПҚ-4416-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2019 й., 07.19/4416/4218-сон)